09.09.2019 йилдаги 754-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 10.09.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари, ишчи ва хизматчиларининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда фуқаро муҳофазаси бўйича билимларини изчил ошириб бориш ва кўникмаларини ҳосил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари, шунингдек, фуқаро муҳофазаси тузилмаларини фавқулодда вазиятларни бартараф этишга тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини, шу жумладан, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаганларни, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабаларини фавқулодда вазиятларда муҳофазаланиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидалари ва усулларига ўргатиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларда иш вақтида ҳамда яшаш жойларида ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тадбирларига методик раҳбарлик қилиш, уларни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишган ҳолда ҳаётий фаолият хавфсизлиги ва фуқаро муҳофазаси йўналишларидаги ўқув дастурларини замонавий талаблар асосида такомиллаштирсинлар ва 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб таълим жараёнига жорий этилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 январга қадар ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармасининг маҳаллий даражадаги маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига фавқулодда вазиятлар бошқармалари ҳаётий фаолият хавфсизлиги ўқув марказларида замонавий кўргазмали материаллар, интерактив ўқитиш воситалари билан жиҳозланган фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш мажмуаларини ташкил этсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 9 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
754-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 754-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом аҳолининг барча қатламларини табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятларда (кейинги ўринларда фавқулодда вазиятлар деб аталади) ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комплекс ўқув машқлари — объектлар раҳбарларини, қутқарув тузилмалари ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари аъзоларини, улар таркибига кирмаган ишчи ва хизматчиларини, ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтатмаган ҳолда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш ҳамда фуқаро муҳофазаси бўйича комплекс тадбирларни бажаришга тайёрлашнинг асосий шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўмондонлик-штаб ўқув машқлари — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг (кейинги ўринларда ФВДТ деб аталади) барча даражалардаги раҳбарларини ва бошқарув органларини фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва улар содир бўлганда бартараф этиш ишларига раҳбарлик қилишга ҳамда фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлашнинг олий шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус-тактик ўқув машқлари — қутқарув тузилмалари ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларини қутқарув ишлари ва кечиктириб бўлмайдиган бошқа ишларни бажаришга ҳамда фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлашнинг асосий ва самарали шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объект ўқув машғулотлари — объектлар раҳбарлари, қутқарув тузилмалари ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари, шунингдек, тузилмалар таркибига кирмаган ишчи ва хизматчиларга фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда фуқаро муҳофазаси бўйича назарий тайёрлашнинг асосий шакли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари, ишчи ва хизматчиларининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда фуқаро муҳофазаси бўйича билимларини изчил ошириб бориш ва кўникмаларини ҳосил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари, шунингдек, фуқаро муҳофазаси тузилмаларини фавқулодда вазиятларни бартараф этишга тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини, шу жумладан, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаганларни, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабаларини фавқулодда вазиятларда муҳофазаланиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидалари ва усулларига ўргатиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Барча аҳоли қатламлари қуйидаги тоифаларга бўлинган ҳолда фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёргарликдан ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлган аҳоли, шу жумладан, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари, ходимлари, ишчи ва хизматчилари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари (кейинги ўринларда ҳарбий хизматчилар деб аталади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган шахслар ҳамда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган туристлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳолининг барча тоифаларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш (кейинги ўринларда аҳолини тайёрлаш деб аталади) ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Аҳолини тайёрлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аҳолини тайёрлаш, тоифалар доирасида ташкил этиладиган гуруҳлар таркибида, қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлган аҳоли, шунингдек, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари, ходимлари, ишчи ва хизматчилари ҳамда ҳарбий хизматчилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари — ФВДТнинг аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича йиллик асосий тадбирлар режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан ўтказиладиган йиғинлар ва ўқув машқларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ва вилоят миқёсидаги ташкилотлар раҳбарлари ва масъул мутахассислари, шунингдек, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари — 3 йилда бир марта жамлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институтининг (кейинги ўринларда Фуқаро муҳофазаси институти деб аталади) малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлар ва шаҳарлар миқёсидаги ташкилотлар раҳбарлари ва масъул мутахассислари, қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари бошлиқлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг раҳбарлари — 3 йилда бир марта жамлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги Бошланғич тайёргарлик ва малака