23.09.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3185
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи, 23.09.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3185
Кучга кириш санаси
24.12.2019
Ҳужжат 24.12.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Карантин остидаги маҳсулотлар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда ушбу маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 23 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3185]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги ПҚ-4297-сон «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Карантин остидаги маҳсулотлар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда ушбу маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ И. ЭРГАШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 30 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғининг 2019 йил 30 августдаги 5-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Карантин остидаги маҳсулотлар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда ушбу маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги ПҚ-4297-сон «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ карантин остидаги маҳсулотлар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда ушбу маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори фитосанитар хавфга эга маҳсулот — экиш, пайвандлаш, кўпайтириш учун мўлжалланган қайта ишланмаган экиш материаллари, хусусан кўчатлар, илдизлар, барглар, қаламчалар, уруғлар, тугунаклар, пиёзбошлар, илдизпоялар ва бошқа экиш учун мўлжалланган ўсимликлар ёки уларнинг қисмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта фитосанитар хавфга эга маҳсулот — истеъмол ёки қайта ишлаш учун мўлжалланган қайта ишланмаган маҳсулот, хусусан истеъмолга мўлжалланган ҳўл мева ва сабзавотлар, шунингдек кесилган гул поялари ва бошқалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассис — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) ўсимликлар карантини бўйича мутахассислари ёки у томонидан жалб этилган мазкур соҳа экспертлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатчи — хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш мақсадида ўсимликлар карантини бўйича мутахассис юборишни сўраб Инспекцияга мурожаат қилган юридик ёки жисмоний шахс.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий мамлакат ҳудудидан юқори ёки ўрта фитосанитар хавфга эга карантин остидаги маҳсулот олиб кирилиши маълум бўлганда, янги савдо йўналишлари очилганда ёки хорижий мамлакат ҳудудида карантин остидаги маҳсулот билан хавфли зарарли организмлар кириб келиши хавфи мавжуд бўлганда ёҳуд юқори ва ўрта фитосанитар ҳолат мавжуд ҳудудда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар олиб кирилаётганда, мазкур хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш учун мутахассисларни юбориш зарурати вужудга келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Карантин остидаги маҳсулотни хорижий мамлакат ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш мақсадида харид қилиш чоғида, зарур бўлган тақдирда, бу мамлакатлардаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш учун ўсимликлар карантини бўйича мутахассислар юборилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш Инспекция мутахассислари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Карантин остидаги маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Олиб кирилиши режалаштирилган юқори ёки ўрта фитосанитар хавфга эга карантин остидаги маҳлусотларнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш мақсадида қуйидаги мезонлар мавжуд бўлганда, мутахассислар хорижий мамлакатга юборилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакат ҳудудидан олиб кирилиши режалаштирилган карантин остидаги маҳсулотда ўсимликлар карантини объектлари кенг тарқалганлиги ҳақида маълумотлар хорижий мамлакатлар карантин хизмати томонидан маълум қилинганда ёки ўсимликлар карантини соҳасидаги халқаро ташкилотлар расмий веб-сайтларида эълон қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори ёки ўрта фитосанитар хавфга эга карантин остидаги маҳлусотни баҳолаш натижасида маҳсулотнинг фитосанитар хавф даражаси юқори ёки ўрта деб топилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Карантин остидаги маҳсулотлар фитосанитар ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мурожаатчи Инспекцияга хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассис юборилишини сўраб мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилган ариза топширади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотнинг олди-сотди (етказиб бериш) шартномаси нусхалари (агар мавжуд бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш режаси (агар мавжуд бўлса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза ёзма ёки электрон тарзда берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёзма тарзда берилган аризага иловалар мавжуд бўлса, иловаларнинг ҳар бир бети тикилган ҳолда биринчи бети мурожаатчининг имзоси билан тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар хорижий мамлакат ҳудудидаги ўсимликлар карантини бўйича ваколатли орган мазкур ҳудуддаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш юзасидан мурожаат қилса, унинг мурожаати ушбу Низомнинг иловасида кўрсатилган шаклда бўлиши талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мурожаатчи тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва қонун ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавобгар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Инспекция ариза келиб тушган санадан бошлаб етти иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатларга асосан хорижий мамлакат ҳудудида маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни юбориш зарурати мавжудлигини қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрганиб чиқади ҳамда ушбу муддат ичида мурожаатчини хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция аризани кўриб чиқиш жараёнида хорижий мамлакатнинг ўсимликлар карантини бўйича ваколатли органидан зарур бўлган маълумотларни сўраб олишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаган ҳамда хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш учун мутахассисларни юбориш зарурати мавжудлиги аниқланганда, Инспекция мурожаатчини ёки хорижий мамлакатнинг ваколатли органини хабардор қилади ва хорижий мамлакат ҳудудидаги фитосанитар ҳолатни ўрганиш муддатини келишади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидаги ҳолларда Инспекция томонидан мурожаатчининг аризаси рад этилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар қайд этилгани ёки тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб келиниши режалаштирилган маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш учун чеклов (тақиқ) ўрнатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакат ҳудудида ўсимликлар карантини объектлари, ўсимликларнинг хавфли зарарли организмлари (ҳашаротлар, касаллик қўзғатувчилари ва бегона ўтлар), келиб чиқиш сабаблари номаълум бўлган ўсимликларнинг ялпи касалликлари ва илгари қайд этилмаган тез тарқалувчи касалликлари мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот олиб келиниши режалаштирилган хорижий мамлакат ҳудудида ушбу маҳсулотда тарқалган ўсимликлар карантини объектлари мавжудлиги ҳақида аниқ маълумотларнинг мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Инспекция мурожаатчини унинг аризаси рад этилганлиги тўғрисида рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда маълум қилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш билан боғлиқ барча харажатлар Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2730, 2015 йил 19 ноябрь) мувофиқ томонларнинг ўзаро келишувига (шартномага) асосан мурожаатчи ва/ёки хорижий мамлакатнинг ваколатли органи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш Инспекция томонидан хорижий мамлакатнинг ваколатли органи билан келишилган ҳолда ва ҳамкорликда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий мамлакатнинг ваколатли органи ҳамкорликда карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганишда иштирок этмаган ҳолатда, Инспекция Хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини мустақил ўрганиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Инспекция мутахассислари томонидан хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш жараёнида қуйидаги фитосанитар тадбирлар амалга оширилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакат ҳудудида ўсимликлар карантини хизматини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари, бошқарув тизими ва ваколатлари, карантин остидаги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва уларни истеъмолга яроқлилиги бўйича хулосалар бериш жараёнини аудит қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакат ҳудудида мониторинг ўтказиш ва таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус саволнома асосида ўрганилаётган ўсимликнинг ривожланиш босқичлари, биоэкологик хусусиятлари, ҳудуднинг тупроқ иқлим шароити, ўсимликлар карантини объектлари, бошқа хавфли зарарли организмлар (зараркунанда ҳашаротлар, касаллик қўзғатувчилари ва бегона ўтлар) ривожланишининг биоэкологик хусусиятлари каби маълумотларни ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимликлар карантини бўйича халқаро фитосанитария стандартларига мувофиқ текширув ва таҳлиллар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот ишлаб чиқариш тизимининг Ўзбекистон Республикасининг фитосанитария талабларига мувофиқлигини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимликларни ҳимоя қилиш ва ўсимликлар карантини бўйича амалга ошириладиган тадбирларнинг (биологик, кимёвий ҳимоя қилиш усуллари, ишлов бериш турлари) амалга оширилиши ва уларнинг самарадорлигини кузатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дала назорати тадбирлари ва назорат тариқасида ўтказилган лаборатория таҳлиллари натижалари ва уларнинг расмийлаштирилган ҳисоботлари мавжудлигини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фитосанитар сертификатлаштириш тизимини ўрганиш, зарур ҳолларда, маҳсулотлардан намуналарни танлаб олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш натижасида мутахассис томонидан ҳисобот тайёрланади ва Инспекцияга тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолати ўрганилгандан сўнг, Инспекция мутахассис томонидан тақдим этилган ҳисобот асосида қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимликлар карантини объектлари топилган ёки ўрганиш натижасида республикага карантин объекти кириб келиш хавфи мавжуд деб хулоса қилинганда — маҳсулотни олиб киришни тақиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимликлар карантини объектларидан ҳоли эканлиги аниқланган ҳолда ва ўрганиш натижасида республикага карантин объекти кириб келиш хавфи мавжуд эмас деб хулоса қилинганда — маҳсулотни олиб кириш учун карантин рухсатномасини белгиланган тартибда расмийлаштириб бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Карантин остидаги маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга рухсат бериш ёки олиб киришни тақиқлаш тўғрисидаги хулоса мурожаатчига уч иш кунида юборилади ҳамда мазкур маълумотлар Инспекциянинг расмий веб сайтида жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Хорижий мамлакат ҳудудидаги фитосанитар ҳолати ўрганилган карантин остидаги маҳсулотлар ўсимликлар карантини чегара пунктлари, ташқи иқтисодий фаолият чегараларида ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан қонунчиликда ўрнатилган тартибда лаборатория экспертизасидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Хорижий мамлакат ҳудудида ўтказилган ўрганиш якунларига кўра ҳамда маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга рухсат бериш тўғрисидаги хулоса асосида ушбу хорижий мамлакат ҳудуди ва ундаги объектлар (кўчатхона номи) бўйича «Ўзбекистон Республикасига фитосанитар хавфи юқори бўлган карантин остидаги маҳсулотлар олиб кириш мумкин бўлган хорижий мамлакат корхоналари рўйхати» шакллантирилиб, Инспекция томонидан тасдиқланади ва уч иш куни давомида Инспекциянинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий мамлакатлардан олиб келинган юқори фитосанитар хавфга эга экиш материаллари экилган майдонларда ўсимликнинг ва у билан яширин тарзда кириб келиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объекти биологиясидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари томонидан дала назорати мониторинги амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Маҳсулотни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар хорижий мамлакатлардан келтирилган уруғлик ва экиш материаллари экилган майдонларда ўсимликлар карантини объектларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида масъул ходим ажратиши ва бу ҳақда ёзма равишда тегишли ўсимликлар карантини давлат инспекциясини хабардор этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масъул ходим экинлар ва дарахтларни тизимли равишда кузатиб бориши, ўсимликларда ўсимликлар карантини объектлари, ва бошқа номаълум ҳашарот, касаллик белгилари ҳамда бегона ўтлар аниқланган тақдирда эса бу ҳақда тегишли ўсимликлар карантини давлат инспекциясини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини бир кун ичида хабардор қилиши, шунингдек аниқланган зарарли организмларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мазкур Низом талабларининг бузилиши натижасида айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 30 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Карантин остидаги маҳсулотлар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда ушбу маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассис юборилишини юзасидан

