Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ УЛГУРЖИ ХАРИД ҚИЛИШ ВА СОТИШ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 мартдаги 125-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1—8-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 мартдаги 125-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
9. «Бизнес фонд», «Мадад» агентлиги «Ўзулгуржимевасабзавот» компаниясининг тайёрлов сотиш ташкилотларига моддий-техникавий базани ва инфраструктурани ривожлантириш, шунингдек, уларнинг фьючерс контрактлари учун кредит ресурслари ажратсинлар.
10. Ўзбекбирлашув, «Ўзулгуржимевасабзавот» компанияси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, давлат мулки қўмитаси, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси 1997-1998 йилларда мавжуд совуқхоналар, омборлар, мева-сабзавот базалари ва бошқа ишлаб чиқариш қувватларидан, инфраструктура объектларидан энг тўлиқ фойдаланган ҳолда Тошкент шаҳрида ва бошқа йирик шаҳарларда мева-сабзавот маҳсулотлари улгуржи бозори шаҳобчалари ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Ўзбекбирлашув, Молия вазирлиги, Марказий банк, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси билан биргаликда мева-сабзавот маҳсулотлари улгуржи бозорлари инфраструктурасини ташкил этиш учун, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга ажратилган кредитлар доирасида кредит ресурслари бериш тўғрисидаги масалани ЕТТБ билан ишлаб чиқсин.
11. Белгилаб қўйилсинки, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш юзасидан бартер контрактлари тузиш, истисно тариқасида, Вазирлар Маҳкамасининг «Бартер асосида экспорт-импорт операцияларини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 13 августдаги 280-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва тижорат банклари собиқ «Ўзтайёрловсавдо» уюшмасининг «Ўзулгуржимевасабзавот» уюшмасининг компанияси таркибига кирувчи корхоналари ва ташкилотларининг тўлов муддати ўтиб кетган ва илгари ссудаларини ҳамда улар бўйича фоизларни тўлаш муддатини 2000 йилгача кечиктирсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 мартдаги 125-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
15. «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмасининг «Ўзагротранс» компанияси «Ўзулгуржимевасабзавот» компаниясининг корхона ва ташкилотларга транспорт хизмати кўрсатишни шартнома асосида амалга оширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16—18-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 мартдаги 125-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 21 февраль,
98-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 мартдаги 125-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 мартдаги 125-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 мартдаги 125-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)