Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.2021 02.10.2019 йилдаги 838-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида замонавий тиббиёт кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5187-сонли ««Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини тугатишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисида» 2019 йил 3 январдаги ПФ-5609-сон Фармони ижросини таъминлаш ва «Илғор ҳудуд» синов лойиҳасини амалга ошириш доирасида, шунингдек, республика аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш ва Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш тизимига хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, умумэътироф этилган халқаро стандартлар ҳамда инновация технологияларини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида аҳолига юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш, хорижий ва маҳаллий инвестицияларни, халқаро молия институтлари, инвестиция фондлари маблағларини, банклар кредитлари, шу жумладан хорижий банклар кредитларини жалб қилиш ҳисобидан тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни назарда тутувчи замонавий тиббиёт кластерини ташкил қилиш бўйича инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг амалга оширилиши учун масъул бўлган «Medical care cluster» (кейинги ўринларда «Medical care cluster» МЧЖ деб аталади) масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Medical care cluster» МЧЖ устав капиталини «Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг улуши ҳисобидан шакллантириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, «Medical care cluster» МЧЖ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг амалга оширилишини услубий, ташкилий, эксперт-таҳлилий ва ахборот билан таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг бошқа иштирокчилари билан келишилган ҳолда, тиббиёт кластерининг бино ва иншоотларини лойиҳалаштириш учун техник топшириқлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт кластерининг бино ва иншоотларини жойлаштириш учун зарур бўлган майдонлар қурилишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда қурилиш объектларига муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини улаш ва ўтказишни амалга оширади, шунингдек, кириш йўлларини барпо этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт кластери бино ва иншоотларининг майдонларини инвесторларга ижарага беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа иштирокчилари реестрини юритади ва уни тиббиёт кластери расмий веб-сайтида жойлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа иштирокчиларига ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган хизматлар (шу жумладан, юридик ва маслаҳат хизматлари, бухгалтерия ҳисобини юритиш хизматлари) кўрсатишни ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа иштирокчиларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, биргаликдаги ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси билан биргаликда лойиҳа иштирокчилари манфаатлари учун тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва уларнинг стажировка ўташини, шунингдек, уларга қўшимча касбий таълим берилишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа иштирокчиларига бозорда товарларни (ишлар ва хизматларни) таклиф қилишда кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа иштирокчилари томонидан тиббиёт кластери ҳудудида тиббий фаолиятнинг амалга оширилиши бошлангани тўғрисидаги билдиришномани, шу жумладан қўлланиладиган қоидалар, талаблар, регламентлар ва нормативлар, фойдаланиладиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ҳақидаги маълумотларни белгиланган тартибда юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеллектуал фаолият натижалари учун ҳуқуқларни расмийлаштиришга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жиззах вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда «Medical care cluster» МЧЖга лойиҳани амалга ошириш учун доимий эгалик қилиш ва фойдаланиш, шу жумладан бино ва иншоотлар, клиникалар, шифохоналар, таълим кампуслари ва бошқа объектлар қуриш ҳуқуқи билан Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида жойлашган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган умумий майдони 10 гектар ер участкаси бир ой муддатда ажратилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ўзбектелеком» АК билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ қурилиш объектларига муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр, газ, сув таъминоти, канализация, телефон алоқаси ва бошқалар) ўтказилишини ўзининг ва/ёки жалб қилинган маблағлар ҳисобидан белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агентлик «Medical care cluster» МЧЖ билан биргаликда тиббиёт кластери ҳудудида амалга ошириладиган ва перинатал, клиник-ташҳис қўйиш, реабилитация марказлари, кардиология ва онкология клиникалари, болалар жарроҳлиги ва травматология клиниклари, шунингдек, тиббиёт университетини ташкил этишни назарда тутувчи лойиҳаларни молиялаштириш учун инвесторлар жалб қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагиларга, истисно тариқасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Medical care cluster» МЧЖга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш доирасида тендер савдолари ва танловлари ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида лойиҳа ва пудрат ташкилотларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишга қабул қилинган малакали хорижий мутахассислар учун иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) лойиҳани амалга ошириш доирасида «Medical care cluster» МЧЖ томонидан жалб қилинадиган пудрат ва субпудрат ташкилотларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган техник топшириқларга мувофиқ клиникалар, шифохоналар ва таълим кампусларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт кластерининг бино ва иншоотларини, бошқа объектларини қурилиш соҳасида тегишли лицензия ва (ёки) рухсатнома олмасдан, пудрат ва лойиҳа ташкилотлари ўртасида консорциум ташкил этиш орқали ҳамда консорциум иштирокчиларига лойиҳанинг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши учун биргаликда жавобгарлик юклаш шарти билан «fast-track» услубида, «тайёр ҳолда топшириш» шартларида қуришга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Medical care cluster» МЧЖ ва лойиҳани амалга ошириш доирасида МЧЖ томонидан жалб этиладиган пудрат ташкилотлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар даромад солиғи ва қўшилган қиймат солиғини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, тиббиёт кластерини қуриш, жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун мўлжалланган материаллар, хомашё, ускуналар, технологик ҳужжатлар, алоҳида махсус қурилиш материаллари, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларни белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб киришда божхона тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) лойиҳа иштирокчилари тиббиёт кластери фаолиятини ташкил қилиш учун, хусусан, тиббиёт ходими сифатида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов тўлашдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан маъқулланган халқаро клиник протоколлар ҳамда касалликлар ва ҳолатларга ташхис қўйиш ҳамда уларни даволашнинг тиббий услублари тиббиёт кластери ҳудудида мослаштирилмасдан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли рухсатномасини олмасдан қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт кластери фаолиятини самарали ташкил қилиш учун етакчи хорижий бошқарув компанияларини жалб қилиш бўйича уч ой муддатда музокаралар ўтказсин ва амалий чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро компанияни жалб этган ҳолда, «Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббий-техник топшириқни икки ой муддатда ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Жиззах вилояти ҳокими Э.А. Салиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 2 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
838-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/838/3854-сон)