03.08.2019 йилдаги Ф-5491-сон
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5490-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғарма ташкил этилганлиги ҳамда давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилишини мазкур жамғарма билан мажбурий тарзда келишиш тартиби жорий этилганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур тартиб ушбу фармойишнинг 7-банди «а» кичик бандида назарда тутилган Ҳукумат қарори қабул қилингунига қадар амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири, мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи раҳбари

2.

М.Р. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари

3.

С.С. Саидкаримов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари

4.

Б.А. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири

5.

Б.И. Зокиров

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари

6.

Х.Х. Мелиев

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари

7.

Б.А. Мусаев

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси

8.

А.Х. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

9.

А.Я. Хайдаров

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

10.

Д.М. Зиёмухамедова

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази директори

11.

Т.Р. Ниёзов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хавфсизлиги хизмати масъул ходими

12.

Р.Х. Турсунов

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими

Т/р

Ҳудудлар номи

Бириктирилган шахс

Лавозими

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Х.Х. Мелиев

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари

2.

Андижон вилояти

Н.М. Собиров

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти директори

3.

Бухоро вилояти

Р.К. Давлетов

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири

4.

Жиззах вилояти

Б.И. Зокиров

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари

5.

Қашқадарё вилояти

А.Х. Абдуллаев

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

6.

Навоий вилояти

Б.Б. Ашрафханов

Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари

7.

Наманган вилояти

Б.А. Мусаев

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси

8.

Самарқанд вилояти

С.С. Саидкаримов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари

9.

Сурхондарё вилояти

Б.Т. Турабов

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

10.

Сирдарё вилояти

Б.А. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири

11.

Тошкент вилояти

М.Р. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари

12.

Фарғона вилояти

А.Я. Хайдаров

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

13.

Хоразм вилояти

Ё.Э. Турсунов

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари

14.

Тошкент шаҳри

О.Б. Рустамов

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Республика ҳудудларида олиб қўйилган ер участкаларини ҳамда шу муносабат билан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарлар миқдорини хатловдан ўтказиш ишларини ташкил этиш.

Республика ишчи гуруҳи аъзолари, ҳудудий ишчи гуруҳлар вакиллари ва ҳудудларга бириктирилган масъуллар иштирокида ташкилий йиғилиш ўтказиш ва ҳар бир ҳудуд бўйича амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирларни белгилаш.

2019 йил
5 август

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров)

2.

Республика ишчи гуруҳи аъзолари, ҳудудий ишчи гуруҳлар вакиллари ва ҳудудларга бириктирилган масъуллар томонидан жойларга чиққан ҳолда олиб қўйилган ер участкаларини ҳамда шу муносабат билан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарлар миқдорини хатловдан ўтказиш ишларини режалаштириш.

Республика ишчи гуруҳи учун вилоятлар кесимида, ҳудудий ишчи гуруҳлар ва ҳудудларга бириктирилган масъуллар учун туман ва шаҳарлар кесимида хатловдан ўтказиш режа-графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

6 август

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров),

ҳудудий ишчи гуруҳлар, ҳудудларга бириктирилган масъуллар

3.

Республика ҳудудларида олиб қўйилган ер участкаларини хатловдан ўтказиш.

1. Ҳар бир туман ва шаҳар кесимида олиб қўйилган ер участкаларининг рўйхатини тузиш.

2019 йил
15 август

Ҳудудий ишчи гуруҳлар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарлар белгиланган тартибда қопланмаган ёки қисман қопланган мулкдорларнинг рўйхатини шакллантириш.

2019 йил

17 август

4.

Ҳар бир олиб қўйилган ер участкаси кесимида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига қопланмаган зарарнинг ҳаққоний миқдорини аниқлаш.

Ҳар бир олиб қўйилган ер участкаси бўйича туман ва шаҳарлар кесимида қопланмаган ёки қисман қопланган зарарнинг ҳаққоний миқдорини назарда тутувчи йиғма жадвалларни шакллантириш. Бунда:

қопланмаган зарар қайси даврда (йилда) юзага келганлигини;

бузилган турар ва нотурар жой бинолари ва бошқа кўчмас мулк объектларининг бузилиши сабаблари (бузилишга асос, давлат ва жамият эҳтиёжлари ва бошқа мақсадларда);

бузилган турар ва нотурар жой бинолари ва бошқа кўчмас мулк объектларини баҳолашнинг ҳаққонийлигини ўрганиш.

