20.08.2019 йилдаги ПФ-5785-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 21.08.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда мамлакатимизда ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқароларнинг (кейинги ўринларда — меҳнат мигрантлари) ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларга зарур ҳуқуқий, ижтимоий, ахборот-маслаҳат ёрдами кўрсатиш ва моддий қўллаб-қувватлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари учун ишончли, шу жумладан уй-жой ва маиший шароитларни яхшилаш, молиявий ёрдам, ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш масалаларида ижтимоий қўллаб-қувватлаш механизмларини яратишни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш талаб этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, меҳнат мигрантлари ва улар оила аъзоларининг яшаши ва меҳнат фаолияти учун муносиб шароитлар яратиш учун ваколатли идоралар билан республиканинг ҳамда хорижий давлатлар маҳаллий ҳокимият органларининг раҳбарлари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, мазкур йўналишда мувофиқлашган фаолиятни таъминлаш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш, давлат томонидан уларнинг кундалик эҳтиёжлари ва орзу-умидлари тўғрисида ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш, мамлакат ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ишончли ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя кафолатларини кучайтириш мақсадида, шунингдек, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг таклифларини ҳисобга олиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда уй-жой қурилиши бўйича давлат дастурларининг ижроси доирасида кўп квартирали уйлардан 3 462 та хонадонни 1-иловага мувофиқ ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат мигрантлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган кредит тўловларини «Азия инвест банк» акциядорлик жамияти ва Россиядаги бошқа ҳамкор-банклар орқали Россия рублида, шу жумладан электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш механизмини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикасидан кетган меҳнат мигрантлари кўпроқ йиғилган Россия Федерацияси ҳудудларида «Азия инвест банк» акциядорлик жамиятининг банк инфратузилмасини ва мижозларга хизмат кўрсатишнинг масофавий каналларини кенгайтириш чораларини кўриш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат мигрантларига — хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун бериладиган, бир банк куни давомида тез расмийлаштирилган ҳолда энг кам талаб қилинадиган ҳужжатлар (паспорт, ариза ва меҳнат органининг илтимосномаси) асосида 2019-2020 йилларда 10 фоиз ва 2021 йилда 12 фоиз ставкада 2 млн. сўм миқдорида бир йил муддатга, шу жумладан тақдим этилаётган кредит фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги тижорат банкининг маржаси билан микроқарзлар бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта компанияларига — йилига бир маротаба хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини ҳамда бошқа таваккалчиликларни суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун суғурталанган ҳар бир меҳнат мигранти учун 50 минг сўм миқдорида бир марталик субсидиялар тақдим этиш амалиёти жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини ҳамда бошқа таваккалчиликларни суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун бир марталик субсидиялар тақдим этиш тартибини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг уюшган меҳнат миграцияси, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, уларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкиллаштириш, мазкур соҳадаги миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатларнинг ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, меҳнат мигрантлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро шартномаларга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши (ратификация қилиши) бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига уларнинг хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш, адолатли ва хавфсиз меҳнат шароитларига бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш, уларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясини, шунингдек, Ватанга қайтганларидан сўнг жамиятга қўшилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг ташқи меҳнат миграцияси соҳасида қилинган ишлар бўйича ҳисоботларини тинглаш, шу асосда уларни рағбатлантириш ёки жавобгарликка тортиш бўйича қарорлар қабул қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ишларнинг аҳволини тизимли таҳлил ва мониторинг қилиш ҳамда унинг якунлари бўйича меҳнат мигрантларига ҳуқуқий, молиявий ва моддий кўмаклашиш воситаларининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек, ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳар олти ойда камида бир марта меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида Республика комиссиясига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида ходимларининг чекланган сони 8 штат бирлигидан иборат Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) 3-иловага мувофиқ ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Департаментнинг штатлари сони Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг ташкилий тузилмасига кирувчи муассасаларнинг 8 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаментининг мудири лавозими киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар Департамент фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миграция жараёнларини комплекс таҳлил қилиш, ташқи меҳнат миграцияси сабаблари ва омилларини, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, шунингдек, уларнинг хорижда бўлиш шарт-шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тизимли муаммоларни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда хорижда ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича йиллик режалар ва дастурларни, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг хорижда меҳнат, маиший ва яшаш шароитларини яхшилаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги устувор вазифаларни ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар («йўл хариталари») ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда вақтинча ишга жойлаштириш ва уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органларнинг, шу жумладан Агентликнинг хорижий ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва консуллик муассасалари томонидан меҳнат мигрантлари мурожаатларини кўриб чиқиш, улар билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқот ўрнатиш бўйича самарали фаолиятини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий-маиший масалаларни ҳал қилиш, уй-жой шароитини яхшилаш, меҳнатга