Ҳужжат кучини йўқотган 20.06.2025 30.09.2019 йилдаги 832-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 20.06.2025
Ҳужжат 05.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июндаги 382-сонли «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) шакллантирувчи ваколатли орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга мувофиқ тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тегишли молия йили учун «Соғлиқни сақлаш» моддаси бўйича ажратиладиган маблағлари доирасида молиялаштирилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 20 декабргача бўлган муддатда Рўйхатни ишлаб чиқсин ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида 31 декабргача жойлаштирсин ҳамда уларни келгуси йилларда ҳам шу муддатларда ҳар йили янгилаб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг барча давлат тиббиёт муассасаларида Рўйхатдан тегишли кўчирмалар (давлат тилида ва рус тилида) мазкур муассасалар фаолияти ихтисослигига мувофиқ ҳар йили 31 декабргача мажбурий жойлаштирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 30 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
832-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 832-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) шакллантириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига кирадиган тиббий ташкилотларда тиббий ёрдам кўрсатишга татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тегишли молия йили учун «Соғлиқни сақлаш» моддаси бўйича назарда тутилган маблағлари доирасида тузилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари — аҳолига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда кўрсатиладиган тиббий ёрдам;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий ёрдам — инсон саломатлиги ҳолатини баҳолаш ва унга тиббий таъсир кўрсатиш, шу жумладан тиббиёт ходимлари томонидан профилактика қилиш, ташҳис қўйиш, даволаш, реабилитация қилиш ва паллиатив тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича комплекс тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий хизмат — профилактика қилиш, ташҳис қўйиш, даволаш, реабилитация қилишга қаратилган, шунингдек, ҳомиладорлик ва туғиш вақтида кўрсатиладиган, мустақил якунланган аҳамият ва қиймат хусусиятига эга бўлган ҳаракат ёки ҳаракатлар тўплами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам — бемор ҳаётига хавф соладиган аниқ белгилари бўлмаган тўсатдан кучли касалликларда, ҳолатларда ва сурункали касалликлар кучайганда кўрсатиладиган тиббий ёрдам тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тез тиббий ёрдам — бемор ҳаётига хавф соладиган тўсатдан кучли касалликларда, ҳолатларда ва сурункали касалликлар кучайганда шошилинч кўрсатиладиган тиббий ёрдам тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шошилинч тиббий ёрдам — касалликларга чалинганда, бахтсиз ҳодисалар юз берганда, жароҳат олганда, заҳарланганда ва тез тиббий аралашув ҳар қандай шароитда кўрсатилишини талаб қиладиган бошқа ҳолатларда кўрсатиладиган тиббий ёрдам тури. Шошилинч тиббий ёрдам кечиктириб бўлмайдиган ва тез тиббий ёрдамни ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режали тиббий ёрдам — профилактика тадбирлари ўтказишда, бемор ҳаётига хавф солмайдиган, шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам талаб қилмайдиган касалликлар ва ҳолатларда кўрсатиладиган тиббий ёрдам тури. Бундай ёрдамнинг муайян вақт кеч кўрсатилиши бемор ҳаётининг ёмонлашишига, ҳаёти ва соғлиғи хавф остида қолишига сабаб бўлмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паллиатив тиббий ёрдам — бедаво дардга чалинган беморларнинг ҳаётини яхшилаш мақсадида оғриқдан халос қилишга ва касалликнинг бошқа оғир кўринишларини енгиллаштиришга қаратилган тиббий аралашувлар комплексини ифода этадиган тиббий ёрдам тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бирламчи тиббий-санитария ёрдами — амбулатория шароитида кўрсатиладиган ва профилактика қилиш, ташҳис қўйиш, касалликларни даволаш, ҳомиладорлик кечишини кузатиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва аҳолини санитария-гигиена хусусида хабардор қилиш бўйича тадбирларни ўз ичига оладиган тиббий ёрдам тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
