Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг
Қарори
Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 8-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 8 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2690-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4058-сон «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 10 июндаги 59-сон буйруғи (рўйхат рақами 2690, 2015 йил 26 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 25-сон, 336-модда) билан тасдиқланган Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 8-бандидаги «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис в.б. Б. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 сентябрь,
03/ЮБ-42-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.10.2019 й., 10/19/2690-1/3878-сон)