АРИЗА

__________________________________

(мурожаат этилаётган ташкилот номи)

__________________________________
__________________________________

(мурожаатчининг Ф.И.О. яшаш жойи;
‎юридик шахснинг номи ва жойлашган ери)

Кўчатхонанинг тўлиқ номи, почта манзили (ишлаб чиқариш, жўнатиш жойлари)

______________________________________________________________________

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳсулотни қабул қилиб олувчининг номи, телефон рақами ва манзили

______________________________________________________________________

Карантин остидаги маҳсулотни экиш/кўпайтиришни амалга оширадиган юридик шахс, ЯТТ, фермер хўжалигининг номи ва манзили

______________________________________________________________________
Маҳсулот тури, нави ва миқдори
______________________________________________________________________
Кўзда тутилган Ўзбекистон Республикасига ўтиш чегара пости
______________________________________________________________________
Божхона расмийлаштириш жойи (1*)________________________________________________________
Карантин остидаги маҳсулотни етказиб бериш шартномаси/ халқаро савдо контракти (мавжуд бўлса илова қилинади) _____________________________________________________________________________
Карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш режаси (мақсади) (2*) (мавжуд бўлса илова қилинади/ёки мақсад кўрсатилади)
______________________________________________________________________
______________________________________________________________________
(тўлдирилган санаси ва вақти)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1*. Карантин остидаги маҳсулотнинг эркин муомалага чиқаришдан олдинги божхона расмийлаштируви жойи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2*. Маҳсулот олиб кирилиши режалаштирилаётган ҳажми, муддати ва етказиб бериш жойи, ҳориж мамлакатдан маҳсулот юклаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш даври, маҳсулотни республикага экиш жойи (манзиллар аниқ бўлган ҳолларда кўрсатилади)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.09.2019 й., 10/19/3185/3786-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 16.03.2022 й., 10/22/3185-1/0219-сон; 11.09.2024 й., 10/24/3185-2/0702-сон; 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)