клиник баённома — муайя синдромли аниқ бир касалликка чалинганда ёки тиббиёт ташкилотидаги муайян клиник вазиятда беморга тиббий ёрдам кўрсатишга қўйилган минимал талабларни белгиловчи норматив ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий ёрдамнинг сифат стандарти — муайян вақт давомида тиббий ёрдам даражасига эришишни акс эттирувчи нормалар, қоидалар ва талаблар тўпламини ўз ичига оладиган ҳужжат. Тиббий ёрдамнинг сифат стандартлари тиббий фаолият билан шуғулланадиган ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади ва улар томонидан тиббий ёрдам кўрсатишда режалаштириш ва иқтисодий ҳисоб-китоблар учун фойдаланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослашган тиббий ёрдам — махсус усуллар ва мураккаб тиббиёт технологияларидан фойдаланишни талаб қиладиган касалликлар ва ҳолатларни профилактика қилиш, ташҳис қўйиш ва даволашни (шу жумладан ҳомиладорлик, туғиш даврида ва туғишдан кейинги даврда), шунингдек, тиббий реабилитация қилишни ўз ичига оладиган тиббий ёрдам тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори технологик тиббий ёрдам — янги мураккаб ва (ёки) даволашнинг ноёб усулларини, шунингдек, самарадорлиги илмий исботланган даволашнинг ресурс тежайдиган усулларини, шу жумладан тиббиёт фани ва илм-фан ҳамда техниканинг ўзаро боғланган тармоқлари ютуқлари асосида ишлаб чиқилган ҳужайрали технологияларни, роботлаштирилган техникани, ахборот технологияларини ва ген инженериясини ўз ичига олган ихтисослашган тиббий ёрдам тури.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини аниқлаш принциплари ва мезонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини аниқлаш принциплари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг барча қатламлари тиббий ёрдамдан фойдалана олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бирламчи тиббий-санитария ёрдам тиббиёт муассасаларида кўрсатиладиган профилактика чора-тадбирлари ва тиббий хизматлар устуворлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий хизмат турларининг тиббиёт муассасалари даражалари бўйича табақаланиши, шунингдек, кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг мураккаблигига қараб уларни кўрсатиш изчиллиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий хизматлардан фойдаланиш ва уларни тақдим этиш жараёнинг ошкоралиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Рўйхатга тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини киритишда қуйидаги мезонларга риоя этилишини таъминлаш керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаштиришда аҳоли саломатлиги кўрсаткичларининг юқори даражасига эришишни, 2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичларини бажаришни таъминлайдиган тиббий ёрдам турларига кўпроқ эътибор берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари устувор тартибда профилакатика, реабилитация тадбирлари ва паллиатив ёрдам хизматларини қамраб олиши, шунингдек, ўлим ва ногиронлик кўрсаткичлари бўйича етакчи бўлган асосий касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволашга қаратилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Рўйхатни шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Рўйхат ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилган ҳолда, тегишли молия ва режали давр учун Давлат бюджети параметрлари тасдиқлангандан кейин 15 кундан кечикмай ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Рўйхат тиббий ёрдамнинг қуйидаги турлари бўйича шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шошилинч тиббий ёрдам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режали тиббий (шу жумладан бирламчи тиббий-санитария) ёрдам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослашган (шу жумладан юқори технологик) тиббий ёрдам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паллиатив тиббий ёрдам.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Рўйхатга тиббий хизматларнинг аниқ турлари, шу жумладан дори-дармонлар, сарфлаш материаллари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини шакллантиришда шошилинч тиббий ёрдам ҳажми чекланиши мумкин эмаслиги ҳисобга олинади. Бунда била туриб ёлғон шошилинч ёрдам сўраб қўнғироқ қилган шахслар ва худди шунингдек уни кўрсатишни асоссиз рад этган шахслар белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Рўйхат тиббий хизматлар турлари ва ҳажмлари белгилаб олинган ҳолда, тиббиёт ташкилотлари даражаси бўйича шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Клиник