05.09.2019 йилдаги 732-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 06.09.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳузуридаги Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий мақом санъатининг тарихий, замонавий ижро анъаналари, ноёб санъат намуналарини театр санъати орқали кенг тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва Фарғона вилояти ҳокимлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти маданият бошқармаси ҳузуридаги намунали мақом ансамбли негизида Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳузуридаги Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрини (кейинги ўринларда мақом театри деб аталади) давлат муассасаси шаклида ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марғилон шаҳар, Бурҳониддин Марғилоний кўчаси, 45-уй манзилида жойлашган бинони тегишли ҳудуди билан биргаликда мақом театрига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар мақом театрининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бадиий жиҳатдан юксак асарларни саҳналаштириш, театрлаштирилган томоша ва концерт дастурлари орқали мақом санъатини тарғиб қилиш, шунингдек, қизиқчилик ва аския санъатининг саҳнавий сюжетларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, юқори малакали мақом ва театр санъати ижодкорларининг имкониятларини намойиш этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақом ижрочилиги йўналишида устоз-шогирд анъаналарини ривожлантириш, истеъдодли ёшларни тарбиялаш, уларнинг ижодий салоҳиятини оширишга кўмаклашиш, актёрлик маҳорати ва мақом санъати ижрочилиги бўйича мақом, театр ва санъат муассасаларининг ижодий ходимлари ҳамда олий таълим муассасалари талабаларининг мақом театри йўналишида амалиёт ўташларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлат билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни амалга ошириш, чет элдан малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда тренинг, маҳорат дарслари, мақом театри санъати билан боғлиқ ўқув-тажриба машғулотлари ҳамда махсус лойиҳаларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизда ва хорижий давлатларда гастроль фаолиятини амалга ошириш, фестиваль, кўрик-танлов, мақом кечалари, учрашувлар, ижодий кечалар, қизиқчилик ва аския томошалари ҳамда бошқа томоша тадбирларини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳузуридаги Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри давлат муассасасининг штатлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, мақом театри фаолиятини молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 апрелдаги 329-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда мақом театри устави ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақом театрини доимий равишда малакали кадрлар билан таъминлаб бориш ҳамда мақом театрининг самарали фаолият юритишини ташкил этишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика давлат театрларининг малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда мақом театри ижодкорларига актёрлик маҳорати ва саҳна ҳаракати бўйича махсус маҳорат дарслари ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фарғона вилояти ҳокимлиги мақом театрига 1 та енгил хизмат автотранспорт воситаси ва 1 та автобус харид қилиш учун ҳамда театрни жиҳозлаш учун Фарғона вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мақом театри фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағлар 2019 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида ажратилишини, шунингдек, 2020 йилдан бошлаб зарур маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда назарда тутилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида» 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорига 1-илованинг «Фарғона вилояти» кичик бўлимига «Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳузуридаги Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри давлат муассасаси» сўзлари қўшилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев, Фарғона вилояти ҳокими Ш.М. Ғаниев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 5 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
732-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 732-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳузуридаги Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри давлат муассасасининг

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШТАТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Таркибий бўлинмалар ва лавозимларнинг номи

Штат бирлигининг сони

I. Маъмурий бошқарув ходимлари

1.

Директор

1

2.

Директор ўринбосари

1

3.

Бош муҳандис

1

4.

Бош бухгалтер

1

5.

Омборхона мудири

1

6.

Чипталар бюроси мудири

1

Жами

6

II. Бадиий бошқарув ходимлари

7.

Бош режиссёр

1

8.

Бош рассом

1

9.

Бадиий саҳналаштириш бўлими мудири

1

10.

Мусиқа бўлими мудири

1

11.

Адабий бўлим мудири

1

12.

Труппа раҳбари

1

Жами

6

III. Бадиий ходимлар

13.

Саҳналаштирувчи режиссёр

1

14.

Саҳналаштирувчи рассом

1

15.

Хормейстер

1

16.

Балетмейстер

1

17.

Вокал бўйича репетитор

1

18.

Овоз режиссёри

1

19.

Овоз оператори

1

20.

Режиссёр ёрдамчиси

1

21.

Чироқ бўйича рассом

1

Жами

9

IV. Ижодий ходимлар

22.

Артист-мақомчи

15

23.

Артист-созанда

15

24.

Артист-вокалист

10

25.

Хор артисти

10

26.

Балет артисти

10

27.

Драма артисти

10

Жами

70

V. Мутахассислар

28.

Юрисконсульт

0,5

29.

Кадрлар бўйича инспектор

1

30.

Бухгалтер

1

31.

Муҳандис-механик

1

32.

Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича муҳандис

1

33.

Маъмур

1

Жами

5,5

VI. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар

34.

Чироқ ёритувчи

1

35.

Бутафор

1

36.

Декоратор

1

37.

Саҳна машинисти

3

38.

Саҳна монтировшиги

1

39.

Пардоз устаси

1

40.

Реквизитор

1

41.

Либосчи

1

42.

Чипта кассири

1

43.

Чипта назоратчиси

1

44.

Томоша зали назоратчиси

1

45.

Тикувчи

2

46.

Кийим бичувчи

0,5

47.

Мусиқа асбобларини таъмирловчи-созловчи

1

48.

Ёрдамчи ишчи

1

49.

Иш юритувчи

1

Жами

18,5

Умумий сони

115

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ушбу штат бирлигида назарда тутилмаган техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2019 й., 09/19/732/3692-сон)