Ҳужжат кучини йўқотган 04.02.2003 02.07.1996 йилдаги 230-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 04.02.2003
Ҳужжат 12.09.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАҚД ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ЭМИССИЯСИНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 февралдаги 63-сонли «Пул-кредит кўрсаткичларини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нақд пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтириш, республика минтақаларида пул муомаласини яхшилаш учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда 1996 йилнинг иккинчи ярим йиллигида нақд пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтириш прогнозларига ва касса режасига 1, 2-иловаларга* мувофиқ розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 ва 2-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари нақд пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтириш прогнозлари ва касса режалари бажарилиши устидан бевосита ва лавозимига кўра назоратни таъминласинлар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, «Ўзмаишийхизматуюшма», Ўзбекбирлашув, «Ўзавтотранс» корпорацияси, Алоқа вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси, Ўзбекистон Республикасининг аҳолига пулли хизматлар кўрсатувчи бошқа вазирликлари ва идоралари ҳокимликлар билан биргаликда жойларда хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш, касса режалари бажарилишини таъминлаш учун мансабдор шахслар ва мутахассисларнинг моддий жавобгарлиги ва уларни рағбатлантириш шакллари кенг қўлланилиши юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга оширсинлар, коллегиал органлар мажлисларида ишларнинг аҳволини ҳар ойда кўриб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси мажмуиларининг раҳбарлари мазкур банднинг бажарилиши учун амалий назоратни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва банк муассасалари Марказий банк бошқаруви томонидан 1996 йил 20 апрелда 9-сон билан тасдиқланган Мулкчилик шаклларидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан касса операцияларини юритиш тартибига риоя этилиши устидан назоратни кучайтирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси (Б.Мустафоев) амалдаги Тартиб бузилиши аниқланган тақдирда хўжалик юритувчи субъектларнинг айбдор раҳбарларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодексининг 175 ва 264-моддалари талаблари қўлланилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4 Республика минтақаларида нақд пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтириш прогнозлари ва касса режалари бажарилиши учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазирнинг ўринбосарлари, Марказий банк, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, тижорат банклари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари кўрсатиб ўтилган Низомга мувофиқ нақд пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтириш прогнозлари ва касса режалари бажарилишини таъминламаётган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортсинлар Бунинг устидан мунтазам назорат ўрнатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси ҳар бир ой якунлари бўйича мазкур қарор бандлари бажарилишини кўриб чиқсин ва тегишли таклифлар киритсин. Шахсан назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари, Молия вазири В.Ҳамидов, Марказий банк бошқаруви раиси Ф.Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 2 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
230-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
2 июлдаги 230-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика минтақаларида пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтириш прогнозлари ва касса режалари бажарилиши учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республика минтақаларида нақд пул маблағлари эмиссияси даражаси прогнозлари ва касса режалари бажарилиши учун рағбатлантириш ва моддий жавобгарлик тизими қуйидаги раҳбарлар ва мансабдор шахслар учун белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимлари, шунингдек уларнинг минтақаларни иқтисодий ривожлантириш ва истеъмол бозорининг аҳволи учун жавоб берувчи ўринбосарлари (ҳокимларнинг иқтисодиёт бўйича, халқ истеъмол моллари, савдо ва пулли хизматлар бўйича ўринбосарлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларининг республика Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар, туман бўлинмалари ва филиалларининг раҳбарлари ва пул муомаласи ҳамда касса операциялари бўлимларининг бошлиқлари, пул муомаласи бўйича мутахассислари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳудудий бош бошқармалари раҳбарлари ва пул муомаласи бўлимларининг бошлиқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика Қорақалпоғистон Республикаси , вилоят, шаҳар, туман солиқ органларининг раҳбарлари ҳамда савдо корхоналари ва хизмат кўрсатиш соҳасини назорат қилиш бўлимлари бошлиқлари ва мутахассислари учун-касса режаларининг бажарилиши қисми бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Нақд пул маблағлари эмиссияси даражаси прогнозлари ва касса режалари ўз вақтида бажарилганлиги ва ошириб бажарилганлиги учун мазкур Низомнинг 1-бандида назарда тутилган мансабдор шахслар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ойлик прогнозлар бажарилганлиги ва ошириб бажарилганлиги учун — лавозим маошининг 30 фоизигача миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йил чораги прогнозлари бажарилганлиги ва ошириб бажарилганлиги учун — лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда мукофотланадилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Нақд пул маблағлари эмиссияси даражасининг белгиланган прогнозлари ва касса режалари бажарилмаганлиги учун мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган мансабдор шахсларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган ойлик ва йил чораги прогнозлари бажарилмаганлиги учун — ўртача ойлик иш ҳақининг 10 фоизидан 20 фоизигача миқдорда жарима солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Низомнинг бажарилишини Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси назорат қилади ва у ҳар ойда ўзининг мажлисларида ушбу қарор талабларига мувофиқ республика минтақаларидаги ишларнинг аҳволини кўриб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жарималар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига ҳамда уларнинг тегишли ўринбосарларига—Пул – кредит сиёсати бўйича республика комиссиясининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раиси томонидан;
(5-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12 сентябрь 1996 йилдаги 315-сон қарорига мувофиқ иккинчи хатбоши билан ўзгартирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимларига ва уларнинг тегишли ўринбосарларига — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ёки юқори турувчи ҳокимнинг қарори билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк муассасалари ҳамда солиқ органларининг раҳбарларига ва тегишли бўлимларининг бошлиқлари ва мутахассисларига — уларнинг юқори турувчи органлари томонидан солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жарималар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 182-моддасида назарда тутилган тартибда солинади.