баённомалар, шунингдек, тиббий ёрдамнинг сифат стандартлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Рўйхатни шошилинч тиббий ёрдам ҳажмлари бўйича шакллантиришда қуйидаги ҳаражат турлари ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт ҳаражатлари, шу жумладан беморларни шошилинч ёрдам кўрсатиладиган жойга, шунингдек, шошилинч ёки кечиктириб бўлмайдиган кўрсатмалар бўйича бир тиббиёт муассасасидан иккинчисига транспортда олиб бориш, ташҳис қўйиш, даволаш, шу жумладан дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган кўрсаткичлар бўйича стационарда бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар бўйича стационарда бўлиш даврида овқатланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Рўйхатни бирламчи тиббий-санитария ёрдами мутахассислари ва ихтисослашган мутахассислар томонидан амбулатория шароитларида ва кундузги стационар шароитларда кўрсатиладиган режали тиббий ёрдам ҳажмлари бўйича шакллантиришда қуйидаги ҳаражатлар ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) катта ёшли аҳолини бир йилда икки марта, энди турмуш қурадиганларни профилактик тиббий кўрикдан ўтказиш, давлат бюджет ташкилотларининг ходимларини бирламчи ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар ва атрофдагилар учун хавф соладиган касалликлардан азият чекаётган фуқароларни, шунингдек, сурункали касалликларга азият чекаётган шахсларни диспансерда кузатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) чақирув комиссиялари йўлланмалари бўйича чақирув ёшидаги (18 — 27 ёш) шахсларни текшириш ва даволаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) оналар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомиладор аёлларни ҳомиладорлик ёки гестация давомида (камида 7 марта) ўтказиладиган организмнинг бўйида бўлишдан бошлаб туғилгунича қорин ичида нормал ривожланшини таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган комплекс ташҳис қўйиш, даволаш ва профилактика тадбирларини назарда тутувчи вантенатал (туғишгача) парвариш қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомила аномал ўсишининг олдини олиш учун 16 — 20 ҳафталик муддатларда ҳомиладорларнинг хавфли гуруҳини скрининг текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомиладорларга ОИВ-инфекцияси хусусида маслаҳат бериш ва текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақалоқларда ирсий ва туғма касалликларни эрта аниқлаш ҳамда ўз вақтида даволаш мақсадида уларни неонатал скрининг ёки оммавий текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақалоқларни ва 1 ёшга тўлмаган болаларни аудиологик скрининг текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилгандан кейин 42 кун давомида парваришлаш ва маслаҳат бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий эмлаш тақвимига мувофиқ эмлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18 ёшга тўлмаган болаларни текшириш ва даволаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилани режалаштириш масалалари юзасидан маслаҳат бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Рўйхат белгиланган тартибда бериладиган йўлланмалар бўйича туман, шаҳар, вилоят, республика даражасидаги ташкилотларда стационар шароитларда кўрсатиладиган ихтисослашган (шу жумладан юқори технологик) тиббий ёрдам бўйича тасдиқланган ҳажмлар доирасида тиббий хизматлар кўрсатиш навбатини қайд этадиган электрон ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда квоталаш орқали тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Рўйхатни паллиатив ёрдам ҳажмлари бўйича шакллантиришда қуйидаги ҳаражат турлари ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) зарур ҳажмларда дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) стационар/хосписда бўлиш билан боғлиқ харажатлар (койка-ўринни таъминлаш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) белгиланган нормаларга мувофиқ овқатланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Жисмоний шахсларнинг қуйидаги тоифалари тиббий кўрсатмалар бўлганда асослантирилган мурожаатлар билан Рўйхатга киритилган тиббий ёрдамни олиш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл фуқаролари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчиликда назарда тутилган тартибда жавобгар бўлади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/832/3842-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)