ошириш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади), шунингдек, ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув марказларининг (кейинги ўринларда ҳудудий марказлар деб аталади) малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотларнинг ходимлари, ишчи ва хизматчилари ҳамда ҳарбий хизматчилар — доимий равишда тайёрлаш дастурларига мувофиқ, хизмат ва ишдан ажралмаган ҳолда, хизмат ва иш жойларида ташкил этиладиган объект ўқув машғулотларида тайёргарликдан ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари — доимий равишда мактабгача таълимнинг давлат талаблари ва ўқув дастурларига мувофиқ таълим-тарбия жараёнида муаммоли-вазиятли ўйинлар ва машғулотларда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари — ўқув йили давомида, умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мувофиқ ўқиш жараёнида дарсларда, спорт ўйинлари ва мусобақаларида, шунингдек, мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ҳудудий марказларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш мажмуаларидаги машғулотларда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабалари — ўқув йили давомида, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ва олий таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мувофиқ ўқиш жараёнида дарсларда, спорт ўйинлари ва мусобақаларида, шунингдек, ҳудудий марказларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш мажмуаларидаги машғулотларда тайёргарликдан ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган шахслар ҳамда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган туристлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган шахслар — фуқароларнинг ўзиниўзи бошқариш органлариўқув-маслаҳат пунктларида суҳбатлар ўтказиш, маърузалар ўқиш, ўқув фильмларини намойиш этиш, ўқув машқлари ва машғулотларга жалб этиш, шунингдек, қўлланмалар ва эслатмаларни тарқатиш, радио ва теледастурларни эфирга узатиш ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғида соҳага оид маълумотларни жойлаштириш орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган туристларташриф давомида, уларга хизмат кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахслар томонидан фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича суҳбатлар ўтказиш, йўриқнома, буклет ва эслатмаларни тарқатиш орқали тайёргарликдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аҳолини тайёрлаш инновацион технологияларни, уйғунлаштирилган ҳамда масофадан ўқитиш услубларини, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда, шунингдек, мустақил ўрганиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Аҳолини тайёрлаш шакллари ва даврийлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Аҳолини тайёрлаш, уларнинг назарий билимларини ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, ФВДТ куч ва воситаларининг ҳамкорликда ҳаракат қилишини такомиллаштириш, шунингдек, тайёргарлик даражасини баҳолаш қуйидаги шакллардаги тадбирларни ўтказиш орқали амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмондонлик-штаб ўқув машқлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида — 5 йилда бир марта уч кеча-кундузгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлар ва шаҳарларда — 3 йилда бир марта уч кеча-кундузгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларда — 1 йилда бир марта бир кеча-кундузгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўмондонлик-штаб ўқув машқларини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига (кейинги ўринларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги деб аталади) тўғридан-тўғри ҳамда тезкор бўйсунадиган куч ва воситалар жалб этилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус-тактик ўқув машқлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотларда — 3 йилда бир марта олти соатгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўта муҳим ва тоифаланган объектларда — 1 йилда бир марта олти соатгача.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комплекс ўқув машқлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар сони 200 дан ортиқ бўлган ташкилотларда ҳамда 400 дан ортиқ ўринга эга бўлган даволаш-профилактика муассасаларида — 2 йилда бир марта бир кеча-кундузгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган ташкилотларда — 2 йилда бир марта олти соатгача.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ўтказиладиган ўқув машқларига ушбу объектларнинг хавфи доирасига тушувчи ҳудудда яшаётган аҳоли жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ёш қутқарувчи» мусобақалари умумий ўрта, ўрта-махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида 1 йилда бир марта ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув машқлари, машғулотлар ва мусобақалар, шунингдек, бошқа амалий тадбирларга жалб қилинаётган ташкилотлар раҳбарлари, мутахассислари, қутқарув тузилмалари шахсий таркиби ва аҳоли хавфсизлик қоидалари билан таништирилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Аҳолининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси бўйича тайёргарлигини ошириш ҳамда фаол иштирокини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари ташкилотларда ва маҳаллаларда аҳолининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси бўйича тайёргарлигини ошириш ҳамда фаол иштирокини таъминлаш тадбирлари ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФВДТ таркибидаги вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан ушбу кун давомида қуйидаги асосий тадбирлар кенг қамровда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлган аҳоли, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари билан семинарлар ва мавзули ўқув машғулотлари ўтказилади, уларга тарғибот-ташвиқот материаллари тарқатилади ва зарур тадбирлар юзасидан тавсиялар берилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳоли билан суҳбатлар ўтказилади, маърузалар ўқилади, уларга эслатмалар, буклетлар ва лифлетлар тарқатилади, шунингдек, фавқулодда вазиятлар, шу жумладан, ёнғинларга олиб келадиган омилларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш, улар содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш усуллари ўргатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли кўп тўпланадиган жойларда ва жамоат транспортида фавқулодда вазиятлар, шу жумладан, ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган плакатлар, шунингдек, улардаги мавжуд таблолар ва мониторларга, Интернет сайтларига ижтимоий роликлар жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситалари орқали ахборот-таҳлилий ва мавзули телекўрсатувлар эфирга узатилади, соҳага оид долзарб масалалар бўйича давра суҳбатлари ўтказилади, радиоэшиттиришлар узатилади ва мақолалар чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг аҳолини тайёрлаш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини тайёрлаш соҳасида махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини тайёрлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий-методик раҳбарликни амалга оширади, тадбирларни мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий кўрсатмалар ва ўқув дастурларини ишлаб чиқади ва келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув машқлари, машғулотлари ва бошқа тадбирларни ташкил этади ва ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилади ва кенг фойдаланилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимидаги аҳолини тайёрлашга ихтисослаштирилган муассасаларнинг тингловчилар билан жамлаш режаларини тегишли давр учун шакллантиради ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари аҳолини тайёрлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан жисмоний имконияти чекланган шахсларни, шунингдек, тизимидаги ташкилотларнинг раҳбарлари ишчи ва хизматчиларини тайёрлаш тадбирларини ташкил этади ва назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув-амалий тадбирларни ташкил этади ва ўтказади, уларга маҳаллий аҳоли жалб этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув-методик ва тарғибот материаллари чоп этилишини ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳолига тарқатилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий аҳолини фавқулодда вазиятлар хавфи тўғрисидаги тегишли ахборот ва маълумотлар билан таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг аҳолини тайёрлаш соҳасида мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар аҳолини тайёрлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбарлар, масъул мутахассислар, қутқарув тузилмалари ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари бошлиқлари белгиланган тартибда тайёргарликдан ўтишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув машқлари ва машғулотларга жалб этилган раҳбарлар, масъул мутахассислар, қутқарув тузилмалари ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари аъзолари, ходимлар, ишчи ва хизматчиларнинг ўртача иш ҳақи сақланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган дастурлар асосида қутқарув тузилмалари ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари аъзолари, ходимлари, ишчи ва хизматчиларини ўқитади ҳамда фавқулодда вазиятлар шароитида ҳаракат қилишга шай бўлиш даражасидаги билим ва кўникмаларга эга бўлишларини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув жараёнини ташкил этишда замонавий ўқув-моддий база (ўқув хонаси, зарур кўргазмали ўқув қуроллари ва дарсликлар) билан таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тайёргарлик ва малака ошириш ўқув курсларида тайёргарликдан ўтиши лозим бўлган раҳбарлар, масъул мутахассислар, қутқарув тузилмалари ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари бошлиқлари рўйхатини Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг аҳолини тайёрлаш соҳасидаги иштироки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари аҳолини тайёрлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган шахслар билан суҳбатлар, маърузалар ва учрашувларни ташкил этади ва ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФВДТ хизматлари томонидан тайёрланган эслатмалар, методик қўлланмалар ва бошқа тарғибот материалларини тарқатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув машқлари ва машғулотларга маҳаллий аҳолини жалб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Фуқароларнинг аҳолини тайёрлаш соҳасида ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Фуқаролар аҳолини тайёрлаш соҳасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан, ташкилотларнинг фавқулодда вазиятларда аҳолини муҳофаза қилиш учун мўлжалланган бошқа мол-мулкидан фойдаланишни ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси тадбирларини бажаришда иштирок этиш ва тегишли тайёргарликдан ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек, фуқаро муҳофазаси соҳасида билим олиш ҳамда ўқув машқларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув машқлари ва машғулотлар давомида ўзлари дуч келиши мумкин бўлган хавф тўғрисида хабардор қилиниш ҳамда техника, ёнғин ва йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бўйича йўриқномалар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув машқлари ва машғулотларда иштироки жараёнида соғлиғига етказилган зарарни қонунчиликда белгиланган тартибда қоплатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Фуқаролар аҳолини тайёрлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳофазаланишнинг асосий усулларини билиш, фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсата олиш ҳамда ўз билим ва амалий кўникмаларини ошириб боришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганда ва содир бўлганда огоҳлантириш сигналларини, ҳаракат қилиш тартибини, жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидаларини билишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар аҳолини тайёрлаш соҳасида қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Аҳолини тайёрлаш тадбирларини молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотларининг раҳбарлари, масъул мутахассислари, қутқарув хизматлари, қутқарув ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари, улар таркибига кирмаган ходим ва хизматчиларни ҳамда ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш, шунингдек, улар томонидан ўтказиладиган ўқув машқлари ва машғулотларни молиялаштириш, ушбу ташкилотларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Нодавлат ташкилотлар раҳбарлари, масъул мутахассислари, қутқарув тузилмалари ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари, улар таркибига кирмаган ишчи ва хизматчиларни тайёрлашни молиялаштириш уларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган шахсларни тайёрлашни молиялаштириш маҳаллий бюджетлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Фуқаро муҳофазаси институти, Марказ ҳамда ҳудудий марказларда шартнома асосида аҳолини тайёрлаш нархлари (прейскуранти) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Аҳоли тоифаси

Тайёргарликдан ўтадиган гуруҳлар

Даврийлиги

Тайёрлаш жойи ва шакли


Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлган аҳоли, шу жумладан, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари, ходимлари, ишчи ва хизматчилари ҳамда ҳарбий хизматчилар

Давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

ФВДТнинг аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича йиллик асосий тадбирлар режасига мувофиқ

Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан ўтказиладиган йиғинлар ва ўқув машқларида


Республика ва вилоят миқёсидаги ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул мутахассислари, шунингдек, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари

3 йилда бир марта, жамлаш режасига мувофиқ

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институтининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларида


Туманлар ва шаҳарлар миқёсидаги ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул мутахассислари, қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари, шунингдек, фуқаро муҳофазаси тузилмалари бошлиқлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг раҳбарлари

3 йилда бир марта, жамлаш режасига мувофиқ

Ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув марказларининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида


Ташкилотларнинг ходимлари, ишчи ва хизматчилари ҳамда ҳарбий хизматчилар

Доимий равишда, тайёрлаш дастурларига мувофиқ

Хизмат ва ишдан ажралмаган ҳолда, хизмат ва иш жойларида ташкил этиладиган ўқув машғулотларида


Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ва олий таълим муассасаларининг талабалари

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари

Доимий равишда мактабгача таълимнинг давлат талаблари ва ўқув дастурларига мувофиқ

Таълим-тарбия жараёнида муаммоли-вазиятли ўйинлар ва машғулотларда


Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари

Ўқув йили давомида, умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мувофиқ

Ўқиш жараёнида дарсларда, спорт ўйинлари ва мусобақаларида, шунингдек, мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ҳудудий марказларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш мажмуаларидаги машғулотларда


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабалари

Ўқув йили давомида, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ва олий таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мувофиқ

Ўқиш жараёнида дарсларда, спорт ўйинлари ва мусобақаларида, шунингдек, ҳудудий марказларнинг Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш мажмуаларидаги машғулотларда


Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган шахслар ҳамда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган туристлар

Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган шахслар

Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан тасдиқланадиган йиллик асосий тадбирлар режаси асосида

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ташкил этилган ўқув-маслаҳат пунктларида суҳбатлар ўтказиш, маърузалар ўқиш, ўқув фильмларини намойиш этиш, ўқув машқлари ва машғулотларга жалб этиш, шунингдек, қўлланмалар ва эслатмаларни тарқатиш, радио ва теледастурларни эфирга узатиш ҳамда жаҳон Интернет тармоғида соҳага оид маълумотларни жойлаштириш орқали


Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган туристлар

Ташриф давомида ҳар бир гуруҳ билан алоҳида

Уларга хизмат кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахслар томонидан фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича суҳбатлар ўтказиш, йўриқнома, буклет ва эслатмаларни тарқатиш орқали

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 754-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РУЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш тартиби тўғрисида» 1998 йил 7 октябрдаги 427-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 21 августдаги 650-сон қарорига 3-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚХТ, 2017 й., 34-сон, 892-модда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёнғинлар профилактикаси кунларини ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги чораларини кучайтириш тўғрисида» 2017 йил 2 сентябрдаги 688-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚХТ, 2017 й., 36-сон, 954-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 3 июндаги 457-сон қарорига 1-илованинг 28-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/754/3727-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон; 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон; 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)