26.08.2019 йилдаги ПҚ-4427-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 09.06.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида»ги ПФ-5780-сон Фармонига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб жорий этиладиган тартибга мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари (кейинги ўринларда — ер участкалари) тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилади, энг яхши таклифни танлаш орқали йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ер участкаларини тақдим этиш ҳоллари бундан мустасно;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 августдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларга «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «YERELEKTRON» ААТ) аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни электрон онлайн-аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқи берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ер участкалари бўйича маълумотларни шакллантириш қисми бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«YERELEKTRON» ААТга ер участкалари бўйича маълумотларни киритиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туман (шаҳар) филиаллари томонидан (кейинги ўринларда — «Давергеодезкадастр» органлари) мустақил равишда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахслар томонидан маълумотлар «YERELEKTRON» ААТга киритилганда «Давергеодезкадастр» органлари томонидан беш иш куни мобайнида қонунчиликда назарда тутилган зарур материаллар тайёрланади. Бунда ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларининг қиймати ер участкасини электрон онлайн-аукцион орқали сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) у бўйича хулосалар бериш ваколатли ташкилотлар томонидан фақат электрон шаклда «YERELEKTRON» ААТ орқали унга ер участкалари бўйича маълумотлар киритилган кундан бошлаб беш иш куни ичида автоматлаштирилган тартибда амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасини танлаш материалларини келишишда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳудудларни ривожлантириш режалари ва қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида аниқ ер участкасида қурилиши рухсат берилган ёки тақиқланган объектлар тури аниқланади;
(2-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2020 й., 06/20/6119/1570-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд «а» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сон Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2020 й., 06/20/6119/1570-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон онлайн-аукционга қўйиладиган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг тури ер участкасини танлаш материалларини келишишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасини танлаш материаллари юзасидан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, ёнғин хавфсизлиги ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари, санитария-эпидемиология назорати хизматининг ҳудудий ташкилотлари, туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларининг хулосасини олиш талаби бекор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ер участкасини «Е-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукционга қўйиш қисми бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаси тўғрисида мажбурий кўрсатиладиган маълумотнинг минимал ҳажми унга бўлган ҳуқуқ тури, майдони (гектарда) ва жойлашган жойи, электрон онлайн-аукционга қўйиладиган ер участкасига туташ ер участкалари (объектлари)нинг белгиланган мақсади турлари, ер участкаси кирадиган ерлар тоифаси ва тури, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларигача бўлган масофа тўғрисида маълумот, мазкур ер участкасида қурилишга рухсат берилган ёки тақиқланган объектлар турлари рўйхати, шунингдек, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун архитектура-режалаштириш топшириғи ва техник шартларни ўз ичига олиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаларининг бошланғич нархи ер участкаларининг тасдиқланган минимал қиймати асосида «Давергеодезкадастр» органлари томонидан келишув амалга оширилгандан ва ижобий хулоса берилгандан сўнг беш иш куни ичида аниқланади. Ҳар бир туман учун ер участкаларининг минимал қиймати ҳар йили 10 июнь ва 10 декабргача қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади. Электрон онлайн-аукционга қўйиладиган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг тури, ер солиғининг йиллик миқдори, ер участкасини танлаш бўйича материалларни тайёрлаш харажатлари, шунингдек, ер участкасининг жойлашган жойи, унда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталарининг мавжудлиги ер участкасининг минимал қийматини белгилаш мезонлари ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ер участкаси келишилган ва ижобий хулосалар олингандан сўнг беш иш куни мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари билан келишилган ҳолда ер участкасига нисбатан инвестиция мажбуриятлари белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаси «Е-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукционга «YERELEKTRON» ААТ орқали автоматлаштирилган тартибда ер участкасининг бошланғич нархи аниқланган ва инвестиция мажбуриятлари белгилангандан сўнг қўшимча қарорлар қабул қилинмасдан жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ер участкасини «Е-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукционда сотиш қисми бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон онлайн-аукцион ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш ва лот тўғрисидаги маълумотни жойлаштириш аукцион бошланишидан 15 календарь кун олдин амалга оширилади, электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш муддати у ўтказиладиган кундан олдинги куни соат 24:00 да якунланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон онлайн-аукцион ўтказилмаган деб топилганда, ер участкасининг бошланғич нархини камайтиришга йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг аукцион ғолиби номига ер участкасини ажратиш бўйича қарор қабул қилиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасининг нархи тўлиқ тўлангандан сўнг электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисидаги баённома аукцион ғолиби номига ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун «Давергеодезкадастр» органларига, шунингдек аукцион ғолибига инвестиция мажбуриятларини бажариш тармоқ жадвалини бериш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига электрон шаклда юборилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш баённома олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида амалга оширилади ва тегишли тартибда аукцион ғолибига юборилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция мажбуриятларини бажариш тармоқ жадвали туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан беш иш куни мобайнида тайёрланади ва аукцион ғолибига топширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг баробаридан ортиқ бўлса, аукцион натижалари тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб беш банк кунидан кечиктирмасдан электрон онлайн-аукцион давомида белгиланган нархнинг эллик фоизи миқдорида аванс тўлови киритилишига рухсат этилади. Закалат киритилаётган аванс тўлови ҳисобига қабул қилинади. Қолган сумма электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб ўттиз календарь кундан кечиктирмасдан киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаси электрон онлайн-аукционда икки