06.09.2019 йилдаги ПҚ-4438-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дори воситаларининг ноқонуний айланиши ва уларнинг суиистеъмол қилинишига йўл қўймаслик, кучли таъсир қилувчи моддалар айланишини тартибга солишни такомиллаштириш, шунингдек, аҳолининг соғлиғини сақлашни таъминлаш, ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш учун қўшимча имкониятлар ва шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 06/25/207/1023-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган алоҳида дори воситалари буюм-миқдор жиҳатдан ҳисобга олиниши лозим ва уларнинг чакана реализацияси (берилиши) фақат ижтимоий дорихоналар, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш (бериш) фаолиятига лицензияси мавжуд бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифокор рецепти бўйича бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар, шу жумладан кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дори воситаларининг ноқонуний чакана савдоси ҳолатларига барҳам бериш бўйича текширишлар Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга хабар бериш тартибида, Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали амалга оширилиши;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 июлдаги ПФ-110-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2023 й., 06/23/110/0506-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги қошида ташкил этиладиган идоралараро эксперт гуруҳи (кейинги ўринларда — эксперт гуруҳи) таклифлари асосида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши тартибини ўрнатиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 06/25/207/1023-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати ва эксперт гуруҳининг таркибини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дори воситаларини бериш учун ёзилган рецептлар дорихоналарда бир йил давомида сақланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар тиббиёт ташкилотларида беморга рецептли дори воситаларини белгиланган тартибда рецептни расмийлаштирмасдан тайинлаш тақиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 1 январдан бошлаб дори воситалари ва тиббий буюмларнинг реализация (бериш) жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақлаш дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишдаги лицензия талаби ҳисобланади (қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудида жойлашган дорихоналар ва уларнинг филиаллари бундан мустасно), мазкур талабнинг мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) бузилиши лицензиянинг амал қилишини ўрнатилган тартибда тугатиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситаларининг нотиббий мақсадларда истеъмол қилиниши устидан доимий мониторинг олиб борсин ва зарур ҳолларда эксперт гуруҳига тегишли таклифларни киритиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни такомиллаштиришга оид, шу жумладан рецепт бўйича дори воситаларини бериш тартибини бузганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими ходимлари штатининг умумий чекланган сони доирасида, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана савдосига қўйиладиган лицензия талабларига риоя этилиши устидан назоратни таъминлашга жавобгар бўлган ходимларнинг штат сонини кўпайтириш бўйича таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига фармацевтика маҳсулотлари ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизимини (кейинги ўринларда — Ахборот тизими) яратиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг етарли даражада эмаслиги ва натижа бермаётганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Ахборот тизимини белгиланган муддатларда жорий этиш жараёнини фаоллаштирсин ва жадаллаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда Дори воситалари ва тиббий буюмларга электрон тарзда рецепт бериш ахборот тизими (кейинги ўринларда — Электрон рецепт бериш тизими)ни жорий этиш бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКка киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 январга қадар Электрон рецепт бериш тизими, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида жорий этилишини таъминласин ва уни Ахборот тизими билан интеграциялаш имкониятини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Электрон рецепт бериш тизимининг буюртмачиси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 мартдан бошлаб Электрон рецепт бериш тизими мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар Тошкент шаҳридаги барча тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналари учун, 2022 йил 1 мартдан бошлаб эса босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудларида қўлланилиши мажбурий ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рецепт бериш тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва кейинчалик қўллаб-қувватлаш, шу жумладан ахборотлаштириш объектларини текширувдан ўтказиш, техник ва лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлаш, сервер, коммутация ва компьютер ускуналарини харид қилиш «Соғлиқни сақлаш» тармоғи учун ажратиладиган бюджет ажратмалари доирасида, шунингдек, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва донор мамлакатларнинг маблағлари, давлат-хусусий шериклик шартномаси доирасида хусусий шерик маблағлари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича бир ой муддатда ахборотлаштириш объектларини текширувдан ўтказишга, техник ва лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлашга ҳамда Электрон рецепт бериш тизимини экспертиза қилишга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2019 йилдаги «Соғлиқни сақлаш» тармоғи учун тасдиқланган параметрлари доирасида зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 февралга қадар Электрон рецепт бериш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишни белгиланган тартибда молиялаштириш учун халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва донор мамлакатларнинг маблағлари жалб этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасида Электрон рецепт бериш тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича «Йўл харитаси»ни мазкур қарорнинг талабларини ҳисобга олиб ҳамда масъул ижрочилар ва аниқ муддатларни белгилаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан биргаликда икки ҳафта муддатда дори воситалари, шу жумладан таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини шифокор рецептисиз истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари ва интернет-ресурсларда ахборот-тарғибот ишларини кенг кўламда ташкил этиш бўйича медиа-режани тасдиқласин, бунда шу билан бирга жамиятда соғлом турмуш тарзига риоя этиш юзасидан махсус рукнлар ва мавзуга оид материаллар жойлаштирилиши назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 6 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4438-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.09.2019 й., 07/19/4438/3702-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2023 й., 06/23/110/0506-сон; 08.11.2025 й., 06/25/207/1023-сон)