Ҳужжат кучини йўқотган 08.09.2022 19.08.2019 йилдаги 693-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 08.09.2022
Ҳужжат 20.08.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 сентябрдаги 505-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирадиган вазирлик ва идораларда овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органлари тизимида овқатланишни ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 6 майдаги 379-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат стратегик захираси ва Ички ишлар вазирлиги Моддий-техника таъминоти марказий базасида маҳсулотларни сақлаш ҳамда уларни янгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига тегишли бўлинмаларда овқатланишни таъминлаш учун маҳсулотларни аутсорсерларга, транспорт харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда, амалда харид қилинган нархларда бериш (тарқатиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий таркибнинг узлуксиз овқатланишини (шу жумладан доимий жойлашиш пунктларида, дала шароитларида, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар юзага келганда ҳамда бошқа ҳолатларда) ташкиллаштириш мақсадида тегишли зарур лавозимларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари штатларига киритиш йўли билан сақлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овқатланиши аутсорсинг шартлари асосида амалга ошириладиган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларининг рўйхатини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 7 февралдаги 107-сон қарорининг 2 ва 3-бандлари ҳамда қарорга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 19 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
693-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 693-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумийқоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ичкиишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларидаги ходимлар ва ҳарбий хизматчилар, курсантлар, тингловчилар, академик лицей ўқувчилари, мактаб-интернат тарбияланувчилари ва болалар соғломлаштириш оромгоҳи тарбияланувчилари, шунингдек, вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланадиган шахсларнинг (кейинги ўринларда овқатланувчилар деб аталади) овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аутсорсинг — буюртмачининг овқатланувчиларни овқатлантириш вазифасини шартнома асосида аутсорсерга ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аутсорсер — шартнома асосида буюртмачига аутсорсинг хизмати кўрсатувчи юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Овқатланувчиларни овқатлантириш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стационар ва дала шароитида озиқ-овқат таъминоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуруқ маҳсулотлар таъминоти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Овқатланувчиларни овқатлантириш буюртмачининг озиқ-овқат хизмати томонидан аутсорсер хизматини жалб қилиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Овқатланувчиларни овқатлантириш учун пул маблағлари йиллик буюртмалар бўйича белгиланади ва аутсорсинг хизматлари учун келишилган ҳисоб-китоблар, озиқ-овқат меъёри нархлари белгиланган меъёрлар асосида йил бўйича режалаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аутсорсинг хизмати буюртмачининг тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аутсорсинг хизмати кўрсатиш жараёнида махфийлик тартибига риоя қилиш буюртмачи томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Аутсорсерни танлаш, шартнома тузиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Аутсорсерлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан талабгорларни ўрганиш ҳамда энг яхши таклифларни танлаш орқали танлаб олинади. Бунда умумий овқатланиш соҳасида катта иш тажрибасига, тегишли молиявий, моддий-техника ва логистика базасига эга бўлган, ошхоналарнинг ҳолатини яхшилашга тайёр бўлган талабгорларга устунлик берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Аутсорсер талабгорларига нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс эканлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аутсорсинг хизмати бўйича камида бир ойлик шартнома суммасига тенг айланма маблағларга эгалиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий аҳволининг барқарорлиги, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стационар ва дала шароитида аутсорсинг хизмати кўрсатиш учун етарли моддий-техника ва логистика базасига эгалиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
штатида етарли иш тажрибасига ва кўникмага эга ходимлар мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Аутсорсерларни танлаб олиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан танлов асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Аутсорсерларни танлаш натижалари махсус комиссиянинг баённомаси билан расмийлаштирилади ва тасдиқланган куннинг эртасидан кечиктирмай овқатланувчиларнинг овқатланишини ташкил қилиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш юзасидан Ички ишлар вазирлиги тегишли бўлинмалари билан ушбу Низомга 1-иловада келтирилган намунавий шакл бўйича белгиланган тартибда шартнома тузиш учун буюртмачига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг бозордаги ўртача кўрсаткичлари тегишли ҳудудда юзага келган нархлар даражасини ҳар ой ўрганиш орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Агар озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги бозор нархлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг баённома қарорида белгиланган нархлардан баланд бўлса, буюртмачи аутсорсер билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун тегишли ҳудуддаги амалдаги нархларни ўрганиб чиқиш далолатномаси илова қилинган таклифларни белгиланган тартибда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Озиқ-овқат маҳсулотларининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари баённомаларида белгиланган нархлари улар тасдиқлангандан кейинги кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Баённома қарорларнинг тўғри тузилиши учун жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Аутсорсинг хизмати кўрсатиш бўйича шартнома буюртмачи ва аутсорсер ўртасида календарь йил учун ёзма шаклда икки нусхада тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномада овқатланувчиларнинг сони, бир нафар овқатланувчи учун тасдиқланган меъёрлардаги кунлик озиқ-овқат қиймати, календарь куни ва жами йиллик (ёки бир чорак) сумма акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача бозор нархлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидан ҳар ойнинг 1-кунига қадар Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари томонидан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидан олинган озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўзгарганда ёки бошқа асосли ҳолатларда шартномага тегишли ўзгартириш киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тегишли ой учун умумий сумманинг 15 фоизи миқдоридаги олдиндан тўлов бошланган ойнинг дастлабки ўн банк куни давомида хизматлар кўрсатиш жадвалига мувофиқ амалга оширилади. Сумманинг қолган қисми амалда кўрсатилган хизматлар асосида шартнома шартларига кўра тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш учун аутсорсерни танлаш, аутсорсер ва буюртмачи ўртасида ҳисоб-китоблар мазкур Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларидаги овқатланувчиларнинг овқатланишини ташкил этишда аутсорсерларга давлат стратегик захирасидан олинган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳамда бўлинмаларининг ёрдамчи хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш асосида беришга ёки реализация қилишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аутсорсерларга бериладиган ёки реализация қилинадиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи транспорт харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда амалда сотиб олинган нарх асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ҳарбий ҳудуддан ташқарида хизматни олиб бораётган шахсий таркибга тайёр таомларни етказиб бериш ички ишлар органлари бўлинмаларининг куч ва воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Аутсорсинг хизмати кўрсатишда озиқ-овқатлар сифатига ва хавфсизликка қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Аутсорсинг хизматлари асосида овқат билан таъминлаш қонун ҳужжатларида белгиланган хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Аутсорсер томонидан фойдаланиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари тегишли мувофиқлик сертификатлари билан тасдиқланиши, шунингдек, халқаро ва миллий стандартлар талабларига жавоб бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Буюртмачига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифати юзасидан назорат аутсорсер иштирокида буюртмачининг тиббий ҳамда озиқ-овқат хизматлари томонидан амалга оширилади, бунда қабул қилиш далолатномаси тузилиб, у маҳсулот сифатини текширган шахслар томонидан имзоланади ва буюртмачи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Аутсорсер ходимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиши, уларни тўғри сақлаши ва белгиланган меъёрлар асосида сарфлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган меъёрлар асосида таом тайёрлаш технологиясига қатъий амал қилиши, ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таомларни тайёрлашда, озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш ҳамда сақлашда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ошпазлик соҳасида зарур билим ва кўникмаларга эга бўлиши ва ўз малакасини доимий равишда ошириб бориши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аутсорсер ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиши ва тиббий дафтарчага эга бўлиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандда белгиланган талабларга риоя қилмаган шахсларнинг аутсорсер томонидан хизмат кўрсатишга жалб этилиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Озиқ-овқат маҳсулотларини белгиланган тартибда сақлаш қоидаларига риоя этилиши бўйича жавобгарлик аутсорсерга юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Овқатланувчиларнинг овқатланиш тартибини режалаштириш, назорат қилиш ва мониторингни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Овқатланувчиларнинг овқатланиш тартиби буюртмачи томонидан ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Таомнома санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида тузилади, аутсорсер ва буюртмачи раҳбари томонидан имзо чекилиб тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Таомнома уч нусхада тузилади — биринчи нусхаси аутсорсерга, иккинчи нусхаси буюртмачига ҳамда учинчи нусхаси ошхонага фойдаланиш учун берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Таомлар овқатланиш технологияси қоидаларига амал қилган ҳолда тайёрланади, сақланади ва тарқатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Овқатланувчиларнинг овқатланиши кун мобайнида суткалик овқатланиш меъёрлари бўйича озиқ-овқат маҳсулотларининг тўғри тақсимланиши, шунингдек, кун тартиби бўйича қатъий белгиланган вақтда овқатланиш ташкил этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Озиқ-овқат маҳсулотларини қозонга солиш аутсорсер ва буюртмачи вакиллари иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Овқатларни тарқатиш бошлангунга қадар буюртмачи вакиллари томонидан овқатлар сифати, шунингдек, ошхона биносининг санитария ҳолати, ошхона идишлари ва инвентарлари текширилади. Буюртмачи вакиллари текширув натижаларини овқатларни тайёрлаш сифатининг назорат китобида акс эттиради. Бунда унинг сифати тўғрисидаги хулоса ҳар бир овқат пишириш (нонушта, тушлик, кечки овқат) учун алоҳида ёзилади ва ҳар бир тайёрланган таомдан брокираж олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан мониторинг буюртмачи ташкил этадиган комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Комиссия таркиби Ички ишлар вазирлиги Моддий-техника таъминоти бошқармаси озиқ-овқат таъминоти бўлими, буюртмачининг таъминот ва бошқа бўлинмалари ходимларидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Комиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан доимий мониторинг олиб боради, жумладан, шахсий таркиб ўртасида сўровномалар ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторинг натижаларидан келиб чиқиб буюртмачи ва аутсорсерга тегишли таклиф ва тавсиялар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ошхона ва омборларда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиниши ҳамда эпидемияга қарши тадбирлар талабларининг бузилиши ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёр таом ва озиқ-овқат маҳсулотларининг белгиланган кунлик меъёрларга мос бўлишини ҳамда сифатини ўрганади, зарур ҳолатларда четдан мутахассислар жалб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия буюртмачи томонидан юкланган бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Овқатланувчиларни иссиқ овқат билан таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Аутсорсинг шароитида овқатланувчиларни иссиқ овқат билан таъминлаш овқатланувчилар етиб келиши ва кетишини ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Овқатланувчиларни овқатлантириш бўйича ҳисобга киритишда ёки ҳисобдан чиқаришда ҳисоб-китоблар белгиланган кунлик меъёр суммасига нисбатан қуйидагича амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нонушта учун — 25 %;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тушлик учун — 50 %;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кечки таом учун — 25 %.