11.09.2019 йилдаги 761-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 12.09.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банки иштирокида «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 29 июлдаги ПҚ-4406-сон қарорига мувофиқ ҳамда агросаноат мажмуи маҳсулотларини комплекс қайта ишлаш, сақлаш ва сотишнинг замонавий технологияларини жорий этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мавсумдан қатъи назар, етказиб бериш, шу жумладан экспорт қилиш ҳажмларини ошириш, шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда ОТБ деб аталади) ўртасида «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) босқичма-босқич амалга оширишни молиялаштириш учун 2019 йил 4 майда йиллик 2 фоиз ставкада, шу жумладан 5 йил имтиёзли даврга 25 йилда қоплаш муддати билан қиймати 197,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз битими имзолангани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) лойиҳанинг умумий қиймати 244,75 млн АҚШ доллари эквивалентини, улардан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
197 млн АҚШ долларини ОТБ қарзи ташкил этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишдаги улуши 47,75 млн АҚШ долларини, шу жумладан солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш шаклида — 39,15 млн АҚШ долларини ва инвестиция даврида молиявий харажатларни тўлаш шаклида — 8,6 млн АҚШ долларини ташкил этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) лойиҳани амалга ошириш доирасида Тошкент, Андижон, Самарқанд вилоятларида янги мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, саралаш, қадоқлаш ва сақлаш, ушбу маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича агрологистика комплексларини (кейинги ўринларда агрокомплекслар деб аталади) қуриш назарда тутилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги лойиҳа буюртмачиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) лойиҳани амалга ошириш даврида мувофиқлаштириш, шунингдек, мониторинг ва ҳисоботни юритиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агрокомплексларни бошқариш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Агентлик томонидан таъсис этиладиган ихтисослаштирилган ташкилот томонидан амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 — 2023 йилларда лойиҳани амалга ошириш даврида фоизлар Андижон, Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг маҳаллий бюджетлари ҳисобидан тўланади ва кейинчалик улар агрокомплексларни бошқариш бўйича ихтисослаштирилган ташкилот томонидан, шу жумладан агрокомплексларни тадбиркорлик субъектларига сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан тўлиқ қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш якунлангандан сўнг (2024 йилдан бошлаб) қарзни қоплаш ва фоизларни тўлаш агрокомплексларни бошқариш бўйича ихтисослаштирилган ташкилот томонидан, шу жумладан агрокомплексларни тадбиркорлик субъектларига сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг агрокомплексларни қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини жаҳон стандартларига мувофиқ тайёрлаш учун «Ранжис-Самарис» (Франция) компанияси билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш ҳамда тузилган шартнома доирасида харажатлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳаси техник-иқтисодий асосининг асосий параметрлари 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банкининг «Мева-сабзавотчилик тармоғидаги қўшилган қиймат занжири инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини молиялаштириш учун жалб қилинадиган қарзига хизмат кўрсатиш схемаси 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банкининг «Мева-сабзавотчилик тармоғидаги қўшилган қиймат занжири инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини молиялаштириш учун жалб қилинадиган қарзини қоплаш, шунингдек, ушбу қарз бўйича фоизлар тўлашнинг прогноз жадвали 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Агентлик билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агрокомплексларнинг жойлашуви ва экспортга етказиб беришни ривожлантиришда уларнинг аҳамиятини ҳисобга олиб ҳамда лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида ОТБнинг қарз маблағларини жадал ўзлаштиришни назарда тутган ҳолда, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосига киритиладиган тузатишларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агентлик қарз битими параметрлари доирасида лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил қилсин ва агрокомплексларни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида қуриш, жумладан, уларни янги мева-сабзавотларни қайта ишлаш, саралаш, сақлаш ва қадоқлаш бўйича замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, шунингдек, ушбу маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб бериш учун транспорт воситалари билан таъминлаш учун консалтинг ва пудрат ташкилотларини танлаш бўйича халқаро танлов савдоларини ўтказсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Агентлик билан биргаликда 5-иловага* мувофиқ схема асосида агрокомплексларни бошқариш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотни таъсис этсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агрокомплексларни қуриш ва кейинчалик улардан самарали фойдаланишни назорат ва мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги мева-сабзавотларни қайта ишлаш, саралаш, қадоқлаш, сақлаш ҳамда ушбу маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб бериш, шу жумладан экспорт қилиш бўйича замонавий линияларни ташкил қилишни назарда тутувчи лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида агрокомплексларга хусусий секторни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агрокомплекслар ҳудудида миллий ва халқаро стандартларга мувофиқ лабораториялар, санитария-эпидемилогия, фитосанитария назорати ва маҳсулотларни сертификатлаш пунктларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агрокомплексларда хусусий сектор, транспорт-логистика ташкилотлари, давлат божхона хизмати органлари, хизмат кўрсатувчи тижорат банклари, санитария-эпидемилогия, фитосанитария назорати ва маҳсулотларни сертификатлаш органларининг самарали ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Андижон, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари лойиҳани амалга ошириш доирасида икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи етакчи ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш ва уларни агрокомплексларни қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқишга жалб қилишни, халқаро консалтинг компанияларидан агрокомплекслар қурилиши тўғрисида зарур маълумотларни олиш, шунингдек, агрокомплексларни ташкил этишнинг барча босқичларида, шу жумладан лойиҳалаштириш босқичида таклифлар киритилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Энергетика вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги билан биргаликда агрокомплекслар ва ёрдамчи объектлар қурилиши учун ер участкалари ажратилиши, шунингдек, агрокомплексларни муҳандислик, йўл ва транспорт инфратузилмасига улаш учун техник шартлар берилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш доирасида Осиё тараққиёт банкининг қарзи ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари — божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ҳамда қўшилган қиймат солиғидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси норезидентлари — жисмоний шахслар даромад солиғидан озод қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Агентлик билан биргаликда 2020 йилнинг 1 июлигача бўлган муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агрокомплексларни тадбиркорлик субъектларига сотиш бўйича қарзга ўз вақтида хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш механизмини ўз ичига олган тартибни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторлар, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда, электрон товар-хом ашё биржасини ҳамда унинг фаолият кўрсатишини ташкил қилиш бўйича амалий чора-тадбирларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда унга лойиҳанинг белгиланган тартибда киритилишини ўз ичига олган ҳукумат қарорининг лойиҳасини киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ганиевга — ОТБ қарз маблағлари ўз вақтида ва самарали ўзлаштирилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков, Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги бош директори Ш.Ш. Шоаҳмедовга — Андижон, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида лойиҳанинг самарали амалга оширилиши учун қулай шарт-шароитлар яратилиши, агрокомплекслар қурилишини жадаллаштириш ва уларнинг тез ишга туширилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон (Ш. Абдураҳмонов), Самарқанд (Э. Турдимов) ва Тошкент (Р. Холматов) вилоятлари ҳокимларига — лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлайдиган барча ташкилий-техник тадбирлар ўтказилиши, шу жумладан ер участкалари ажратилиши, муҳандислик ва йўл транспорт инфратузилмасига улаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А Ходжаев ҳамда инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 11 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
761-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2019 й., 09/19/761/3736-сон; 15.05.2020 й., 09/20/284/0588-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон, 06.05.2022 й., 09/22/238/0391-сон, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)