лаёқатли оила аъзоларини, айниқса аёлларни иш билан таъминлаш ва меҳнат мигрантларининг болаларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали меҳнат мигрантларининг Ўзбекистон Республикасидаги оила аъзолари даромадлари ва турмуш даражасини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки касбий тайёргарлик, мослашув тадбирларини амалга ошириш, меҳнат мигрантларини хорижда ишга жойлаштириш, уларга, шу жумладан ўз Ватанига қайтиб келганидан сўнг ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш жараёнларини самарали мониторинг ва назорат қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари хорижий мамлакатларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари билан меҳнат мигрантларининг меҳнат фаолиятини амалга ошириш ва истиқомат қилиши учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, ишга қабул қилишда уларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши, меҳнат мигрантлари учун муносиб яшаш ва маиший шарт-шароитларни яратиш, соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари хизматларидан фойдаланиш, шунингдек, меҳнат мигрантларининг хорижда бўлиши билан боғлиқ эҳтимолий муаммоларни ҳал қилиш масалалари бўйича доимий асосда яқин ҳамкорлик муносабатларини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Шундай тартиб амалиётга жорий этилсинки, унга кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ўзида мавжуд маълумотлар ҳамда хусусий бандлик агентликлари ва Агентликнинг хориждаги ваколатхоналаридан олинган маълумотлар асосида ҳар ойнинг 5-санасига қадар ташқи меҳнат миграцияси соҳасида қилинган ишлар ва аниқланган муаммолар тўғрисидаги ахборотни, уларни ҳал этиш бўйича аниқ таклифлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда ҳар ойнинг 10-санасига қадар ташқи меҳнат миграцияси ҳолати, меҳнат мигрантларини кўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида йиғма-таҳлилий маълумотни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ахборот бериш ва Республика комиссияси мажлисларида кўриб чиқиш учун Департаментга киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ишлаб чиқилаётган «Ягона миллий меҳнат тизими» ахборот тизими доирасида, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи «labor-migration» дастурий мажмуасини 2019 йил 1 октябрга қадар жорий этсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган фуқароларга иш берувчи мамлакатда бўлиш қоидалари, меҳнат, ижтимоий, уй-жой ва маиший таъминот шароитлари, хорижий иш берувчилар билан меҳнат шартномаларини тузишнинг ҳуқуқий жиҳатлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган молиявий ёрдам чоралари тўғрисидаги маълумотларни онлайн тарзда тақдим қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ва хусусий бандлик агентликлари фаолияти тўғрисида, шу жумладан улар кўрсатадиган хизматларнинг турлари ва нархлари, хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринлари, шунингдек, ушбу иш ўринларига ишга жойлашиш тартиби тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижда вақтинчалик меҳнат фаолияти мониторинги, шу жумладан касбий таълим, қайта тайёрлаш ва малака ошириш, тақдим этилган молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари, кўрсатилган ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам, шунингдек, хорижий иш берувчилар билан тузилган меҳнат шартномалари тўғрисидаги ахборотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет элда оғир вазиятга тушиб қолган ва ёрдамга муҳтож меҳнат мигрантлари томонидан масофадан туриб мурожаат йўллаш имконияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат мигрантлари, ишга жойлашиш географияси, уларнинг фаолият йўналишлари ва турлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, ушбу Фармонда назарда тутилган кредитлар, субсидиялар, микроқарзлар ва кўп квартирали уйлардаги хонадонлар «labor-migration» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган меҳнат мигрантларига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2019 йил 1 октябрга қадар қуйидагиларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари учун 2020 йилда уй-жойлар қуриш параметрлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартиби тўғрисида, шу жумладан ипотека кредитлари олиш ҳуқуқига эга талабгорларни саралаб олиш тартибини кўзда тутувчи низомни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2021 йил ва кейинги йилларда уй-жойлар қуриш параметрларини шакллантиришда уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари учун кўп квартирали уйлардан хонадонлар киритилишини белгиланган тартибда назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, иштирокчи тижорат банклари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда меҳнат мигрантлари учун кўп квартирали уйларда уй-жой қуриш бўйича давлат дастурида назарда тутилганидан ортиқ миқдорда хонадонлар қурилишига халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг узоқ муддатли имтиёзли кредитларини жалб қилиш чораларини кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ташқи меҳнат миграцияси тизимини янада такомиллаштириш, унинг уюшган шаклларини тубдан кенгайтириш, республикадан ташқарига ишлаш учун кетаётган фуқароларнинг меҳнат, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларини тадбиркорлик ва меҳнат фаолиятига жалб этиш Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири биринчи ўринбосарининг асосий вазифаси этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Меҳнат мигрантларининг ишлаш ва яшаш шароитлари билан танишиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Департамент мудири бошчилигидаги ваколатли вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарияти ва вакилларидан таркиб топган делегацияларнинг хорижий давлатларга, энг аввало Россия Федерациясига тизимли равишда сафар қилиши амалиёти жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари мансабдор шахслари ва масъул ходимлари меҳнат мигрантларининг мурожаатлари билан ишлашда, айниқса кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўришни талаб қилувчи масалаларда ва уларга зарур ёрдам кўрсатиш борасида совуққонлик, буйруқбозлик ва сансалорликка йўл қўйганлик учун шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида қатъий огоҳлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида ушбу Фармоннинг мақсад ва вазифалари кенг миқёсда ёритилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Фармонда белгиланган вазифаларнинг амалий ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 20 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5785-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда ажратиладиган кўп квартирали уйлардаги хонадонлар сони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар номи