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари академик лицейи ўқувчилари, мактаб интернат тарбияланувчилари ҳамда болалар соғломлаштириш оромгоҳи тарбияланувчиларини овқатлантириш бўйича ҳисобга киритишда ёки ҳисобдан чиқаришда ҳисоб-китоблар белгиланган кунлик меъёр суммасига нисбатан қуйидагича амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нонушта учун — 20 %;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи нонушта (ёки тушлик) учун — 20 %;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тушлик учун — 40 %;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кечки овқатланиш учун — 20 %.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Агар овқатланувчиларнинг озиқ-овқат таъминотини ташкил қилиш бўйича жами харажатлар овқатланиш паёги ўрнига пул компенсациясининг белгиланган миқдоридан ошиб кетса, мавжуд тафовут овқатланувчилардан ундирилмайди, харажатлар эса — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Овқатланувчиларни овқатлантириш жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобига ташкил этилганда улар учун белгиланган бир кунлик овқатланиш рациони санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ белгиланган меъёрлардан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Аутсорсер ва буюртмачининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Аутсорсер қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага олинган бино ва иншоотларнинг ички қисмида техник жиҳатдан жиҳозлаш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овқатланувчиларнинг сони ва овқатланиш жадвалини белгиланган тартибда олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олинган озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўзгариши муносабати билан шартномага ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида тўловлар амалга оширилишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачидан шартнома шартларининг бажарилишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овқатланувчилар доирасига кирмайдиган шахсий таркибга пуллик хизмат кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аутсорсер қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Аутсорсер:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овқатланувчиларнинг озиқ-овқат таъминотини узлуксиз, шу жумладан, зарур ҳолатларда, дам олиш ва байрам кунлари ҳамда дала шароитида амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотларининг янги ва сифатли бўлишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқ учун зарарли ва яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланмаслиги ва таомларни тарқатмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дала шароитида кўчма ошхона фаолиятини тўлиқ ташкил этган ҳолда шахсий таркибнинг озиқ-овқат таъминотини амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага олинган бино ва иншоотлар, жиҳозлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланиши, сақлаши, носоз ҳолга келганда уларни ўз ҳисобидан таъмирлаши, шунингдек, мулкни сақлаш харажатларини қоплаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аутсорсинг хизмати кўрсатишда хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатли сақланишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махфийлик тартибига қатъий риоя қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аутсорсерга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аутсорсердан шартнома шартларини бажариш билан боғлиқ жараёнда қатнашувчи шахслар (ошхона ходимлари) рўйхатини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овқатланиш жадвалига ўзгартиришлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аутсорсернинг ишлаб чиқариш фаолиятига аралашмаган ҳолда шартнома шартларининг бажарилишини назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Буюртмачи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аутсорсерга овқатланувчиларнинг сонини ва уларнинг овқатланиш жадвалини ўз вақтида тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномага мувофиқ белгиланган муддат ва шартлар асосида аутсорсерга кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи зиммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Объектлар ва моддий-техника воситаларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ошхонада жойлашган моддий-техника воситалари буюртмачи томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда аутсорсерга вақтинчалик фойдаланишга берилади. Далолатнома икки нусхада буюртмачи комиссияси ва аутсорсер томонидан имзоланади. Далолатнома буюртмачи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Қуйидагилар аутсорсерга вақтинчалик фойдаланишга бериладиган ошхона биносига қўйиладиган асосий талаблар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етарли ўринга эга бўлган, технологик жиҳозлар билан таъминланган, техник ҳолати белгиланган меъёрларга мос бўлган овқатланиш биносининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотларни сақлаш учун омборларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таом тайёрлаш ускуналари, ошхона мебеллари ва овқатланиш учун зарур бўлган бошқа жиҳозларнинг мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Белгиланган фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган ва яроқсиз ҳолатга келган моддий-техника воситалари белгиланган тартибда буюртмачи томонидан ҳисобдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Овқатланишнинг аутсорсинг шартларида амалга ошириладиган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ушбу Низомда назарда тутилган талабларнинг бузилиши буюртмачи ва аутсорсернинг тузилган шартномани белгиланган тартибда бекор қилишига асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмалари овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

