ИЛОВА
ИЛОВА
|
Босқичлар |
|
Субъектлар |
|
Тадбирлар |
|
Муддатлар |
|
|
||||||
|
1-босқич |
Мактабгача таълим вазирлиги |
1. Мактабгача таълим муассасаларидаги таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш учун педагогларга ва тарбияланувчиларга фойдаланиш учун тавсия этиладиган ўқув-методик ва дидактик адабиётлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларнинг (босма ва электрон) рўйхатини шакллантиради. 2. Ўқув-методик ва дидактик адабиётлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларни (босма ва электрон) яратиш бўйича оммавий ахборот воситалари ва вазирликнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида эълон қилади. |
Ҳар йили февраль ойида | |||
|
|
||||||
|
2-босқич |
Ижодий жамоалар |
1. Ўқув-методик ва дидактик адабиётлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларнинг (босма ва электрон) оригинал макетларини яратишда иштирок этиш таклифини Ишчи органга расмий хат билан мурожаат этади. 2. Тайёрланган ўқув-методик ва дидактик адабиётлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларни (босма ва электрон) оригинал макет ҳолатида ишчи органга кўриб чиқиш учун тақдим этади. |
Эълонда белгиланган муддатларда | |||
|
|
||||||
|
3-босқич |
Ишчи орган |
Қабул қилиб олинган оригинал макетларни экспертлар гуруҳига тақдим этади. |
Қабул қилинган кундан бошлаб 3 кун муддатда | |||
|
|
||||||
|
4-босқич |
Экспертлар гуруҳи |
Тақдим этилган оригинал макетларини экспертизадан ўтказади ҳамда тегишли хулосаларини Ишчи органга тақдим этади. |
2 ой муддатда | |||
|
|
||||||
|
5-босқич |
Мактабгача таълим вазирлиги |
Жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олиш мақсадида вазирликнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштиради. |
2 ҳафта давомида | |||
|
|
||||||
|
6-босқич |
Ишчи орган |
1. Макетларини ўрганиб чиқиб, муҳокама қилади, уларнинг рўйхатини тасдиқлайди ва Мактабгача таълим вазирлигининг грифини бериш бўйича қарор қабул қилади. 2. Нашрга тавсия этилган ўқув-методик ва дидактик адабиётларни нашр этиш учун техник топшириқлар ишлаб чиқади. |
10 кун давомида
| |||
|
|
||||||
|
7-босқич |
Мактабгача таълим вазирлиги |
1. Мақбул нархлар таклиф этадиган нашриётларни танлаб олиш учун оммавий ахборот воситалари ҳамда вазирликнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти орқали эълон беради ва танловни ўтказади. 2. Танлов ўтказиш бўйича комиссия қарорига кўра ғолиб бўлган нашриётлар билан шартномалар имзолайди. |
1 ой давомида
|