08.10.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1698-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 08.10.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1698-1
Кучга кириш санаси
08.10.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 8 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1698-1]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 4 октябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни ички ишлар идораларига тақдим этиш ва ягона марказлашган ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни (рўйхат рақами 1698, 2007 йил 19 июль) ўз кучини йўқотган деб топиш бўйича эътирозлар мавжуд эмаслиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2019 йил 10 июндаги 33/02-01/1595-сон, Олий судининг 2019 йил 13 августдаги 08/УМ-500-19-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 2019 йил 25 августдаги 35/2273-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 29 августдаги 17/2-25593-сон ҳамда Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 12 августдаги 04-03/22-01515-сон хатлари маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Бош прокуратураси, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 8 июндаги 12, Ум-72, 92, 68, 01-02/12-15, 2007-45-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни ички ишлар идораларига тақдим этиш ва ягона марказлашган ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1698, 2007 йил 19 июль) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 8 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
456-мҳ-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.10.2019 й., 10/19/1698-1/3876-сон)