__________ — муассаса (ҳарбий қисм) шахсий таркибининг аутсорсинг шартлари асосида овқатланишини ташкил этиш учун
‎НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

______________ шаҳри 20___ йил «_____» ______________
Кейинги ўринларда Буюртмачи деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги номидан Низом асосида фаолият юритувчи ______ — муассаса бошлиғи (ҳарбий қисм командири) _________________________
________________________________________________________________________________‎ бир томондан

‎‎(Ф.И.О.)

ва кейинги ўринларда Аутсорсер деб аталувчи _______________________ номидан Устав (ишончнома) асосида фаолият юритувчи директор ________________________ иккинчи томондан, кейинчалик Томонлар деб аталади,
(Ф.И.О)‎
ушбу Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар.

‎‎I. Шартнома предмети

1.1. Пулли хизмат кўрсатиш Шартномасига кўра Аутсорсер Буюртмачининг топшириғи бўйича мазкур Шартноманинг 1.2-бандида қайд этилган хизматларни кўрсатиш, Буюртмачи эса — ушбу хизматлар учун пул тўлаш мажбуриятини олади.
‎1.2. Аутсорсер мазкур Шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатдан бошлаб у тугагунига қадар ҳар куни _______ — муассаса (ҳарбий қисм) шахсий таркибини озиқ-овқат паёкларининг белгиланган меъёрлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этган ҳолда Буюртмачи билан келишилган таомномага мувофиқ уч (тўрт) маҳал иссиқ овқат билан таъминлаш мажбуриятини (кейинги ўринларда Хизматлар деб аталади) ўз зиммасига олади.
‎1.3. Хизмат кўрсатиш муддати:
‎20 ___ йил «____» _____________дан 20 ___ йил «____» _____________гача.
‎1.3.1. Томонлар бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва Аутсорсер томонидан амалда кўрсатилган Хизматлар учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисоб-фактурани имзолаганидан ҳамда Буюртмачи томонидан Аутсорсернинг мазкур Шартномада кўрсатилган банк ҳисобрақамига пул маблағлари ўтказилгандан сўнг Хизматлар кўрсатилган деб ҳисобланади.

II. Томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

2.1. Аутсорсер қуйидагиларга мажбур:
‎2.1.1. Таомни ва тайёр маҳсулотни сифатли тайёрлаш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, шахсий таркибнинг тегишли тоифалари учун таъминот меъёрларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг таом тайёрлаш ва овқатланишни ташкил этишга тааллуқли қисмларидаги талабларга тўлиқ мос келадиган Хизматлар кўрсатиш.
‎2.1.2. Овқатланувчиларнинг овқатланишини ташкил этишда тегишли сифат сертификатлари билан тасдиқланган озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш.
‎2.1.3. Давлат стратегик захираси ва Ички ишлар вазирлиги Моддий-техника таъминоти Марказий базасида сақланаётган озиқ-овқат захираларини янгилаш учун Буюртмачининг бўлинмаларидан айрим ўзига хос озиқ-овқат маҳсулотларини белгиланган тартибда харид қилиш.
‎2.1.4. Аутсорсер томонидан Буюртмачи бўлинмаларидан алоҳида ўзига хос озиқ-овқат маҳсулотларини (масалан, қорамол ва қўй-эчкилар, от гўшти, мол ёғи ва муассаса (ҳарбий қисм) ёрдамчи хўжалигида етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини ) харид қилиш.
‎2.1.5. Хизматларни мазкур Шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатда ва тўлиқ ҳажмда кўрсатиш.
‎2.1.6. Хизматлар кўрсатиш жараёнида Аутсорсер мазкур Шартнома шартларига амал қилмасдан, овқат сифатининг ёмонлашувига олиб келган барча камчиликларни Буюртмачининг талаби бўйича бир кун давомида бепул бартараф этиш.
‎2.1.7. Таомни тайёрлаш жараёнига фақат белгиланган тартибда тиббий текширувдан (кўрикдан) ўтган ходимларга рухсат этиш.
‎2.1.8. Ходимлар зиммасига Буюртмачининг ҳудудида одоб-ахлоқ қоидалари, шунингдек, ички кун тартибига риоя қилиш мажбуриятини юклаш.
‎2.1.9. Хизматларни бевосита кўрсатиш.
‎2.1.10. Хизматлар нархини оширмаган ҳолда шахсий маблағлари ҳисобидан:
‎солиқлар тўлаш;
‎белгиланган тартибда у билан меҳнат шартномаси тузган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш;
‎озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш;
‎озиқ-овқат маҳсулотларини савдо шохобчаларидан хизмат кўрсатиш жойигача етказиш;
‎совутувчи компрессорлар ва бошқа жиҳозларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш, қайта тўлдириш;
‎ижарага олинган бино, хона, мебель, инвентарь ва бошқаларни зарур ҳолатда сақлаш ва жорий таъмирлаш.
‎2.1.11. Томонлар имзолайдиган тегишли қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва алоҳида ижара шартномасини расмийлаштирган ҳолда Буюртмачидан ишлаб чиқариш хоналари, жиҳозлар ва ошхона мебелини қабул қилиб олиш.
‎2.1.12. Мазкур Шартномани бекор қилиш ҳақида Буюртмачини бир ой олдин ёзма равишда огоҳлантириш, ушбу муддат тугагунига қадар эса Буюртмачи шахсий таркибининг овқатланишини узлуксиз ташкил этишни таъминлаш.
‎2.2. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур:
‎2.2.1. Бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган ҳисоб-фактура асосида кўрсатилган хизматлар учун амалдаги нархлар бўйича бир ойда камида бир марта Хизматлар ҳақини тўлаш.
‎2.2.2. Аутсорсерга шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш учун ижара шартномаси доирасида «ноль» ставкаси бўйича ошхоналарнинг ишлаб чиқариш хоналари, жиҳозлари ва мебель анжомларини вақтинча фойдаланишга бериш.
‎2.2.3. Томонлар имзолайдиган тегишли қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва алоҳида ижара шартномасини расмийлаштирган ҳолда Аутсорсерга ошхоналарнинг ишлаб чиқариш хоналари, жиҳозлари ва мебелини топшириш.
‎2.2.4. Мазкур Шартномани бекор қилиш ҳақида Аутсорсерни бир ой олдин ёзма равишда огоҳлантириш.
‎2.3. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
‎2.3.1. Аутсорсернинг фаолиятига аралашмаган ҳолда бажарилаётган ишларнинг юритилиши ва сифатини исталган вақтда текшириш.
‎2.3.2. Буюртмачи Шартномани бажаришни рад этиши тўғрисидаги хабарномани олгунига қадар Аутсорсерга кўрсатилган хизматларнинг қийматини белгиланган тартибда тўлаб, исталган вақтда Шартномани бажаришдан бош тортиш.

III. Шартноманинг нархи ва ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби

3.1. Мазкур Шартноманинг нархи 1-иловага мувофиқ _________________________________________________

сон билан

____________________________________________________________________________________________

сўз билан

сўмни ташкил этади.
3.2. Аутсорсерга олдиндан 15 фоиз миқдоридаги тўлов 5 банк куни ичида ўтказилади.
‎3.3. Аутсорсер томонидан кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган ҳисоб-фактура асосида кўрсатилган хизматларнинг амалдаги қиймати бўйича 85 фоиз миқдорида ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар суммасидан келиб чиқиб ўн кунда камида бир марта амалга оширилади.
‎3.3.1. Овқатланадиган бир киши учун кўрсатиладиган хизматларнинг амалдаги нархи Аутсорсер етказиб берувчидан харид қилган ва тегишли меъёрлар бўйича тасдиқланган озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги нархи (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари баённомаси билан расмийлаштирилган, баённомаларда кўрсатилган озиқ-овқат маҳсулотлари нархидан баланд бўлмаслиги керак) овқатланувчиларнинг сонига кўпайтириш йўли билан Буюртмачи томонидан белгиланади. Ҳосил бўлган якуний сумма 20 фоиз устама ҳақи миқдорига кўпайтирилади (яъни, умумий сумма аутсорсернинг 20 фоизлик устама ҳақига кўпайтирилади).
‎3.3.2. Овқатланувчиларнинг амалдаги сони ҳақидаги маълумотлар ва овқатланадиган бир кишига кўрсатиладиган хизматларнинг амалдаги нархи асосида Буюртмачи кундалик таомномага (озиқ-овқат маҳсулотларининг тақсимотига) мувофиқ Аутсорсер билан биргаликда ҳар ўн кунда тўланиши лозим бўлган суммани кўрсатган ҳолда бажарилган ишларнинг йиғма далолатномасини тузади ва ҳисоб-фактурани расмийлаштиради ҳамда улар Аутсорсер раҳбари ва муассаса (ҳарбий қисм) командири томонидан имзоланади.
‎3.3.3. Буюртмачи томонидан амалда кўрсатилган хизматлар нархи белгиланган тартибда расмийлаштирилган бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисоб-фактура олинган вақтдан бошлаб 10 банк куни давомида Шартномада белгиланган суммадан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланади.
‎3.3.4. Мазкур Шартномага 2-иловада кўрсатилган Шартнома прогноз суммасини ҳисоблаш учун озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари ўзгарганда ёки бошқа асосли ҳолатларда Томонлардан бирининг ташаббуси билан бир ойда бир марта қайта кўриб чиқилиши мумкин.

‎‎IV. Томонларнинг мажбуриятлари

4.1. Аутсорсер Буюртмачи шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиши бўйича Шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган ҳолатларда Буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Бунда пенянинг умумий суммаси кўрсатилмаган хизматлар ойлик қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.
‎4.2. Пеня (жарима) тўлаш Томонларни зиммасидаги мажбуриятларини бажаришдан ёки бузилишларни бартараф этишдан озод қилмайди.
‎4.3. Мазкур Шартнома шартларининг бажарилмагани ёки тегишли даражада бажарилмагани учун Томонлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиладилар.
‎4.4. Томонларнинг Мазкур Шартномада назарда тутилмаган жавобгарлик чоралари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган фуқаролик қонунчилиги нормаларига мувофиқ қўлланилади.

V. Мунозарали вазиятларни ҳал этиш тартиби

5.1. Мазкур Шартномани бажаришда юзага келиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликлар имкон қадар Томонлар ўртасида музокара ўтказиш йўли билан ҳал этилади.
‎5.2. Низолар ва келишмовчиликларни Томонлар ўртасида музокара ўтказиш йўли билан ҳал этиш мумкин бўлмайдиган ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган келишмовчиликларни суддан олдин бартараф этиш тартиб-таомили амалга оширилгандан сўнг улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун судга берилади.

VI. Форс-мажор ҳолатлар

6.1. Томонлар мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун, агар бундай ҳолат енгиб бўлмас куч, яъни табиий офаатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар оқибати ҳисобланса, жавобгарликдан озод қилинади. Бунда мазкур Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати мутаносиб равишда ушбу ҳодисалар рўй берган муддатга орқага сурилади

VII. Якунловчи қоидалар

7.1. Ушбу Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар фақат улар ёзма шаклда расмийлаштирилиб, Томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзолангандан сўнг ҳақиқий ҳисобланади. Мазкур Шартномага барча иловалар унинг ажралмас қисмини ташкил этади.
‎7.2. Томонларнинг ҳеч бири мазкур Шартнома бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа Томоннинг ёзма шаклдаги розилигисиз бирор-бир учинчи томонга бериб юбориши мумкин эмас.
‎7.3. Ушбу Шартнома икки нусхада тузилган. Иккала нусха айнан бир хил бўлиб, бир хил юридик кучга эга. Томонларнинг ҳар бирида мазкур Шартноманинг бир нусхаси бўлади.

VIII. Мазкур Шартноманинг амал қилиш муддати

8.1. Ушбу Шартнома икки томонлама имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва 20 __ йил 31 декабргача амал қилади.

IX. Томонларнинг манзили ва банк реквизитлари

«Аутсорсер»‎‎

«Буюртмачи»‎‎

‎‎________________________________________

‎‎________________________________________

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20__ йил «____» _________даги ____-сон
Шартномага
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШАРТНОМАНИНГ ПРОГНОЗ СУММАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ўм)

Т/р

Ойлар

Ойдаги кунлар сони

1-меъёр «Умумқўшин паёги»

Байрам кунларида умумқўшин паёгига қўшимча бериладиган паёк

Бошқа турдаги қўшимча бериладиган паёк

Жами сумма

Суткалик озиқ-овқат миқдори

Паёк қиймати

Умумий сумма

Суткалик озиқ-овқат миқдори

Паёк

қиймати

Умумий сумма

Суткалик озиқ-овқат миқдори

Паёк

қиймати

Умумий сумма

1.

январь

31

2.

февраль

28/29

3.

март

31

4.

апрель

30

5.

май

31

6.

июнь

30

7.

июль

31

8.

август

31

9.

сентябрь

30

10.

октябрь

31

11.

ноябрь

30

12.

