22.07.2019 йилдаги 616-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 23.07.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция лойиҳаларини назорат ва мониторинг қилиш соҳасида ахборот тизимини жорий этиш ва ундан фойдаланиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция лойиҳалар доирасида барча босқичлардаги ишларни назорат ва мониторинг қилиш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5717-сон Фармонига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан «UZINFOCOM» давлат ахборот хизматларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда тизим оператори деб аталади) «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимининг (кейинги ўринларда ахборот тизими деб аталади) жорий этилиши, узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш, янада модернизация қилиниши ва ахборот хавфсизлиги учун масъул бўлган тизим оператори этиб белгилангани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясига татбиқ этиладиган ахборот тизимини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш вазифаси юклангани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш ва ундан фойдаланишни ташкил этиш регламенти (кейинги ўринларда Регламент деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигига 2019 йилда унинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимининг ишлаб чиқилиши ва татбиқ этилиши билан боғлиқ харажатлар учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан фоизсиз ссуда ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилда ахборот тизимини техник ва дастурий қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2019 йил учун тасдиқланган параметрлари доирасида зарур маблағлар ажратсин, 2020 йилдан бошлаб эса ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг талабномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлари параметрларида тегишли маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келиб тушган бюджет маблағларини тузилган шартномалар доирасида дастурий таъминот ва тегишли ускуналар учун лицензия олиш (фойдаланиш ҳуқуқи) бўйича қабул қилинган мажбуриятларни молиялаштириш, шу жумладан аванс тўловларини қоплаш мақсадида Агентликка йўналтирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки йил давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан мазкур қарорнинг 3-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган мақсадлар, шунингдек, хорижий грантлар ва техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилиш учун йўналтирилган харажатлари қопланишини таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, Агентлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 августдан бошлаб — барча иштирокчиларни босқичма-босқич улаш орқали ахборот тизими тажриба тариқасида жорий этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 октябрдан бошлаб — ахборот тизимини давлат органлари тизимларига интеграциялаштирган ҳолда ундан амалда фойдаланишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ахборот тизими бўйича лицензия ҳуқуқлари берилгунига қадар — ахборот тизимини жорий этиш ва ундан фойдаланиш ишларига умумий раҳбарликни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда тизим оператори билан биргаликда — жойларга чиққан ҳолда, вазирлик ва идоралар ходимлари учун ўқитишни (тренингни) ташкил этиш ва ўтказишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йилнинг 1 декабрига қадар мазкур қарорнинг 3-бандида белгиланган мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ барча ҳисоб-китоблар якунига етказилгандан сўнг — ахборот тизими бўйича лицензия ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига белгиланган тартибда берилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари бўлган вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга, шунингдек, лойиҳаларнинг амалга оширилишини назорат ва мониторинг қилиш вазифасини бажарувчи давлат органларига татбиқ этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизим оператори ахборот тизимининг жорий этилиши, кейинчалик модернизация қилиниши ва унга техник хизмат кўрсатилиши, шунингдек, унинг самарали ва узлуксиз фаолият юритишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тегишлилиги бўйича ушбу инвестиция лойиҳаларининг маълумотлар базасини бошқариш (уларнинг ҳисобини юритиш ва назорат қилиш, уларга ўзгартиришлар ва қўшимчаларни тасдиқлаш ёки рад этиш) орқали ахборот тизимининг функционал бошқарилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Агентлик ва тизим операторига ўқитишни (тренингни) ўтказиш учун ҳар томонлама ташкилий ва амалий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги жорий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича бирламчи маълумотлар ахборот тизимига бир ой муддатда Агентлик томонидан тавсия этилган шаклга мувофиқ киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлик ва идоралар ахборот тизимига улангандан кейин ва ундан белгиланган тартибда фойдаланиш имкониятига эга бўлгандан сўнг улар томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари бўйича маълумотларни ахборот тизимга тўлиқ ҳажмда тезкор киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлик ва идоралар раҳбарларига Регламент талабларига риоя этилиши, шунингдек, ахборот тизимига киритиладиган маълумотлар тўлиқ, сифатли ва ҳаққоний бўлишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 22 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
616-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 июлдаги 616-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш ва ундан фойдаланишни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
регламенти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Регламент лойиҳаларни амалга оширишнинг барча босқичларини назорат ва мониторинг қилиш жараёнини онлайн режимида кузатиш имкониятини таъминлайдиган «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш ва ундан фойдаланиш (кейинги ўринларда ахборот тизими деб аталади) тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари бўлган вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга, шунингдек, лойиҳаларнинг амалга оширилишини назорат ва мониторинг қилиш вазифасини бажарувчи давлат органларига татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Лойиҳа ташаббускорлари ва давлат органларининг «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимидаги ўзаро ҳамкорлиги ушбу Регламентга иловага мувофиқ схема бўйича ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотлар диспетчери — ижро этувчи агентлик ёки унинг идоравий мансуб органи/ташкилотининг лойиҳани амалга ошириш бўйича тегишли маълумотларни ахборот тизимига киритиш учун масъул бўлган ходими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзгартириш — лойиҳани амалга ошириш муддати, лойиҳа бўйича ишлар қиймати, кўрсатиладиган хизматлар ҳажмлари ёки сифати, мазкур лойиҳани амалга ошириш имконини берадиган шартнома шартларини жиддий ўзгартиришга бевосита таъсир кўрсатадиган технологик жараёнларни ўзгариши каби лойиҳанинг муҳим параметрларини ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизими — «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро этувчи агентлик — Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига ва худудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши учун масъул бўлган вазирликлар ва идоралар, шунингдек, бошқа ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комплекс тармоқ жадвали — лойиҳани амалга ошириш доирасида параметрларининг ўзаро боғлиқлиги ҳисобга олинган ҳолда, тадбирларни ўтказиш изчиллиги ва муддатларини белгилайдиган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назоратчи — ижро этувчи агентлик ёки унинг идоравий мансуб органи/ташкилотининг лойиҳани амалга ошириш бўйича тегишли маълумотларнинг ахборот тизимига тўғри киритилиши ва ишончлилигини назорат қилиш учун масъул бўлган ходими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат қилувчи органлар — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларнинг амалга оширилишини назорат қилиш — лойиҳани амалга ошириш реал кўрсаткичларини режалаштирилган кўрсаткичларга таққослаш, тафовутларни баҳолаш ва лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш ёки унинг амалга оширилишини тўхтатиш тўғрисида ўз вақтида қарор қабул қилиш учун зарур бўлган тегишли тузатишлар киритиш ҳамда бундай ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (кейинги ўринларда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги деб аталади) — марказлаштирилмаган манбалар, ХМИ/ХҲМТ ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг жалб қилинган маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг амалга оширилишини назорат ва мониторинг қилиш бўйича масъул давлат органи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (кейинги ўринларда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги деб аталади) — бюджет тизимининг тегишли бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг амалга оширилишини назорат ва мониторинг қилиш бўйича масъул давлат органи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг амалга оширилишини мониторинг қилиш — қарорлар қабул қилиш жараёнларини яхшилаш ва лойиҳани самарали бошқаришни таъминлаш учун фойдаланиладиган лойиҳани амалга ошириш ҳолати тўғрисидаги жорий кўрсаткичлар ҳамда умумий маълумотларни тизимли равишда тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) — ахборот тизимини жорий этишга масъул бўлган давлат органи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертиза органлари — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизимидан фойдаланувчи — ахборот олиш ёки аниқ вазифани бажариш учун ахборот тизими хизматларидан фойдаланувчи шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа — вақтинча ва ресурслар чекланган шароитларда маҳсулот (товар, ишлар, хизматлар) яратишга йўналтирилган ўзаро боғлиқ ёки алоҳида тадбирлар комплекси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизим оператори — талабларга мувофиқ белгиланган ва ахборот тизимини вазирлик, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятига жорий этиш учун масъул бўлган, шунингдек, тизимнинг узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлигини таъминлайдиган юридик шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқловчи — ижрочи этувчи органнинг лойиҳани амалга ошириш бўйича ахборот тизимига киритилган маълумотларни тасдиқлаш учун масъул бўлган раҳбари ёки раҳбар томонидан ваколат берилган ходим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ахборот тизимининг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ахборот тизимининг асосий мақсади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларнинг амалга оширилишини ҳисобга олиш, назорат ва мониторинг қилиниш жараёнларини автоматлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш жараёни иштирокчиларининг фаолиятини автоматлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларнинг муддати, бюджети, мақсадлари ва кўрсаткичларига риоя қилинишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижрочи этувчи агентликлар томонидан лойиҳани жорий қилиш, шу жумладан ахборот тизимига муддатлар, ресурслар, манбалар, мақсад ва кўрсаткичлар бўйича маълумотларни киритиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича турли параметрлар кесимида таҳлилий ҳисоботларни шакллантириш ва киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларнинг амалга оширилиш ҳолати бўйича даврий маълумотларни тўплашни ва ҳисоботларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа фаолияти иштирокчилари ўртасида ташкилий-бошқарув жараёнларни юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган ва амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича маълумотлар базасини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни амалга оширишда таваккалчиликларни кузатиш воситасини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалар амалга оширилгандан сўнг кейинги мониторинг жараёнида мақсадли кўрсаткичларга эришишни кузатиш воситасини яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ахборот тизимининг функционал роли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ахборот тизими фойдаланувчиларга маълумотлар билан ишлашда ахборот тизимининг функцияларидан фойдаланиш ҳуқуқларини тақсимлаш имкониятини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотлар билан ишлаш учун аниқ ваколатлар ҳар бир гуруҳдаги фойдаланувчилар учун алоҳида шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ахборот тизимининг у ёки бу маълумотларидан фойдаланиш давлат органлари ва ахборот тизими фойдаланувчиларининг тегишли ваколатлари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ходимлар малакасига қўйиладиган талаблар, уларни тайёрлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ахборот тизими фойдаланувчилари аниқ фойдаланувчилар учун белгиланган функционал ролларга мувофиқ ахборот тизими билан ишлаш борасида инструктаж ва дастлабки ўқув машғулотларида қатнашишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Инструктаж ва дастлабки ўқув машғулотлари (тренинг) Агентлик томонидан, 2020 йил 1 январдан бошлаб эса Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва тизим оператори томонидан, шу жумладан фойдаланувчилар йўриқномалари ва бошқа ҳужжатларни тақдим этиш орқали бепул амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ахборот тизимини жорий этиш ва ундан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Фойдаланувчиларнинг ахборот тизимидан фойдаланишини ташкил қилиш ва рухсат бериш тизим оператори томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ахборот тизимининг ишлашини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида тизим оператори қуйидагиларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизими фойдаланувчиларини рўйхатдан ўтказиш, тизимга улаш ва ўқитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизимини модернизация қилиш ва унинг янги функцияларини ишга тушириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизими фойдаланувчиларига ахборот тизимидан Call-марказ орқали фойдаланиш масалалари бўйича маслаҳат бериш, шу жумладан фойдаланувчиларнинг ахборот тизимида нотўғри хатти-ҳаракатларининг олдини олиш чораларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизимининг ишлашини, функционал ва фойдаланиш хусусиятларини яхшилаш, сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида унинг ишлашини таҳлил қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ахборот тизимининг барча фойдаланувчилари ахборот тизимида тегишли ваколатларни олишлари учун рўйхатдан ўтишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ижро этувчи агентлик, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, экспертиза органлари ва назорат қилувчи органлар ахборот тизимидан фойдаланиш учун тизим операторига буюртманома билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртманомада масъул ходимлардан иборат номзодлар рўйхати, уларнинг ҳар бирининг исми, фамилияси ва отасининг исми кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Буюртманомага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул ходимларнинг паспорт нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилган масъул ходимларининг эгаллаб турган лавозимига тайинлангани тўғрисида буйруқ нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг лойиҳаларни амалга ошириш ташаббуси, амалга ошириши, уларни назорат ва мониторинг қилиш бўйича функционал мажбуриятлари тўғрисида маълумот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тизим оператори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик билан — ахборот тизимини жорий этиш ва унга техник хизмат кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан— 2020 йил 1 январдан бошлаб тизимни модернизация қилиш ва унга техник хизмат кўрсатишни, шунингдек, ахборот тизимининг самарали, узлуксиз ва хавфсиз ишлашини таъминлаш бўйича шартнома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тизим оператори ходимларнинг функционал мажбуриятларидан, шунингдек, ахборот тизими билан ишлаш бўйича ўқиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда, уч кун давомида тегишли функционал вазифага эга бўлган ходимларга тизимдан фойдаланишга рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Ахборот тизимида лойиҳа ва комплекс тармоқ жадвалини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Лойиҳани Ўзбекистон Республикасининг тасдиқланган Инвестиция дастурига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бошқа қарорларига киритилгани уни ахборот тизимига киритишга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг тасдиқланган Инвестиция дастурига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бошқа қарорларига киритилгандан сўнг ижро этувчи агентлик етти иш куни ичида ахборот тизимида янги лойиҳани яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани шакллантиришда ижро этувчи агентлик лойиҳа мазмуни, тармоқ, бошланиш ва якунланиш санаси, лойиҳа иштирокчилари ҳамда бошқаларни ўзида акс эттирган — лойиҳанинг мажбурий кўрсаткичларини тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Лойиҳа паспорти белгиланган шаклда киритилиб, ижро этувчи агентлик томонидан тасдиқлангандан сўнг ахборот тизими Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига (тегишли қисми бўйича) янги лойиҳани маълумотлар базасига киритиш ҳақида хабарнома жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (тегишли қисми бўйича) икки иш куни мобайнида янги лойиҳа тўғрисида киритилган маълумотларини кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номувофиқликлар ёки хатолар аниқланган ҳолатларда, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (тегишли қисми бўйича) ахборот тизими орқали ижро этувчи агентликни лойиҳа бўйича киритилган маълумотларни қайта ишлаш зарурати тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро этувчи агентлик лойиҳа маълумотларини бир иш куни мобайнида қайта ишлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (тегишли қисми бўйича) томонидан тасдиқланган ҳолатда (ахборот тизимига тегишли белги қўйилади), лойиҳа ахборот тизимида рўйхатдан ўтган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Маълумотлар диспетчери лойиҳани ахборот тизимида рўйхатга олиш натижалари бўйича бир ҳафта муддатда ахборот тизимида лойиҳанинг комплекс тармоқ жадвалини шакллантиради ва лойиҳа бўйича қуйидаги маълумотларни тўлдиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг мақсади ва асосий самарадорлик кўрсаткичларининг режа қийматлари (АСК);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани молиялаштиришнинг режали миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа билан боғлиқ барча тадбирлар, уларни амалга ошириш муддати ва улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга оширишдан кутиладиган натижалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликлар ва уларга нисбатан таъсир чоралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ҳужжатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Лойиҳанинг