Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини жорий этиш тартиби тўғрисида» 1992 йил 13 январдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган қуйидаги илова қилинаётган норматив ҳужжатлар тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ҳақида»ги Низом (1-илова);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элда ишга жойлаштириш билан боғлиқ бўлган вазирликлар ва идоралар, шунингдек, фуқароларни ўқитиш ва уларни республикада ишга жойлаштириш бўйича пуллик хизматлар кўрсатувчи тижорат бюролари, вакилликлар ва бошқа ташкилотлар фаолиятини лицензиялаш шартлари ва тартиби тўғрисида»ги Низом (2-илова);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижтимоий ҳимоя қилинишга муҳтож бўлган ва ишга жойлашишда алоҳида қийинчиликларга дуч келадиган шахсларни ишга қабул қилишни ташкил қилиш учун ишчи ўринларининг энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисида»ги Низом (3-илова);
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ишчи ўринлари ташкил этишда биринчи навбатда ривожлантириладиган ҳудудлар тўғрисида»ги Низом (4-илова);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ишдан бўшатиладиган ходимлар ва иш билан таъминланмаган аҳолини касбга тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Низом (5-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистика қўмитаси, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда 1993 йилдан бошлаб ҳар чоракда бўшатилиши мўлжалланаётган ходимлар сонини ҳамда ишсизлик нафақаси тўлаш, ходимларни қайта тайёрлаш, шунингдек, иш билан таъминлаш хизматларини сақлаш учун зарур бўлган маблағларни аниқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат ҳал этишини талаб этувчи масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддат ичида 1992 йил охиригача бўшатилиши керак бўлган ходимлар сонини ҳамда ишсизлик нафақаси тўлаш учун зарур бўлган маблағларни аниқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишдан бўшатиладиган ходимларни ўз вақтида иш билан таъминловчи кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрсин. Бунинг учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш билан таъминлаш хизмати (меҳнат органлари) тизимининг фаолият кўрсатиши самарадорлигини, ишдан бўшатиладиган ходимларни ва меҳнатга яроқли аҳолининг иш билан таъминланмаган қисмини қайта ўқитиш ва қайта тайёрлашни ташкил этишни таъминласин;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар ва концернлар билан биргаликда республика халқ хўжалигининг ҳар бир тармоғида ишдан бўшатиладиган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминловчи ташкилий-техник чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда 1992 йил 1 июлгача иш билан таъминлаш республика ва минтақа дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда ишчи ўринлари биринчи навбатда ривожлантириладиган ҳудудларни аниқлаш методикасини тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини иш билан таъминлаш минтақа дастурларини ишлаб чиқишда жойларда амалий ёрдам кўрсатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши иштирокида 1992 йил 1 июнгача иш билан таъминлашга кўмаклашувчи республика мувофиқлаштириш қўмитасининг шахсий таркиби бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда аҳолини иш билан таъминлаш бўйича статистика ҳисоботини такомиллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва давлат бошқарувининг бошқа манфаатдор органлари билан биргаликда «Ўзбекистон Республикасининг чет элда ўз касби бўйича ишлаётган фуқароларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг айрим моддаларини қўллаш бўйича йўриқнома ва тавсияларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг бажарилишини таъминласинлар, меҳнат, иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органлари тизими ва ишини ана шу Қонун талабларига, шунингдек, тасдиқланган низомларга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирликлар, уюшмалар, концернлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бундан кейин олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг битирувчиларини ўз вақтида ишга жойлаштириш чора-тадбирларини мунтазам амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йилги битирувчиларни ишчи ўринлари билан таъминлаш тўғрисидаги масала шу йилнинг май-июнь ойларида ҳал этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ Б.С. Ҳамидовга юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қуйидаги қарорлари илова қилинаётган рўйхатга мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 13 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
235-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 13 майдаги 235-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИ3ОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари давлат идоралари томонидан ташкил этиладиган, ҳамма учун қулай, одатда, махсус касб-ҳунар тайёргарлигини талаб қилмайдиган ихтиёрий, вақтинчалик меҳнат фаолияти, ишга жойлашишда зарур иш ўринлари ёки касб-ҳунар тайёргарлиги бўлмаган ишсиз ва иш билан банд бўлмаган фуқаролар фаолиятидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳолини иш билан таъминлашни тартибга солиш ва ташкил қилиш тизимида жамоат ишлари энг аввало қуйидаги вазифаларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли сабабларга кўра ўз иш жойини йўқотган ҳамда иш ҳақига, меҳнат даромадига эга бўлмаган фуқароларга вақтинчалик иш бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи бор иш қидираётган шахсларни, пенсия олди ёшидаги фуқароларни, шунингдек, тўлақонли меҳнат фаолияти учун зарур бўлган касб ва ҳудудий ҳаракатчанликни йўқотган ногиронларни ҳақ тўланадиган иш билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли сабабларга кўра касб фаолиятида катта узилишлар бўлган шахсларни (яъни илгари болалар тарбияси, беморлар ва оиланинг кекса аъзоларига қараш билан машғул бўлган, ахлоқ тузатиш — меҳнат муассасаларидан озод этилган, шунингдек, бир неча бор меҳнат интизомини бузганлик учун бўшатилганлар ва ҳоказолар) меҳнатга қайта тиклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низом асосида жойларда жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида тегишли ҳужжатлар қабул қилинади. Бунда жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, ноҳия, ноҳиялараро, шаҳар биржалари, маҳаллий тасарруфдаги корхоналар, бошқа корхоналар, муассаса ва ташкилотлар томонидан бундай ишларни ташкил этиш ва ўтказиш чоғида қўлланиладиган муайян ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш хусусиятлари ва иш билан бандлик аҳволи ҳисобга олинади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ЖАМОАТ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БАЖАРИШ ШАРТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маҳаллий ҳокимликлар, меҳнат органларининг таклифига кўра ва улар иштирокида ўз ихтиёридаги корхоналар ва бошқа корхоналарда шартномалар асосида жамоат ишларини бажаришни ташкил этадилар.
(4-банд биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Меҳнат органлари маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ишчи кучига бўлган талаб ва таклифларни таҳлил этиш ва олдиндан белгилаш асосида аҳолини иш билан таъминлаш минтақа дастурининг махсус бўлимига киритиладиган жамоат ишларини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлайдилар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фуқароларни ноҳия (шаҳар)да ишга жойлаштириш борасида вужудга келган вазиятдан келиб чиққан ҳолда, маҳаллий ҳокимликлар меҳнат органларининг таклифларига асосан жамоат ишларини бажариш учун халқ хўжалиги тармоқлари ва аниқ корхоналарни белгилайдилар. Битимлар асосида, корхоналар меҳнат органи билан биргаликда жамоат ишларининг зарур турлари ва ҳажмларини белгилайдилар.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларнинг ижтимоий ривожланишини таъминловчи тармоқлар афзалроқ ҳисобланади (коммунал-маиший хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, савдо, умумий овқатланиш, маданият ва бошқалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ишсизлар ва иш билан таъминланмаган фуқаролар учун қуйидаги жамоат ишлари тавсия этилади: шаҳар (ноҳия) ҳудудини ободонлаштириш; уй-жойлар, касалхоналар, мактаблар, мактабгача тарбия болалар муассасалари, қариялар ва ногиронлар учун интернат-уйлар ва бошқа ижтимоий соҳадаги муассасалар жойлашган объектлардаги ишларни бажариш ва таъмирлаш бўйича қурилиш ташкилотларига ёрдам кўрсатиш; баҳорги дала ишлари, пичан ўриш, ҳосилни ўриб-йиғиб олиш; мева-сабзавот омборларидаги ишлар; ёввойи ўсимликларнинг меваларини, қўзиқорин ва ўтларни тайёрлаш, юк ортиш-тушириш ишлари; қариялар ва ногиронларга қараш ва ҳоказоларда ёрдам кўрсатиш. Бунда жойлардаги давлат ҳокимияти органлари талабга қараб иш турли рўйхатини кенгайтиришлари мумкин.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авариялар, табиий офатлар ва шунга ўхшаш бошқа ҳодисаларнинг оқибатларини тугатиш зарурияти билан боғлиқ бўлган иш турларини жамоат ишлари жумласига қўшишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вилоят (Тошкент шаҳар) меҳнат, иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаларида, шаҳар ва ноҳия меҳнат органларида жойларда жамоат ишларини ташкил қилиш учун масъул шахслар тайинланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ЖАМОАТ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНГА ҲАҚ ТЎЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фуқароларни жамоат ишларига танлаш ва йўллаш меҳнат биржалари томонидан амалга оширилади. Жамоат ишларида қатнашиш фақат шахсларнинг ўз розиликлари асосида, амалдаги меҳнат қонунчилигига ва Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунига амал қилган ҳолда рухсат этилади. Бунда таклиф этилган иш турлари ходимининг касб кўникмаси, тажрибаси ва ёши, шунингдек, меҳнат режими ва тегишли шароити кўпроқ ҳисобга олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Меҳнат органлари жамоат ишларини бажариш учун корхоналарга фуқароларни йўллаш чоғида уларни меҳнатни ташкил этиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шароитларидан, моддий рағбатлантирилишдан хабардор қилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Жамоат ишларини бажаришга кирувчи фуқаролар билан корхона ўртасида икки ойлик муддатга шартномалар тузилади ва бу муддат томонлар розилиги билан узайтирилиши мумкин. Жамоат ишлари тўғрисида шартномалар тузиш ҳуқуқидан меҳнат биржаларида ишсиз сифатида рўйхатга олинган ҳамда пенсия олди ёшидаги ишламайдиган фуқаролар, ногиронлар, узоқ вақт меҳнат қилмай келаётган (бир йилдан ортиқ) ва меҳнат фаолиятини янгидан бошламоқчи бўлган фуқаролар, ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасаларидан озод этилган шахслар фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат ишларини бажариш тўғрисидаги шартнома муносабатларини корхоналар ўзларида мавжуд бўлган меҳнат шартномалари асосида амалга оширадилар. Ихтиёрий равишда бригадаларга бирлашган шахслар жамоат ишларининг комплексини ёки алоҳида турларини бажарганда шартномада томонларнинг мажбуриятлари, ишларни бажариш ҳажми ва муддати, меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлаш шакли назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат ишларини бажариш ҳақидаги шартнома бевосита меҳнат биржалари билан ҳам тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Жамоат ишларида банд бўлган ходимларга амалда бажарилган иш учун, халқ хўжалигининг тегишли тармоқлари корхоналаридаги ойлик иш ҳақи ставкаларидан келиб чиққан ҳолда, аммо ҳақиқий ишланган вақт учун ишсизликка бериладиган нафақанинг 15 фоизига кўпайтирилган миқдоридан кам бўлмаган, агар қонунчиликда бошқа ҳолат кўзда тутилмаган бўлса, унда бу ҳақиқий бажарилган иш учун ҳақ тўлашга кафолат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат ишларидаги меҳнат учун корхона маблағлари ҳисобига фуқароларга қўшимча мукофотлар миқдори жамоа шартномалари (битимлар)да белгиланиши мумкин. Ишсизларга пуллик жамоат ишларида ишлаган даврда ишсизлик нафақаси тўлаш тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Фуқароларнинг шартномага биноан жамоат ишларини бажариш муддатлари тугагандан сўнг шартномага мувофиқ, агар бу вақтгача меҳнат органи фуқароларга доимий (мақбул) иш топиб бермаса, жамоат ишларини бажаришга шартнома муддати тугагандан кейинги биринчи кундан бошлаб бундай фуқароларга жамоат ишининг ўша турини, бошқа касбни ўзлаштиришни ёки ишсизлик бўйича нафақа олишни таклиф этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ходимни бажараётган иши қониқтирса, унда корхона маъмурияти билан шартлашув асосида у бундай ишни доимий бажаришга розилик бериши мумкин, меҳнат органи эса фуқарога буни доимий (мақбул) иш сифатида ҳисобга олади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Меҳнат органи томонидан фуқарога доимий (мақбул) иш берилган тақдирда жамоат ишларини бажариш ҳақидаги илгари тузилган шартнома ходимнинг ишдан бўшашлиги тўғрисидаги аризаси берилган кундан бошлаб бекор қилиниши лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Жамоат ишларини ташкил этишда корхона зиммасига меҳнат ва иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилиш, бундай ишларни бажариш ҳақида меҳнат шартномаси тузган ходимлар меҳнатидан унумли фойдаланиш масъулияти юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавфли, зарарли ва оғир меҳнат шароитлари билан боғлиқ жамоат ишларига юборилган фуқаролар қонунчиликда белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ишсизнинг пуллик жамоат ишлари билан банд бўлган даври корхона томонидан меҳнат дафтарчасига қуйидагича ёзилади:
меҳнат биржасининг йўлланмаси билан пуллик жамоат ишларини бажарди». Шартномага асосан пуллик жамоат ишларида қатнашилган давр умумий меҳнат стажларига қўшилади.
(16-банд иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Жамоат ишларида банд бўлган ходимларга иш вақти муддати амалдаги меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ белгиланади. Корхона маъмуриятига иш куни ва ҳафтасини ташкил этишнинг ихчам шаклидан фойдаланиш, шунингдек, норманинг бажарилиши ва ишига қараб ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг қисқартирилган иш соатини белгилаш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона раҳбарияти розилиги билан юқорида кўрсатилган ходимларнинг иш вақтларига (ҳафтасига икки соатдан ошмаган ҳолда) меҳнат органига борган ва доимий (мақбул) ишларни мустақил қидириш вақти ҳам киритилиши мумкин.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Меҳнат органлари жамоат ишларига юборилган ва бундай ишлар билан банд этилган фуқароларни статистика ҳисоботларининг тасдиқланган шакллари бўйича ҳисобга олиб борадилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Маҳаллий ҳокимликлар келгуси йил бюджетини шакллантираётганда жамоат ишларига ҳақ тўлаш харажатларини ҳам назарда тутадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ЖАМОАТ ИШЛАРИНИ МОЛИЯВИЙ ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБЛАРИ ВА МАНБАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Жамоат ишлари маҳаллий бюджет ҳисобига маблағ билан таъминланади, фуқароларнинг ҳудудда ишга жойлашишларида ноқулай вазият рўй берганда жамоат ишларини молиявий жиҳатдан таъминлаш учун корхоналарга иш билан таъминлашга кўмаклашувчи Давлат жамғармаси ҳисобидан дотация ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар билан тузилган шартномалар асосида жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан ташкил этиладиган жамоат ишларини молиявий таъминлаш шу корхоналарнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Иш билан таъминлашга кўмаклашув Давлат жамғармасидан меҳнат органлари ноҳия (шаҳар) марказларига ажратилган тегишли дотациялар шаҳар (ноҳия) иш билан таъминлаш дастурлари асосида берилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Маҳаллий ҳокимликлар ўз маблағлари ҳисобига ва шу доирада жамоат ишларини ташкил этадиган корхоналар асосан аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилинмаган гуруҳлари (ёш болали аёллар, ногиронлар, узоқ вақт давомида ишламайдиган шахслар ва ҳоказолар) учун қонунчиликда белгиланган имтиёзларни жорий этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишнинг турлари
Ишнинг мазмуни
1. Шаҳар, ноҳия, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, дам олиш зоналари, корхоналарни ободонлаштириш
Суғориш тармоқларини ётқизиш ва тозалаш; ҳудудларга қарашли жойларни тозалаш; қишки тозалаш ишлари: қорни кураш ёки суриш, сирғанчиқ жойларни йўқотиш, қор ва тўпланиб қолган музларни йўқотиш; ёзги тозалаш ишлари: ҳудудларга қарашли жойларни супуриш ва ахлатларни йиғиш; қўлда бажариладиган тозалаш ишлари: сув сепиб супуриш ва зинапояларни, деразаларни ювиш; уйларнинг остонаси олдидаги майдончаларни супуриш ва ювиш; ишлаб чиқариш ҳудудларини тозалаш; йўллар, йўлаклар, кўприкларни таъмирлаш ва қуриш; ҳудудни кўкаламзорлаштириш; кўчатларни парваришлаш (суғориш, кесиб-буташ, органик ва минерал ўғитлар солиш); объектларни энергия билан таъминлаш билан боғлиқ ишлар (электр тармоқларини қуриш ва улардан фойдаланиш); объектларни сув билан таъминлаш (сув ўтказиш тармоқларини қуриш ва улардан фойдаланиш); дам олиш зоналарини ободонлаштириш (истироҳат боғларини ободонлаштириш)
2. Қурилиш-монтаж ишлари
Болалар майдончалари ва спорт объектлари, ҳовузлар, мактаблар, касалхоналар ва бошқа объектлар қуриш
Аҳолидан шиша идишларни қабул қилиш; кўчма, ташима савдо; спорт ва бошқа томоша тадбирларида хизмат кўрсатиш (билетлар тарқатиш, буклетлар, чанқовбости ичимликлар, музқаймоқлар сотиш ва ҳоказо)
12. Иккиламчи маҳсулотларни тайёрлаш ва топшириш ишлари
Макалатура, ишдан чиққан ғилдираклар, иккиламчи полимерлар, иккиламчи металл буюмлар ва шу сингариларни йиғиш
(жадвал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳақ тўланадиган жамоат ишига йўлланма
Корхона, ташкилот, муассасанинг номи ва манзилгоҳи____________________________________________________________________
___Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунига ва «Ўзбекистон Республикасида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ҳақида»ги Низом асосида ҳаракат қилувчи ҳокимлик биринчи томон __________________________________ ва бундан кейин «Иш берувчи» деб аталадиган корхона _______________________________________________________________________ иккинчи томон мазкур шартномани тузишди ва қуйидаги мажбуриятларни олишди:
___1. «Меҳнат биржаси» воситачи сифатида вақтинчалик ишламайдиганларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларини бажариш учун «Иш берувчи» ____________________ ихтиёрига юборади.
___2. «Меҳнат биржаси» шахсларни «Иш берувчи» ихтиёрига жамоат ишини бажариш учун юбораётганида жойлардаги ишларнинг ташкил этилиши, иш шароити, ҳақ тўлаш шартлари ҳамда моддий рағбатлантирилиш мумкинлиги билан таништиради.
___3. «Иш берувчи» юборилган шахсни икки ойгача ва ундан ортиқ муддатга ________________________________________________________ (ҳақ тўланадиган, қисман ҳақ тўланадиган ёки бошқа) иш билан таъминлаш мажбуриятини олади.
___4. Корхона меҳнат биржаси орқали жамоат ишига юборилган шахс билан шартнома тузади ва у амалдаги қонунлар асосида жавобгардир.
___Томонларнинг манзилгоҳлари ва банк реквизитлари
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 1 декабрдаги 504-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 13 майдаги 235-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ўринлари ташкил этишда биринчи навбатда ривожлантириладиган ҳудудлар тўғрисида НИ3ОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ «Иш билан таъминлаш» минтақа дастурларида ҳар йили иш ўринларини ташкил этишда биринчи навбатда ривожлантирилиши керак бўлган ҳудудлар аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Биринчи навбатда ривожлантирилиши керак бўлган ҳудудларга иш ўринларига бўлган аҳолининг талаб ва эҳтиёжларидан доимий орқада қолиши, корхоналарнинг ёпилиши натижасида ишдан бўшаган ишчи кучларининг кўпайиб, ишлаб чиқаришнинг пасайиб кетиши ва ишчилар сонининг қисқариши, табиий офатлар сабабли давлат ва минтақалардан кўплаб фуқароларнинг янги иш ва истиқомат жойларига кўчиб ўтишидан меҳнат бозорида танг ҳолат пайдо бўлган республика минтақа (вилоят, шаҳар, ноҳия)лари киритилиши мумкин. Буларга янги иш ўринлари ташкил қилинганлиги учун давлат томонидан рағбатлантириладиган минтақаларни ҳам киритиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Меҳнат бозоридаги аҳволнинг мураккаблигига қараб, биринчи ўринда ривожлантирилиши керак бўлган ҳудудлар мақоми бир йилга ёки узоқроқ муддатга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Биринчи навбатда ривожлантирилиши керак бўлган ҳудудлардаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар иш билан банд бўлмаган аҳоли учун корхоналар, уларнинг филиалларини, қўшимча ва ностандарт иш жойларини ташкил этсалар ва бу билан меҳнат бозоридаги тангликни юмшатсалар, улар «Биринчи навбатда ривожлантирилиши керак бўлган ҳудудлар мақоми» амалда бўлган бутун давр учун аҳолини иш билан таъминлашга ёрдам бериш Давлат фондига қўшимча равишда ташкил этилган иш ўринлари меҳнат ҳақи фондидан бадаллар тўлашдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Биринчи навбатда ривожлантирилиши керак бўлган ҳудудлар ҳар йили жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 13 майдаги 235-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдан бўшатиладиган ходимлар ва иш билан таъминланмаган аҳолини касбга тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини шакллантириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИ3ОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ишдан бўшаган ходимларнинг ва ишчилар ҳамда мутахассислардан иборат иш билан таъминланмаган аҳолининг малакасини ошириш ва қайта касбга тайёрлаш «Иш билан таъминланмаган аҳолини касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, унинг малакасини ошириш ва касбга йўналтириш минтақалараро марказ»ларда ташкил қилинади*.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Бундан кейин «марказлар» деб аталади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказлар меҳнат органлари йўлланмасига кўра гуруҳларни шакллантирадилар, ўқитиш ва қайта ўқитишни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат органлари жойлардаги марказларнинг воситачилиги орқали ёки бевосита таълим муассасалари, корхоналарнинг ўқув бўлинмалари, шунингдек, тижорат, хўжалик ҳисобидаги ва бошқа касбга ўргатишни ва қайта ўргатишни ташкил қилишга рухсатномаси бўлган ташкилотлар билан шартномалар тузадилар ва ўқув жараёнини молиявий таъминлаш манбаларини аниқлайдилар (корхоналарнинг, маҳаллий бюджетлар ва Давлат аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш фондининг маблағлари).
(тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдан бўшаган ва иш билан таъминланмаган аҳолини касбга тайёрлаш, унинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга бўлган талаб республиканинг ҳар қайси минтақасида халқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда, ҳам ҳақиқий бўш иш ўринларининг мавжудлигига, ҳам меҳнат бозорининг олдиндан айтиб беришига кўра аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар гуруҳи, кўп болали аёллар, ёшлар, меҳнат қобилияти чекланган шахслар учун касбга тайёрлаш, малака ошириш ва қайта ўқитишни ташкил этишда махсус гуруҳлар очиш, машғулотнинг мақбул тартибини ўрнатиш, шунингдек, ўқиш якунлангач, ишга жойлаштириш йўли билан уларнинг касб даражасини оширишга шароитлар яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдан бўшатиладиган ходимларни ва иш билан таъминланмаган аҳолини касбга тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизими фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзларига қарашли минтақалараро марказларни бошқариш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув-услубий раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ўқув юртининг тури ва ихтисосига қараб тармоқ вазирликлари ҳамда идораларнинг услубий хизматларига юклатилади.
(саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдан бўшатиладиган ходимларни ва иш билан таъминланмаган аҳолини касбга тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини амалга оширадиган ўқув юртларидаги ўқитиш ишларига бозор муносабатлари шароитида замонавий ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий жараёнлар назарияси ва амалиёти бўйича чуқур билимларга эга бўлган юқори малакали муҳандис-педагоглар ва илмий кадрлар жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларга ўқитиш даврида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг уларнинг ҳуқуқи доираларидаги қарорлари билан белгиланган тартиб ва миқдорларда стипендиялар тўланади.
(ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 13 майдаги 235-сон қарори ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иш билан таъминлаш масалалари бўйича ўз кучини йўқотган қарорлари РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. СССР Министрлар Советининг «Ўсмирларни ишга жойлаштиришни яхшилаш тўғрисида» 1963 йил 4 декабрдаги 1186-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1964 йил 2 январдаги 6-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. СССР Министрлар Советининг «Бухгалтерлик учётини ташкил этишдаги жиддий камчиликларни бартараф этиш ва халқ хўжалигида назоратни амалга оширишда унинг ролини кучайтириш чоралари тўғрисида» 1964 йил 6 ноябрдаги 923-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1965 йил 26 январдаги 58-сон қарорининг 5-банди «ж» кичик бандининг иккинчи хатбоши, КПСС МК ва СССР Министрлар Советининг 1957 йил 28 майдаги 595-сон қарорининг 3-банди «г» кичик бандининг амалда бўлишини жорий қилиш қисми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. СССР Министрлар Советининг «Улуғ Ватан уруши ногиронларига ва Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига бериладиган имтиёзларни кенгайтириш тўғрисида» 1965 йил 6 мартдаги 140-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1965 йил 12 апрелдаги 201-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «1966 йилда умумтаълим мактабларини битирадиган ёшларни ўқитишни кенгайтириш ва халқ хўжалигидаги ишларга жойлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1966 йил 5 апрелдаги 179-сон қарорининг 22-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. КПСС МК ва СССР Министрлар Советининг «Умумий овқатланишни янада ривожлантириш ва яхшилаш чоралари тўғрисида» 1967 йил 7 мартдаги 198-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1967 йил 3О майдаги 266-сон қарори 42-бандининг ўн тўртинчи хат боши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. КПСС МК ва СССР Министрлар Советининг «Ижтимоий фойдали меҳнатдан бўйин товловчи ва жамият учун зарарли, текинхўрларча кун кўрувчи шахсларга қарши курашни кучайтириш чоралари тўғрисида» 1970 йил 23 февралдаги қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1970 йил 30 мартдаги 155-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1970 й., 4-сон, 19-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Республикадаги ёшларни касб бўйича йўналтириш ишларини яхшилаш чоралари тўғрисида» 1970 йил 17 сентябрдаги 473-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. КПСС МК ва СССР Министрлар Советининг «Савдо ва унинг техника жиҳатдан таъминланганлигини яхшилашнинг баъзи чоралари тўғрисида» 1972 йил 7 январдаги 30-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1972 йил 25 февралдаги 100-сон қарори II бўлимининг йигирма учинчи хатбоши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Меҳнат билан тўла равишда банд қилиш мақсадида меҳнат ресурсларини ҳисобга олиш давлат республика («Бандлик») дастурини ишлаб чиқиш тўғрисида» 1989 йил 20 ноябрдаги 390-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Саноат корхоналарини ва қурилиш ташкилотларини малакали ишчи кадрлар билан таъминлашнинг аҳволи ва уни яхшилаш чоралари тўғрисида» 1974 йил 5 июндаги 256-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. СССР Министрлар Советининг «Ўқувчиларга меҳнат таълими бериш ва уларнинг касб танлашлари учун мактаблараро ўқув-ишлаб чиқариш комбинатлари ташкил этиш тўғрисида» 1974 йил 23 августдаги 662-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1974 йил 11 сентябрдаги 427-сон қарори 3-бандининг тўртинчи хат боши (ЎзССР ҚТ, 1974 й., 9-сон, 51-модда) малакали ишчилар ва инженер-техник ходимларнинг ўқувчиларни амалий ўқитганликлари учун меҳнатга ҳақ тўлашга тегишли қисми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Умумтаълим мактаблари битирувчиларини ишга жойлаштириш ва уларнинг область корхоналари ва ташкилотларида муқим ишлаб қолишлари юзасидан Самарқанд область ижроия комитетининг иши тўғрисида» 1974 йил 30 октябрдаги 500-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлигини таъминлаш бўйича Андижон область ижроия комитетининг иши тўғрисида» 1975 йил 29 майдаги 311-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Андижон, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Чирчиқ шаҳарларида меҳнаткашларни корхоналарда ва ташкилотларда қабул қилиш тартиби тўғрисида» 1975 йил 28 августдаги 414-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1975 йил 22 сентябрдаги 981-сон қарорининг 3-банди, СССР Министрлар Советининг 1970 йил 27 февралдаги 145-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошининг амалда бўлишини жорий қилиш қисми,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. СССР Министрлар Советининг «Ногиронларни касбга ўргатишни ва ишга жойлаштиришни ташкил этишни яхшилашга оид қўшимча чоралар тўғрисида» 1976 йил 10 декабрдаги 1010-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1976 йил 27 декабрдаги 728-сон қарори 6-бандининг биринчи хатбоши ва 8-бандининг тўртинчи хатбоши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Аҳолини ишга жойлаштириш ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 1977 йил 13 июндаги 385-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. КПСС МК, СССР Министрлар Совети ва ВЦСПСнинг «Меҳнат интизомини янада мустаҳкамлаш ва халқ хўжалигида кадрлар қўнимсизлигини камайтириш тўғрисида» 1979 йил 13 декабрдаги 1117-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Узсовпрофнинг 1980 йил 28 январдаги 76-сон қарори 6-бандининг учинчи хатбоши ва 11-бандининг учинчи хатбоши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1981 йил 2 мартдаги 182-сон қарорига илова сифатида берилган Ватан уруши инвалидлари ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун имтиёзлар тўғрисидаги Низомнинг 21-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўрта умумтаълим мактаблари битирувчиларни ва ўрта маълумот олмаган ёшларни Ўзбекистон ССР территориясида ишга жойлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1982 йил 19 январдаги 46-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1982 й, 1-сон, 1-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1982 йил 6 ноябрдаги 723-сон қарорининг 2, 3-бандлари (иккинчи хатбошининг охирги жумласидан ташқари), 6-бандининг учинчи хатбоши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. СССР Министрлар Советининг «Омонатга қўйиш ишини янада ривожлантириш ва омонат кассаларини кадрлар билан мустаҳкамлаш чоралари тўғрисида» 1983 йил 2 июндаги 490-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1983 йил 9 июндаги 364-сон қарори 3-бандининг «б» кичик банди, ишчиларга уларни ишлаб чиқаришда касбга ўргатишда ишлаб чиқариш таълими бериш учун асосий иш жойидан озод қилинмасдан жалб қилинган малакали ишчилар ва мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга тегишли қисми (ЎзССР ҚТ, 1983 й., 6-сон, 20-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. СССР Министрлар. Совети ва ВЦСПСнинг «Меҳнат интизомини мустаҳкамлашга оид қўшимча чоралар тўғрисида» 1983 йил 28 июлдаги 745-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Узсовпрофнинг 1983 йил 19 августдаги 486-сон қарорининг 5-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. КПСС МК ва СССР Министрлар Советининг «Агросаноат комплекси бошқарувини янада такомиллаштириш тўғрисида» 1985 йил 14 ноябрдаги 1114-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1985 йил 11 декабрдаги 618-сон қарори 11-бандининг иккинчи хатбоши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. СССР Министрлар Советининг «СССР Fалла маҳсулотлари министрлиги масалалари» тўғрисида 1986 йил 11 февралдаги 207-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1986 йил 24 мартдаги 143-сон қарори 8-бандининг иккинчи хатбоши (ЎзССР ҚТ, 1986 й., 3-сон, 9-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. КПСС МК, СССР Министрлар Совети ва ВЦСПСнинг «Актив социал сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги ишни кучайтириш ҳамда СССР меҳнат ва социал масалалар давлат комитетининг ролини ошириш тўғрисида» 1987 йил 17 июлдаги 825-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Узсовпрофнинг 1987 йил 26 октябрдаги 441-сон қарорининг 9-банди, 20-бандининг тўртинчи хатбоши (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 11-сон, 60-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. КПСС МК, СССР Министрлар Совети ва ВЦСПСнинг «Аҳолининг иш билан самарали банд бўлишини таъминлаш, ишга жойлаштириш системасини такомиллаштириш ва меҳнаткашлар учун социал гарантияларни кучайтириш тўғрисида» 1987 йил 22 декабрдаги 1457-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси МК, Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Ўзсовпрофнинг 1988 йил 10 февралдаги 61-сон қарорининг 3, 5, 10, 16, 19, 20-бандлари, 21-банди «а» кичик бандининг иккинчи—тўртинчи хатбошлари, «б», «г» кичик бандлари (охирги хатбоши бундан мустасно) (ЎзССР ҚТ, 1988 й., 2-сон, 5-модда),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. СССР Министрлар Советининг «СССР Давлат нархлар комитетининг фаолиятини ва ташкилий структурасини қайта қуриш тўғрисида» 1987 йил 26 декабрдаги 1472-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 22 февралдаги 66-сон қарори 13-бандининг охирги хатбоши.