декабрь

31

Шартноманинг жами суммаси

365/366

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: *-Шартноманинг прогноз суммасини ҳисоблашда Ички ишлар вазирлиги овқатланувчиларига озиқ-овқат маҳсулотлари бериладиган бошқа меъёрлар ва хизмат итлари бор бўлган бўлинмалар ҳам меъёр бўйича киритилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20__ йил «____» _________даги ____-сон
Шартномага
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозордаги ўртача нархлар бўйича 1-меъёр. «Умумқўшин паёги» қийматининг ҳисоб-китоби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ҳокимлик баённомасига мувофиқ)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(сўм)

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулотларининг номи

Ўлчов бирлиги

Меъёр бўйича бир суткада 1 кишига

1 (кг, дона) нархи

Умумий сумма

1.

1-нав буғдой унидан тайёрланган нон

гр

2.

1-нав буғдой уни

гр

3.

Ҳар хил ёрмалар

гр

4.

Дуккаклилар

гр

5.

Гуруч

гр

6.

Олий навли макарон маҳсулотлари

гр

7.

Гўшт

гр

8.

Парранда (товуқ, индюк), қуён гўшти

гр

9.

Тозаланган бошсиз балиқ

гр

10.

Ўсимлик ёғи (кунгабоқар ёғи)

гр

11.

Сариёғ

гр

12.

Ошхона маргарини

гр

13.

Сигир сути

гр

14.

Товуқ тухуми

дона

15.

Шакар

гр

16.

Йодланган ош тузи

гр

17.

Чой

гр

18.

Дафна барги, кашнич (уруғи), зира

гр

19.

Қалампир

гр

20.

Хантал кукуни

гр

21.

Сирка (уксус)

гр

22.

Томат пастаси

гр

23.

Сабзавотлар, шу жумладан:

гр

картошка

гр

карам

гр

қизил лавлаги

гр

сабзи

гр

пиёз

гр

бодринг, помидор, бақлажон, саримсоқ пиёз ва кўкатлар

гр

ошқовоқ, турп, шолғом

гр

24.

Янги узулган мева ва резавор мевалар

гр

25.

Мева-сабзавотлар ва резавор мевалардан тайёрланган шарбат

гр

26.

Таркибида витамин бўлган дорилар, драже

дона

Паёкнинг якуний суммаси:

Паёкнинг умумий суммасидан 20 фоиз устама ҳақ:

20 фоиз қўшилганда паёкнинг якуний суммаси:

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Бозордаги ўртача нархлар бўйича байрам кунларида «Умумқўшин паёги»га қўшимча паёк қийматининг ҳисоб-китоби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ҳокимлик баённомасига мувофиқ)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(сўм)

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулотларининг номи

Ўлчов бирлиги

Меъёр бўйича бир суткада 1 кишига

1 кг нархи

Умумий сумма

1.

1-тоифали мол гўшти

гр

2.

Печенье

гр

3.

Асал

гр

Паёкнинг якуний суммаси :

20 фоиз устама ҳақ:

20 фоиз қўшилганда паёкнинг якуний суммаси:

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Бозордаги ўртача нархлар бўйича «Умумқўшин паёги» «к» бандига асосан қўшимча паёк қийматининг ҳисоб-китоби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ҳокимлик баённомасига мувофиқ)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(сўм)

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулотларининг номи

Ўлчов бирлиги

Меъёр бўйича бир суткада 1 кишига

1 кг нархи

Умумий сумма

1.

1-нав буғдой унидан тайёрланган нон

гр

2.

Печенье

гр

3.

Яримдудланган колбаса

гр

4.

Сариёғ

гр

5.

Тухум

дона

6.

Шакар

гр

7.

Чой

гр

Паёкнинг якуний суммаси:

20 фоиз устама ҳақ:

20 фоиз қўшилганда паёкнинг якуний суммаси:

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигинингтегишли бўлинмаларидаовқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш учун аутсорсерларни танлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмалари ва аутсорсер ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2019 й., 09/19/693/3596-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон; 05.07.2022 й., 09/22/354/0593-сон)