2019 йил
18 август

Ҳудудий ишчи гуруҳлар,

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Хайдаров), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

5.

Ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар ватадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни қоплашнинг аниқ манбалари ва механизмларини белгилаш.

1. Ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарлар Давлат бюджети ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1047-сон қарори билан ташкил этилган жамғармалар маблағлари ҳисобидан қопланадиган мулкдорларнинг манзилли рўйхати ва қопланиши лозим бўлган зарарнинг ҳажми ва турини белгилаш.

2. Ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарлар мазкур ер участкалари ажратилган ташкилотлар маблағлари ҳисобидан қопланадиган мулкдорларнинг манзилли рўйхати ва қопланиши лозим бўлган зарарнинг ҳажми ва турини белгилаш.

2019 йил

19 август

Ҳудудий ишчи гуруҳлар, Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги (Ё. Турсунов)

6.

Республика ҳудудларида олиб қўйилган ер участкаларини хатловдан ўтказиш натижаси бўйича умумлашган маълумотни шакллантириш ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни қоплаш ишларини ташкил этиш.

1. Туман (шаҳар) кесимида ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарлар белгиланган тартибда қопланмаган ёки тўлиқ қопланмаган мулкдорларнинг якуний рўйхатини тузиш ва Республика ишчи гуруҳига тақдим этиш.

2019 йил

20 август

Ҳудудий ишчи гуруҳлар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарларни туман (шаҳар) кесимида ҳар бир мулкдор бўйича қоплаш графигини молиялаштиришнинг аниқ манбаси, зарарни қоплаш миқдори, тури ва муддати кўрсатилган ҳолда тасдиқлаш.

2019 йил

31 август

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров)

7.

Ер участкаларини олиб қўйишда мулкдорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва айбдор мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик чораларини кўриш.

1. Ер участкаларини олиб қўйишнинг қонунийлигини ўрганиш.

2. Ер участкаларини олиб қўйишда мулкдорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва айбдор мансабдор шахсларга тегишли жавобгарлик чораларини кўриш.

3. Агар ер участкаларини олиб қўйишда мулкдорларга зарар мансабдор шахснинг ноқонуний қарори ёки хатти-ҳаракатлари натижасида етказилган бўлса, мазкур мансабдор шахслардан қопланган зарар миқдорини регресс тартибида ундириб олиш.

2019 йил
август — октябрь

Республика ишчи гуруҳи, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Бош прокуратураси (Н. Йўлдошев)

8.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1047-сон қарори асосида ташкил этилган ҳудудий жамғармаларнинг даромадлари тўлиқлигини ўрганиш.

1. Ўтган даврда жамғармаларнинг даромад манбаларини, жамғармага ўтказилмасдан қолган даромадларни ўрганиш.

2. Таҳлиллар натижасига асосланган ҳолда даромад манбаларини кенгайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2019 йил
20 август

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Ё. Турсунов), Ҳисоб палатаси (М. Абдуллаев)

9.

Ташкил этилган ҳудудий жамғармалар томонидан амалга оширилган харажатларнинг асосланганлигини ўрганиш.

1. Жамғармалар ҳисобидан амалга оширилган харажатларни таҳлил қилиш.

2. Харажатларнинг жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарлар даври бўйича ўз вақтида амалга оширилганлигини ўрганиш.

3. Харажатларнинг жамғарма орқали ёки жамғармадан ташқари амалга оширилганлиги ва асослилигини таҳлил қилиш.

4. Амалга оширилган харажатлардан ортиқча харажатлар аниқланган тақдирда жамғармага қайтариш чораларини кўриш.

2019 йил

20 август

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Ё. Турсунов), Ҳисоб палатаси (М. Абдуллаев)

10.

Илғор хорижий амалиётни ўрганган ҳолда давлат ва жамият эҳтиёжлари, шунингдек, ҳудудларни комплекс ривожлантиришга қаратилган давлат дастурлари, инвестиция ва бошқа ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ер участкаларини олиб қўйиш ва мулкдорларга етказилган зарарларни қоплашнинг янги тартибини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

2019 йил

5 сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров),

Молия вазирлиги (Ё. Турсунов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров), Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (А. Абдуллаев)

11.

Ер участкалари ноқонуний олиб қўйилганлиги ва шу муносабат билан мулкдорларга зарар етказилганлиги учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.

2019 йил

5 сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)