09.08.2019 йилдаги 654-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти Қоракўл туманида «Халқаро математика мактаби»ни ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда истиқболли ёшларни қўллаб-қувватлаш, улғайиб келаётган ёш авлодни илмга кенг жалб қилиш ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, математика фани учун бўлғуси кадрлар тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек, халқаро майдонда мамлакатимизнинг нуфузини янада юксалтириш учун иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Улуғбек кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган 1-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатига «халқаро математика мактаби» (кейинги ўринларда халқаро мактаб деб аталади) мақомини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Улуғбек кўчаси, 5-уй манзилида жойлашган Қоракўл саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда халқаро мактабга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, Қоракўл саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежининг ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар халқаро мактаб биноларида ўқув жараёнини давом эттирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар халқаро мактабнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда аниқ ва табиий фанлар, шунингдек, чет тилларининг чуқур ўқитилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш ва фаоллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир ўқувчининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мустақил тадқиқотчилик фаолияти кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори касб маҳоратига эга бўлган маҳаллий ва хорижий мамлакатлардан тажрибали ўқитувчиларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтидор ва истеъдодни аниқлаш ҳамда камол топтириш бўйича ўқувчиларни республика ва халқаро фан олимпиадалари, танловлар ва бошқа тадбирларда қатнашишга тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019-2020 ўқув йилидан бошлаб халқаро мактабнинг 7-синфига 90 нафар ўқувчи қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига халқаро мактабнинг моддий-техника базасидан, педагог кадрларнинг салоҳияти ҳамда эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро мактабда хорижий мамлакатлар фуқаролари ҳисобланган, математика фанига қизиқувчи иқтидорли ўқувчилар шартнома асосида таълим олишига имконият яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро мактабда ўқувчиларга янада чуқурроқ билим бериш, хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси ва ўқитиш методикасини татбиқ этиш учун хорижий мамлакатлардан ўқитувчиларни ишга қабул қилишга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019-2020 ўқув йилидан бошлаб халқаро мактаб директори, ўринбосарлари ва ўқитувчиларига бюджет маблағлари ҳисобига 100 фоиз қўшимча устама ҳақ тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 7 августдаги 173-сон қарори билан айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимлари учун белгиланган устамалар халқаро мактаб ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда халқаро мактабга олий таълим муассасаларини тамомлаган иқтидорли педагог кадрларни жалб этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб халқаро мактабнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида уни ётоқхона, ошхона, кутубхона, фаоллар зали ва ўқув-лаборатория жиҳозлари ҳамда компьютер техникаси, ўқув-методик мажмуалар, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернатга иқтидорли ўқувчиларни ижодий танлов асосида саралаб олиш мақсадида математика ва чет тили фанларидан тест синови ҳамда психологик-педагогик диагностика ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда халқаро мактабнинг устави тасдиқланишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бухоро вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Қоракўл саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида моддий-техник воситалари, ўқув жиҳозлари ва бошқа мол-мулкидан фойдаланиш учун белгиланган тартибда топширилиши ва қабул қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Халқ таълими вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурига халқаро мактаб биносини капитал таъмирлаш, 200 ўринли ётоқхона ва 50 ўринли меҳмонхона биносини қуриш ҳамда жиҳозлаш ишлари киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Халқаро мактабнинг бино ва иншоотларини қуриш ва таъмирлаш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси — буюртмачи этиб белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош лойиҳачи ва бош пудратчи ташкилотлар белгиланган тартибда тендер (танлов) савдолари натижасида аниқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бухоро вилояти ҳокимлиги 2020 йил 1 февралга қадар буюртмачи, бош лойиҳачи ташкилот билан биргаликда объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ва ваколатли экспертиза органларидан белгиланган тартибда экспертиза хулосалари олинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги объектда олиб бориладиган қурилиш-монтаж ишлари сифати юзасидан белгиланган тартибда давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида «Таълим» соҳасига ажратилган маблағлар доирасида халқаро мактабнинг таъминоти учун зарур маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига мазкур қарорнинг мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида кенг кўламда ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ва Бухоро вилояти ҳокими Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 9 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
654-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2019 й., 09/19/654/3536-сон)