Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НАҚД ПУЛ ТУШУМИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6325-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Тадбиркорликни ва фермерлик ҳаракатини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг доимий нақд пул тушумига эга бўлган хусусий корхоналарнинг тушумидан кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун нақд пулни сарфлашнинг чекланган нормаларини белгилаш тўғрисидаги таклифи иловага мувофиқ маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўз маҳсулотларини савдо ва қайта ишлаш корхоналарига сотувчи хусусий корхоналар, фермерлар ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорларга кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун банклардан олдинги ойдаги сотилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар ҳажмининг 5 фоизигача нақд пул олишга рухсат берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўн кун муддатда кўрсатиб ўтилган хўжалик юритувчи субъектларга нақд пул бериш тартибини ишлаб чиқсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Истисно ҳолларда Республика пул-кредит сиёсати комиссияси нақд пул массасини тартибга солиш ва ҳисоб-китобларни нақд пул маблағлари билан амалга ошириш, шунингдек майда улгуржи операциялар бўйича қарор қабул қилиши мумкин.
(2-банд учинчи хатбоши билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 22 сентябрдаги 447-сонли қарорига мувофиқ тўлдирилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Хорижий корхоналар ва ташкилотларга, шунингдек, уларнинг ваколатхоналарига нотариусда расмийлаштирилган олди-сотди ёки ижара шартномаси асосида фуқароларнинг омонатларига маблағ ўтказиш йўли билан биноларни жисмоний шахслардан сотиб олишга ва ижарага олишга рухсат берилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 3 февраль,
29-сон
Кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун тушумдан нақд пул сарфлашнинг чекланган нормалари
| 1. Чакана савдо корхоналари: | |
| — қишлоқ жойларда ва шаҳар типидаги шаҳарчаларда | — бир ойлик товар оборотининг 5 фоизигача |
| — шаҳарларда | — бир ойлик товар оборотининг 2 фоизигача |
| 2. Умумий овқатланиш корхоналари | — бир ойлик товар оборотининг 4 фоизигача |
| 3. Аҳолига пулли хизмат кўрсатиш корхоналари | — бир ойлик тушумнинг 5 фоизигача |
| 4. Томоша кўрсатиш корхоналари | — бир ойлик касса тушумининг 2,5 фоизигача |
| 5. Гастролларда бўлган театр ва мусиқа жамоалари, концерт ва цирк бригадалари | — қўйилган спектакллар ва кўрсатилган концертлар бўйича йиғимларнинг 15 фоизигача |
| 6. Комиссион дўконлар | — савдо устамаси чиқариб ташланган ҳолда товар қийматидаги фарқ миқдорида |
| 7. Дорихоналар (дори-дармонлар ва доривор ўсимликларни топширувчи жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоб қилиш учун) | — савдо устамаси чиқариб ташланган ҳолда дори-дармонлар ва доривор ўсимликлар қийматидаги фарқ миқдорида |
Кейинги таҳрирга қаранг.