17.09.2019 йилдаги 777-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспорти ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташувчилар фаолиятини ҳамда уларни молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспорти ташкилотларини молиявий соғломлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг чекланган тарифлар бўйича йўловчи ташиш ҳисобидан юзага келган зарарларни қоплаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ автобус саройларининг — 2018 йил IV чораги ва 2019 йил I чораги бўйича 38 715 700 минг сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент метрополитени» УКнинг — 2018 йил ва 2019 йил I чораги бўйича 9 011 000 минг сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ автобус саройларида 2018 йил IV чораги ва 2019 йил I чораги бўйича 38 715 700 минг сўм миқдоридаги зарарни қуйидаги қўшимча манбалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27 771 650 минг сўм — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 944 050 минг сўм — Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Тошкент метрополитени» УКнинг 2018 йил ва 2019 йил I чораги бўйича 9 011 000 минг сўм миқдоридаги зарарни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетининг даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан қопласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ автобус саройларининг 2018 йил IV чораги ва 2019 йил I чораги бўйича зарарларни қоплаш учун ажратилаётган 38 715 700 минг сўм миқдоридаги маблағлар етказиб бериладиган дизель ёқилғиси учун «Ўзбекнефтегаз» АЖ ташкилотларига йўналтирилишини таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Тошкент метрополитени» УК 2018 йил ва 2019 йил I чораги бўйича зарарларни қоплаш учун ажратилаётган 9 011 000 минг сўм миқдоридаги маблағлар истеъмол қилинган электр энергияси учун қарздорликни қоплашга йўналтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ва «Тошкент метрополитени» УКни молиявий соғломлаштириш ва уларнинг зарарларини камайтириш бўйича амалий чоралар кўриш тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 17 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
777-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.09.2019 й., 09/19/777/3763-сон)