08.10.2019 йилдаги 853-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғининг айрим табиий ҳудудлари ва объектларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ҳудудидаги экологик ва илмий жиҳатдан ноёб ҳамда қимматли бўлган «Урунғоч» табиий кўлини сақлаш мақсадида ва Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади) ва Ўзбекистон экологик партиясининг «Урунғоч» кўли ва унга туташ ҳудудларни давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғининг Бурчмулло давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида жойлашган майдони 43 га бўлган «Урунғоч» табиий кўли ва унга туташ ҳудудларни белгиланган тартибда давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, «Урунғоч» давлат гидрологик табиат ёдгорлиги Бурчмулло давлат ўрмон хўжалигининг бир қисми ҳисобланади ва ушбу хўжалик томонидан ерлари олиб қўйилмасдан ва объектга салбий таъсир кўрсатувчи ҳар қандай фаолиятни тақиқлаган ҳолда бошқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар «Урунғоч» давлат гидрологик табиат ёдгорлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Урунғоч» табиий кўли ва унга туташ ҳудудларни ўзгартиришсиз сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тоғ экотизими ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини қайта тиклаш ва такрор кўпайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик туризмни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ва экологик-маърифий ишларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг экологик таълим ва тарбиясига кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси деб аталади) кўрсатиб ўтилган вазифаларни бажариш учун масъул орган этиб тайинлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бурчмулло давлат ўрмон хўжалигининг штат бирликлари доирасида «Урунғоч» давлат гидрологик табиат ёдгорлигини қўриқлаш учун тегишли малака ва маълумотга эга бўлган мутахассислар бириктирилишини назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда «Урунғоч» давлат гидрологик табиат ёдгорлиги ҳудудида сўқмоқ йўллар мажбурий тартибда тўсиқлар билан жиҳозланишини, ўриндиқлар, чиқинди ташлаш қутилари, ҳожатхоналар (биотуалетлар) ўрнатилишини, шунингдек, сув ҳавзасига бориш, «Урунғоч» кўли атрофи ва унга туташ ҳудудларда барча турдаги савдо ва умумий овқатланиш шохобчаларини ташкил этишни тақиқловчи чекловчи ва маълумотлар белгилари ўрнатилишини, таъминлаб туристик йўналишларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Урунғоч» давлат гидрологик табиат ёдгорлиги ҳудудида йўл қўйилиши мумкин бўлган рекреацион юклама меъёрларини (муайян вақт давомида ташриф буюрувчиларнинг рухсат этилган сони) ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Давлат экология қўмитаси билан биргаликда давлат экологик назоратини амалга ошириш мақсадида Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғининг Бурчмулло давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида экологик пост ўрнатилиши жойини аниқласин ва уни жойлаштириш учун белгиланган тартибда ер участкасини бириктирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси ва Ўзбекистон экологик партияси билан биргаликда 2020 йил 1 мартгача давлат табиат ёдгорликлари деб эълон қилиш масаласини кўриб чиқиш ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни давлат кадастрига киритиш учун табиий объектлар ва комплексларни, шу жумладан, ёши 100 ва ундан ошган дарахтларни хатловдан ўтказсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 8 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
853-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2019 й., 09/19/853/3884-сон)