Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Фавқулодда ҳолатларда Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари томонидан банклараро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 24 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 798-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1999 йил 24 июлда 447-сон билан тасдиқланган Фавқулодда ҳолатларда Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари томонидан банклараро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби (рўйхат рақами 798, 1999 йил 6 август) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 14 сентябрь,
22/2-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2019 й., 10/19/798-1/3799-сон)