Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
қарори
«Электрон ҳисобварақ-фактураларни электрон расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 18 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3136-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 522-сон «Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 29 декабрдаги 2018-79-сон «Электрон ҳисобварақ-фактураларни электрон расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3136, 2019 йил 5 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 6-сон, 112-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 10 сентябрь,
2019-53-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.09.2019 й., 10/19/3136-1/3759-сон)