05.09.2019 йилдаги 739-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 30.01.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида «Наманган вилоятининг Заркент, Ходикент, Исқовот, Булоқбоши, Ёшлик шаҳарчалари ва Наманган шаҳрининг сув таъминотини яхшилаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилояти аҳолиси ва хўжалик юритувчи субъектларини сифатли ичимлик сув билан таъминлаш, шунингдек, ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Наманган вилоятининг Заркент, Ходикент, Исқовот, Булоқбоши, Ёшлик шаҳарчалари ва Наманган шаҳрининг сув таъминотини яхшилаш» лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2019 йил 19 мартда ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда ОПЕК жамғармаси деб аталади) Ўзбекистон Республикасига 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 20 йил мобайнида қайтариш муддати билан 53,96 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз берилишини маъқулланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) лойиҳанинг умумий қиймати 68,05 млн АҚШ долларини, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОПЕК жамғармаси қарзи — 53,96 млн АҚШ долларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси ҳиссаси — солиқ ва божхона имтиёзлари бериш, шунингдек, инвестиция даврида молиявий чиқимларни тўлаш тарзида эквивалентда 8,1 млн АҚШ долларини ташкил этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) лойиҳани амалга ошириш даври 6 йилни (2020 — 2025 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Коммунхизмат» агентлиги (кейинги ўринларда «Коммунхизмат» агентлиги деб аталади) лойиҳа амалга оширилиши, ОПЕК жамғармасининг қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Наманган вилоятининг Заркент, Ходикент, Исқовот, Булоқбоши, Ёшлик шаҳарчалари ва Наманган шаҳрининг сув таъминотини яхшилаш» лойиҳасини техник-иқтисодий асослашнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Наманган вилоятининг Заркент, Ходикент, Исқовот, Булоқбоши, Ёшлик шаҳарчалари ва Наманган шаҳрининг сув таъминотини яхшилаш» лойиҳаси бўйича ОПЕК жамғармасининг қарзини қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақи тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Наманган вилоятининг Заркент, Ходикент, Исқовот, Булоқбоши, Ёшлик шаҳарчалари ва Наманган шаҳрининг сув таъминотини яхшилаш» лойиҳаси доирасида ОПЕК жамғармасининг қарз маблағларига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг прогнози 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва Муҳтор Элчисига — Ўзбекистон Республикаси номидан ОПЕК жамғармаси билан лойиҳани амалга ошириш бўйича карз битимини имзолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси молия вазирига — ОПЕК жамғармасининг қарз маблағларини Ўзбекистон Республикаси, «Коммунхизмат» агентлиги, Наманган вилояти «Сувоқова» ДУК ва Наманган вилояти ҳокимлиги ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги 41-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан ОПЕК жамғармаси ўртасидаги қарз битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, «Коммунхизмат» агентлиги бош директори ва Наманган вилояти ҳокимига:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган техник-иқтисодий асослаш параметрларига мувофиқ лойиҳа ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлайдиган ташкилий-техник тадбирлар амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта кредитлаш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ ОПЕК жамғармаси қарзини қайтариш ва у бўйича фоизларни ва воситачилик ҳақини тўлаш учун зарур бўлган маблағлар Наманган вилояти «Сувоқава» ДУКда ўз вақтида жамланиб борилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Наманган вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув қувури иншоотлари ва тармоқларини қуриш учун ер участкалари белгиланган тартибда ажратилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йилдан бошлаб Наманган вилояти маҳаллий бюджети параметрларида ОПЕК жамғармасининг қарзи бўйича фоизларни ва воситачилик ҳақини тўлашга, асосий қарзни қайтаришга Наманган вилояти «Сувоқава» ДУКнинг ушбу мақсадларга йўналтириладиган ўз маблағларига қўшимча равишда маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Коммунхизмат» агентлиги ҳузуридаги Араб мувофиқлаштириш гуруҳининг ишлаб турган Лойиҳаларини бошқариш гуруҳига лойиҳани мувофиқлаштириш ва бошқариш ҳамда ушбу гуруҳни малакали мутахассислар билан бутлаш функцияси юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги лойиҳа 2020 йил ва кейинги йиллар учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурларига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов, Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 5 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
739-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2019 й., 09/19/739/3698-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон; 28.07.2026 й., 06/26/140/0792-сон)