хонадонлар сони

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

210

2.

Андижон вилояти

420

3.

Бухоро вилояти

240

4.

Жиззах вилояти

120

5.

Қашқадарё вилояти

300

6.

Навоий вилояти

60

7.

Наманган вилояти

300

8.

Самарқанд вилояти

450

9.

Сурхондарё вилояти

270

10.

Сирдарё вилояти

90

11.

Тошкент вилояти

180

12.

Фарғона вилояти

420

13.

Хоразм вилояти

240

14.

Тошкент шаҳри

162

Жами:

3462

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича республика комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Республика комиссияси раиси

2.

П.Р. Бобожонов

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Республика комиссияси раиси ўринбосари

3.

К.К. Куранбаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

4.

келишув асосида

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари

5.

Э.И. Баситханова

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси

6.

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири

7.

Ш.Д. Кудбиев

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

8.

А.К. Шадманов

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири

9.

И.Т. Неъматов

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

10.

Б.И. Закиров

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари

11.

Б.Б. Ашрафханов

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

12.

У.Н. Мухаммадиев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)

13.

А.Х. Саидов

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори

14.

Ш.С. Жавлонов

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

15.

К.М. Рафиков

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

16.

лавозим бўйича

Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири ўринбосари, Республика комиссияси масъул котиби.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси

Ходимларнинг умумий чекланган сони — 8 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари — 7 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги — ташқи меҳнат миграцияси қисмида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги — ташқи меҳнат миграцияси қисмида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги — ташқи меҳнат миграцияси қисмида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги — меҳнат мигрантларининг транспорт хавфсизлиги ва республикадан ташқарида уларни ташиш қисмида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги — меҳнат мигрантлари ва улар оилаларининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда уларга уй-жой қуриб бериш қисмида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари — меҳнат мигрантларини қайтариш ва уларни реинтеграция қилиш қисмида ва бошқа масалаларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент билан ҳамкорлик қилиниши таъминланадиган ташкилотлар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.08.2019 й., 06/19/5785/3605-сон; 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон; 11.01.2020 й., 06/20/5903/0039-сон; 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон)