Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 24.03.1995 йилдаги 96-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 30.04.1999 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРВАЧИЛИКДА ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ ДАВОМ ЭТТИРИШ ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармонини бажариш ҳамда чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда 1995 йил охиригача, қонунчиликда белгиланган тартибда, чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилмаган хўжаликлар чорвачилик фермаларининг хусусийлаштирилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Чорвачилик фермаларини хусусийлаштиришни амалга ошириш учун тегишли хўжаликларда туман ҳокимликлари, хўжаликлар, қишлоқ хўжалиги органлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда махсус комиссиялар тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорва моллари, бинолар ва асбоб-анжомларни танлов — кимошди савдоси асосида сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер майдонларини умрбод эгалик қилиш учун янги мулкдорларга сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорва моллари ва бошқа мулклар қийматини тўлаш муддатини узайтириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари хусусийлаштирилган фермаларга чорва озуқаси етиштириш учун, ҳар бир хўжаликнинг аниқ табиий-иқтисодий ҳудудларини ва ер ресурсларини ҳисобга олган ҳолда, шартли ҳар бош мол ҳисобига Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида 0,3 гектардан, Қорақалпоғистон Республикасида ва бошқа вилоятларда 0,45 гектардан суғориладиган ерлар, лалми ерларда эса 2 гектардан ер ажратсинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари чорвачилик фермаларини хусусийлаштиришда янги мулкдорларнинг улуш қўшиб қатнашишлари асосида мавжуд коммуникациялар, озуқа цехлари, транспорт воситалари ва қишлоқ хўжалиги техникаси негизида ширкатлар ташкил этишни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштирилган фермаларга 1995 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси лимитлари ҳисобига давлат ресурсларидан пахта шроти ажратиш бўйича топшириқ 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хусусийлаштирилган фермалар, фермер ва деҳқон хўжаликларидаги маҳсулдор моллар подасини мунтазам янгилаб бориш мақсадида наслчилик заводлари ва хўжаликларининг рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, республиканинг манфаатдор ташкилотлари билан келишган ҳолда, икки ҳафта муддатда, ихтисослаштирилган наслчилик хўжаликлари рўйхатини аниқласин ва тасдиқласин ҳамда Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида янги наслчилик заводлари ва хўжаликлари ташкил этиш тўғрисида таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Молия вазирлиги бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорва наслчилигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уни Давлат ресурсларидан омихта ем билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Чорвачиликда наслчилик ишлари бўйича давлат инспекцияси ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари чорвачиликда зооветеринария пунктлари ва техник сервис станциялари тармоғини ривожлантиришни ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзгўштсутсаноат» ва «Ўзбексавдо» давлат уюшмалари, бошқа тайёрлов ташкилотлари фермерлар, хўжаликлар ва аҳолидан чорвачилик маҳсулотларини тузилган шартномалар бўйича бевосита жойнинг ўзида қабул қилиб олишни амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хусусийлаштирилган чорвачилик фермалари ва деҳқон (фермер) хўжаликлари эҳтиёжлари учун 1995 йилда вазирлик фондидан ёнилғи-мойлаш материалларини 4-иловага* мувофиқ миқдорларда ажратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маҳсулот етиштириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва уни янада кўпайтиришни таъминлаш мақсадида бир ой муддатда чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хусусийлаштирилган фермалар, деҳқон (фермер) хўжаликлари ва аҳолидан солиқ олишни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилаб қўйилсинки, хусусийлаштирилган фермаларни, фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш «Ўзтадбиркорбанк» ва унинг жойлардаги муассасалари фаолиятининг устувор йўналиши ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат мулки қўмитаси кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғармадан фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш учун маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда аҳоли хўжаликлари ва фермер хўжаликларидаги чорва молларини ҳамда чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни статистик ҳисобга олиш тартибини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
(12—14-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 24 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96-сон