Ҳужжат кучини йўқотган 16.03.1994 25.05.1992 йилдаги 244-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.05.1992 йилдаги 244-сон
Кучга кириш санаси
25.05.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 16.03.1994
Ҳужжат 25.05.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎFРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 16 мартдаги 140-сонли «Ўзбекистон Республикасида Ташқи ишлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш масалалари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсатини самарали ўтказиш, республиканинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун қулай ташқи шароитни вужудга келтириш, халқаро муносабатларда унинг манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари қилиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг чет мамлакатлар билан ҳар томонлама ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликни ўрнатиш ва чуқурлаштиришга қаратилган ташқи сиёсатини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг, унинг фуқаролари манфаатларини хорижий мамлакатларда ва халқаро ташкилотларда ҳимоя қилиш ҳамда улар номидан вакиллик қилиш, республиканинг чет мамлакатлардаги дипломатия ва консуллик муассасаларини тузиш ва уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш, дипломатия хизмати учун кадрлар тайёрлашни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш, бажариш ва бекор қилиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш, республиканинг давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан уларнинг амалда бажарилишини умумлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ваколати доирасида чет мамлакатлар билан алоқаларни ўрнатишда ва ривожлантиришда республиканинг давлат ва жамоат ташкилотларига, фуқароларига ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда хорижий давлатларнинг дипломатия миссияларини очишга ёрдам бериш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий ваколатхоналар ва улар ходимларининг дипломатик ва консуллик дахлсизлигига риоя қилиш устидан назоратни амалга ошириш, хорижий дипломатларни, чет эл оммавий ахборот воситаларининг мухбирларини рўйхатга олиш ва аккредитация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада фаолият кўрсатувчи хорижий элчихоналар ва консуллик муассасалари билан дипломатия, протокол масалалари ва бошқа масалалар бўйича алоқа қилиш, улар фаолиятининг Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлат, парламент ва ҳукумат делегацияларини қабул қилишни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг давлат, парламент ва ҳукумат делегацияларининг чет мамлакатларга ташрифларини тайёрлашни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда паспорт-виза ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва расмийлаштириш, ҳужжатларни ошкор қилиш ва фуқаролик ҳолатлари ҳужжатларини рўйхатга олиш бўйича консуллик масалаларини ҳал этиш, чет элдаги республика фуқаролари учун нотариал ишларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати масалаларини ёритишда оммавий ахборот воситаларига ёрдам бериш, республикада аккредитация қилинган хорижий журналистлар билан брифинглар, матбуот конференциялари ва учрашувлар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорларини бажариш республиканинг вазирликлари ва идоралари, маҳаллий бошқарув органлари, мансабдор шахслари ва фуқаролари учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратининг тузилиши иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент дипломатия корпусига хизмат кўрсатиш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги юридик шахс ҳуқуқлари билан ҳаракат қилувчи хўжалик ҳисобидаги дипломатия хизмати кўрсатиш хизматига айлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги аппарати ходимларининг энг кўп сони, тегишли иш ҳақи фонди билан, 160 кишидан (бинони қўриқловчи ва унга хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) иборат қилиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига вазирнинг тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан, икки нафар биринчи ўринбосари, ўн бир кишидан иборат ҳайъати бўлишига рухсат этилсин, ҳайъатнинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун қуйидагиларни киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг тасдиғига тақдим этган ҳолда дипломатия ва консуллик уставлари лойиҳаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг дипломатия ва консуллик ваколатхоналари тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари ва бошқа муассасаларининг ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг хорижий давлатларнинг муассасалари ва мансабдор шахслари билан алоқалари тартиби тўғрисидаги низомлар лойиҳаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат протоколи ҳужжатларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий мухбирлар фаолиятининг асосий қоидаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда республикада дипломатия ва ташқи иқтисодий хизматлар учун кадрлар тайёрлаш бўйича олий ўқув юртини ташкил этиш тўғрисида таклифларни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддат ичида Ташқи ишлар вазирлигининг фаолиятини таъминловчи бюджетдан ажратмаларнинг талаб қилинадиган лимитларини сўм ва валютада қоплаш ҳисоб-китобларини амалга оширсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги объектларини ҳамда Ўзбекистондаги хорижий давлатларнинг дипломатия ва консуллик муассасаларини қуриш ва таъмирлаш учун моддий-техника ресурслари ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг талабномалари бўйича вазирлик аппарати учун зарур миқдорда алоқа воситаларини ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига унинг аппаратига ва хорижий делегацияларга хизмат кўрсатиш учун хизмат гаражини ташкил этишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1988 йил 23 июлдаги 253-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг фаолиятини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1991 йил 20 сентябрдаги 239-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 25 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
244-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 25 майдаги 244-сон қарори
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Номи‎

Сони‎
1. Раҳбарият‎ 5‎
2. Котибият‎ 11‎
3. Давлат протоколи бошқармаси‎ 12‎
4. Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бошқармаси‎ 7‎
5. Кадрлар бошқармаси‎ 6‎
6. Консуллик бошқармаси‎ 29‎
7. Сиёсий-таҳлил бўлими‎ 5‎
8. Шартнома-ҳуқуқ бўлими‎ 5‎
9. Ахборот бўлими‎ 7‎
10. Иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий алоқалар бўлими‎ 8‎
11. Халқаро ташкилотлар бўлими‎ 7‎
12. МДҲ бўлими‎ 5‎
13. Осиё ва Африка мамлакатлари бўлими‎ 7‎
14. Европа мамлакатлари бўлими‎ 6‎
15. Америка мамлакатлари бўлими‎ 5‎
16. Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари бўлими‎ 5‎
17. Махсус бўлим‎ 8‎
18. Тарих-архив бўлими, кутубхона билан ‎ 4‎
19. Ишлар бошқармаси‎ 18‎

Ҳаммаси:‎

160‎
Бундан ташқари, хизмат кўрсатувчи ходимлар‎ 70‎
Жами:‎ 230‎