ой мобайнида сотилмаган тақдирда, манфаатдор шахсларнинг аризасига кўра ер участкаси «Давергеодезкадастр» органлари томонидан қайта келишилмасдан бирлаштирилиши ёки алоҳида қисмларга ажратилиши мумкин. Заруратга кўра, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан бирлаштирилган ёки ажратилган ер участкаларида қурилиши тақиқланган объектлар турлари рўйхати янгиланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) архитектура ва қурилиш ишларини амалга ошириш қисми бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини мажбурий экспертиза қилиш талаб этилмайди, марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш объектлари бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг бўлинмалари томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келишиш ҳамда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертиза қилиш бир вақтда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ташкилотлари томонидан (муҳандислик-коммуникация тармоқлари ташкилотларидан ташқари) ишлаб чиқилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш қурилиш органлари томонидан бино, иншоот ва бошқа объектларнинг қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш жараёни билан бир вақтда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва иншоотларнинг кадастр йиғмажилдини тайёрлаш уларни фойдаланишга қабул қилишга қадар Давлат хизматлари марказларига берилган аризаларга асосан амалга оширилади. Қабул қилиш якунланганидан сўнг Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аукцион ғолиби ёки ер участкасига нисбатан ҳуқуққа эга бўлган шахснинг айби бўлмаган тақдирда, маъмурий тартиб-таомилларга риоя қилинмаганлиги учун электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари томонидан ҳар чоракда ер участкасига нисбатан инвестиция мажбуриятлари бажарилиши мониторинги амалга оширилиб, натижалари зарур ҳолларда тегишли чоралар кўриш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 2-бандида белгиланган тартибнинг бузилиши давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликнинг бузилиши деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотишга оид қонунчиликка сўзсиз риоя этилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин ҳамда қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйган айбдор шахсларга нисбатан таъсирчан жавобгарлик чораларини қўлласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 2019 йил 1 октябрга қадар тадбиркорлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудлар координаталарини кўрсатган ҳолда электрон хариталарни «Давергеодезкадастр» қўмитасига тақдим этсин ва келгусида уни ҳар ойда янгилаб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Давергеодезкадастр» қўмитаси электрон харитани шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда «Давергеодезкадастр» қўмитаси ҳузуридаги «Геоинновация маркази» давлат унитар корхонасининг учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида ўрнатилган тартибда ер участкалари устидан мажбурий назорат учиб ўтишлар амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Давергеодезкадастр» қўмитаси 2020 йил 1 мартга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини бериш бўйича «YER AUKSION» электрон савдо майдончасини ишлаб чиқиш лойиҳаси амалга оширилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда ер участкаларини сотиш жараёнларининг «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасидан «YER AUKSION» электрон савдо майдончасига ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари марказларида жисмоний шахсларга фақатгина «Е-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукционда иштирок этиш мақсадида бепул асосда фойдаланиш имконини берувчи Интернет тармоғига уланган компьютер воситалари билан жиҳозланган махсус хоналарни тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Е-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукционда иштирок этиш тартиби ва қоидаларини ёритиб берувчи тарқатма ахборот материалларини ишлаб чиқсин ва Давлат хизматлари марказларининг махсус хоналарини улар билан жиҳозласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда Давлат хизматлари марказларининг махсус хоналарини компьютерлар ва зарур мебеллар билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига электрон онлайн-аукционга қўйилган ер участкалари ҳақидаги маълумотларни ҳудудий телерадиоканалларда трансляция қилиш учун белгиланган тартибда эфир вақтини ажратиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давергеодезкадастр» қўмитаси оммавий ахборот воситаларининг сўровига асосан электрон онлайн-аукционга қўйилган ер участкалари ҳақидаги маълумотларни тақдим қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Давергеодезкадастр» қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда «YERELEKTRON» ААТ ва «Е-IJRO AUKSION» савдо майдончасининг ишлашини такомиллаштириш чораларини кўрсин, бунда қуйидаги имкониятлар назарда тутилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча манфаатдор шахслар, шу жумладан учинчи шахслар томонидан Интернет тармоғи орқали кириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахслар томонидан ер участкалари ҳақидаги маълумотларни киритиш, шунингдек, ер участкасини танлаш материалларини келишиш жараёнини кузатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахслар томонидан мансабдор шахсларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон онлайн-аукционнинг ноҳалол иштирокчилари, жумладан ер участкаси баҳосининг тўлиқ тўланишини кетма-кет икки марта таъминламаган иштирокчиларнинг рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни кейинги электрон онлайн-аукционга вақтинчалик қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Адлия вазирлигига материалларни тайёрлаш ва келишиш жараёнини масофадан туриб ҳар ҳафталик мониторинг қилиш, шунингдек, ер участкаси материалларини келишишда ваколатли ташкилотларнинг рад этиши қонунийлигини ўрганиш мақсадида тизимга кириш имкониятини бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатли органлар (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) давлат кадастри геоахборот тизимларини тайёрлаш ишларини тезлаштирсин ҳамда ҳар ойда кадастр объектлари тўғрисидаги тегишли маълумотларни «Давергеодезкадастр» қўмитасига тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давергеодезкадастр» қўмитаси раиси мазкур банд ижросини таъминламаган ёки лозим даражада таъминламаган ваколатли органларнинг раҳбарларини жавобгарликка тортиш ҳақидаги масалани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ваколатли органларнинг асослантирилган ҳисоб-китобларига кўра давлат кадастрини юритиш учун Давлат бюджетидан маблағлар ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз вақтида ўзлаштирилмаган ер участкаларини ишлатилмаётган объектларга тенглаштириш ҳақидаги таклифларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни, шунингдек, қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ер участкаларини ушбу қарорга мувофиқ бериш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгилаш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Ғуломов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 26 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4427-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2019 й., 07/19/4427/3653-сон; 28.11.2020 й., 06/20/6119/1570-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон; 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон)