Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
ИККИНЧИ ЧАҚИРИҚ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИГА ҲАМДА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ, ТУМАН ВА ШАҲАР КЕНГАШЛАРИГА САЙЛОВЛАР ТАЙИНЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонуннинг 7 ва 19-моддаларига, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг депутатлари сайлови 1999 йил 5 декабрь, якшанба кунига белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари сайлови бўйича битта сайлов округига сайловчилар нормаси ўртача 49,9 минг сайловчи ҳисобидан белгилаб қўйилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар учун умумий бўлган сайлов участкалари ҳамда участка сайлов комиссиялари «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонуннинг 8 ва 14-моддаларига мувофиқ тузилиши белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 20 август,
843-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 240-модда)