комплекс тармоқ жадвалида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишларнинг давомийлиги, уларнинг бюджет тадбирлари кўрсатилган босқичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комплекс тармоқ жадвалининг барча ишлари ўзаро боғлиқ бўлиши ва/ёки якуний мақсадга эришишга йўналтирилган бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат нуқталари (босқичлар) белгиланиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча ишларни бажариш учун масъул шахслар кўрсатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ахборот тизимида лойиҳанинг комплекс тармоқ жадвали яратилиб, назоратчи билан келишилгандан кейин ва тасдиқловчи томонидан тасдиқлангандан сўнг келишиш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига (тегишли қисми бўйича) юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув жараёни ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан (тегишли қисми бўйича) уч иш куни мобайнида комплекс тармоқ жадвалини кўриб чиқиб ва келишгандан сўнг ахборот тизимига тегишли маълумотни киритган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номувофиқликлар ва/ёки хатолар аниқланганда, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (тегишли қисми бўйича) ижро этувчи агентликка комплекс тармоқ жадвалини қайта ишлаш зарурлиги тўғрисида хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро этувчи агентлик бир иш куни ичида комплекс тармоқ жадвалини қайта ишлайди ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига (тегишли қисми бўйича) юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (тегишли қисми бўйича) билан келишилган комплекс тармоқ жадвали бир иш куни давомида тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номувофиқликлар ва/ёки хатолар аниқланганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи агентлик ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлигини (тегишли қисми бўйича) комплекс тармоқ жадвалини қайта ишлаш зарурлиги ҳақида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро этувчи агентлик бир иш куни мобайнида комплекс тармоқ жадвалини қайта ишлайди, сўнгра келишув учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига (тегишли қисми бўйича) юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Лойиҳани назорат ва мониторинг қилиш жараёни комплекс тармоқ жадвали тасдиқланган кундан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни келишиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ижро этувчи агентлик лойиҳаолди, лойиҳа, техник топшириқлар, тендер ҳужжатлари ва контрактлар экспертиза органларига экспертизадан ўтказиш учун тақдим этганда, ижро этувчи агентлик томонидан ахборот тизимида тегишли белги қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Экспертиза органлари шу куннинг ўзида тегишли ҳужжатлар қабул қилгани ёки қабул қилмаганини ахборот тизимида тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Экспертиза органлари тегишли ҳужжатни олгач, экспертиза ўтказиш ва белгиланган тартибда хулоса бериш якунлари бўйича ахборот тизимида тегишли белги қўяди ва унга тегишли хулосани бириктиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Экспертиза органлари ижобий хулоса беришни рад этган тақдирда, ахборот тизимида «эътирозли хулоса» белгисини қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Ахборот тизимида лойиҳани амалга оширилишини назорат ва мониторинг қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Комплекс тармоқ жадвали тасдиқлангандан сўнг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (тегишли қисми бўйича) лойиҳаларнинг амалга оширилишини назорат ва мониторинг қилиш бўйича тегишли таркибий бўлинма раҳбарлари томонидан лойиҳалар амалга оширилишини назорат ва мониторинг қилиш юзасидан ўзларининг масъул мутахассисларини тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро этувчи агентлик ахборот тизимида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (тегишли қисми бўйича) лойиҳаларнинг амалга оширилишини назорат ва мониторинг қилиш бўйича тайинланган масъул мутахассислар тўғрисида хабарномани олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Лойиҳанинг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботни (маълумот) йиғиш унинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ҳар чоракда, ҳар ойда ёки ҳар куни амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Лойиҳанинг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисобот (маълумот) ахборот тизимига маълумотлар диспетчери томонидан киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ҳисобот (маълумот) киритилгандан сўнг назоратчи томонидан унинг тўғрилиги, тўлиқлиги ва ишончлилиги текширилади ҳамда бу ҳақда ахборот тизимида тегишли белги қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Хатолар аниқланганда, ҳисобот (маълумот) маълумотлар диспетчери томонидан қайта ишланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ахборот тизимида ҳисобот (маълумот) назоратчи томонидан маъқуллангач, тасдиқловчи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ҳисобот (маълумот) ахборот тизимида тасдиқловчи томонидан тасдиқлангандан сўнг тақдим этилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг (тегишли қисми бўйича) лойиҳаларнинг амалга оширилишини назорат ва мониторинг қилиш бўйича мутахассиси (кейинги ўринларда мониторинг бўйича мутахассис деб аталади) ҳисоботни (маълумот) тақдим этиш тўғрисидаги хабарни олганидан сўнг тақдим этилган ҳисоботни (маълумот) бир иш куни ичида назорат ҳамда мониторинг қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Назорат ва мониторинг якунлари бўйича ҳисобот (маълумот) қабул қилинади ёки рад этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ҳисобот (маълумот) рад этилган тақдирда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторинг мутахассиси ахборот тизимида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда белги қўяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро этувчи агентлик бир иш куни давомида аниқланган хатоларни бартараф этади ва тасдиқловчи ҳужжатларни ҳисоботга (маълумотга) бириктиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Мониторинг мутахассиси томонидан ижобий қарор қабул қилинганда, ахборот тизимида ҳисобот (маълумот) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг (тегишли қисми бўйича) лойиҳаларнинг амалга оширилишини назорат ва мониторинг бўлими раҳбарига (кейинги ўринларда мониторинг бўлими раҳбари деб аталади) юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Мониторинг бўлими раҳбари ҳисоботни (маълумотни) бир иш кунида кўриб чиқади ва уни қабул қилади ёки рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ҳисобот (маълумот) рад этилган тақдирда, мониторинг бўлими раҳбари ахборот тизимида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда белги қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Мониторинг бўлими раҳбари томонидан ижобий қарор қабул қилинганда, ахборот тизимида тегишли белгини қўяди ва ҳисобот (маълумот) қабул қилинган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Амалга оширилаётган барча лойиҳалар бўйича ҳисоботлар (маълумотлар) йиғилиб ва умумлаштирилганидан сўнг тақдим этилган маълумотлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг (тегишли қисми бўйича) вазир ўринбосари ёки бошқа ваколатли шахслари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (тегишли қисми бўйича) томонидан ҳисобот (маълумот) ахборот тизимида тасдиқлангандан сўнг назорат қилувчи органларга ҳисобот даврида лойиҳани амалга ошириш бўйича киритилган маълумотларни кўриб чиқиш имконияти берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат статистика қўмитаси деб аталади) ҳар чоракда ахборот тизимида лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўғрисида умумлаштирилган ҳисоботни (маълумотни) тайёрлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Давлат статистика қўмитаси ахборот тизимида чораклик ҳисоботни тасдиқлангандан сўнг назорат қилувчи органларга ҳисобот даврида киритилган маълумотларни кўриш имконияти берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Назорат қилувчи органларга лойиҳа доирасида у ёки бу амалга оширилаётган ва якунланган тадбирлар бўйича ахборот тизимида изоҳлар ёки эътирозлар қолдириш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Ўзгартиришларни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Зарур ҳолатларда, амалдаги кўрсаткичлар режалаштирилганидан фарқ қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва юзага келиши мумкин бўлган тафовутлар тўғрисида олдиндан хабардор қилиш мақсадида, шунингдек, ишларни тўхтатиш ёки лойиҳа муддатидан олдин ёпилган ҳолларда тегишли ҳужжатларга ва лойиҳа параметрларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Маълумотлар диспетчери ахборот тизимида қўйидаги ўзгартиришларни киритиш ташаббуси билан чиқиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг муддати, бюджети ва бошқа параметрлари бўйича таклиф қилинаётган ўзгартиришларни акс эттирувчи лойиҳанинг янги таҳририни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киритилаётган ўзгартиришларни асослаб берувчи ҳужжатларни бириктириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тизимида ўзгартириш киритишга берилган сўровнома назоратчи текширувидан ўтганидан сўнг тасдиқловчи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ўзгартириш киритиш бўйича сўровнома мониторинг мутахассиси томонидан икки иш куни муддатида кўриб чиқилиб, уни қабул қилади ёки рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Мониторинг мутахассиси рад этган тақдирда, ахборот тизимида рад этиш сабабларини кўрсатиб, белги қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгартириш бўйича сўровнома рад этилганида, ижро этувчи агентлик томонидан бир иш куни давомида аниқланган хатолар бартараф этилади ёки ўзгартириш киритиш бўйича сўровномага тасдиқловчи ҳужжатлар бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Мониторинг мутахассиси томонидан ижобий қарор қабул қилинганда, ўзгартириш киритиш бўйича сўровнома кўриб чиқиш учун мониторинг бўлими раҳбарига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Мониторинг бўлими раҳбари ўзгартириш киритиш бўйича сўровномани кўриб чиқиб, уни қабул қилади ёки рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Мониторинг бўлими раҳбари ўзгартириш киритиш бўйича сўровномани рад қилган тақдирда, ахборот тизимида рад этиш сабабларини кўрсатиб, белги қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Мониторинг бўлими раҳбари ижобий қарор қабул қилган тақдирда, ахборот тизимида тегишли белги қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Ўзгартириш киритиш бўйича сўровнома кўриб чиқиш якунлари бўйича ахборот тизимида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (тегишли қисми бўйича) томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Ўзгартириш киритиш бўйича сўровнома ахборот тизимида тасдиқланган вақтдан бошлаб, назорат қилувчи органларга лойиҳа параметрларига киритилган ўзгаришларни кўриб чиқиш ваколати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Ўзгартиришлар тасдиқланганидан сўнг ижро этувчи агентлик томонидан ахборот тизимига янги тасдиқланган ҳужжат комплекс тармоқ жадвали билан биргаликда киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Ахборот тизимида лойиҳани ёпиш (якунлаш)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Қуйидаги ҳолларда лойиҳа тўлиқ якунланган ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча ишлар тўлиқ бажарилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча ишлар бўйича улар бажарилганлиги тўғрисидаги тасдиқ белгиланган тартибда олинганда (бажарилган ишлар бўйича далолатномалар, хулосалар, баённомалар ва ҳисобот материаллари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Лойиҳа бўйича ишлар якунлангандан сўнг маълумотлар диспетчери томонидан бир иш кунида ахборот тизимига лойиҳа якунланганлиги тўғрисида ҳисобот (маълумот) ва хабарнома киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Ахборот тизимига лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисобот (маълумот) киритилгандан сўнг назоратчи томонидан унинг тўғрилиги, тўлиқлилиги ва ишончлилиги текширилади ҳамда бу ҳақда тегишли белги қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Хатолик аниқланганда, ҳисобот (маълумот) маълумотлар диспетчери томонидан қайта ишланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Лойиҳа якунланганлиги тўғрисидаги ҳисобот (маълумот) назоратчи томонидан маъқуллангач, ахборот тизимида тасдиқловчи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисобот (маълумот) тасдиқловчи томонидан ахборот тизимида тасдиқланганидан сўнг тақдим этилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Мониторинг мутахассиси лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисобот (маълумот) тақдим этилгани ҳақида хабарномани олингандан сўнг уч иш куни давомида мониторинг ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Мониторинг натижаларига кўра, лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисобот (маълумот) қабул қилинади ёки рад этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисобот рад этилган тақдирда, ахборот тизимида мониторинг мутахассиси рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда белги қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисобот (маълумот) рад этилган тақдирда, ижро этувчи агентлик бир иш куни давомида аниқланган хатоларни бартараф этади ёки ҳисоботга (ахборотга) тасдиқловчи ҳужжатларни бириктиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Мониторинг мутахассиси томонидан ижобий қарор қабул қилинганда, лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқиш учун мониторинг бўлими раҳбарига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Мониторинг бўлими раҳбари лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисоботни (маълумотни) кўриб чиқиб, уни қабул қилади ёки рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисоботни (маълумот) мониторинг бўлими раҳбари рад қилган тақдирда, ахборот тизимида рад этиш сабабларини кўрсатиб, белги қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Мониторинг бўлими раҳбари ижобий қарор қабул қилган тақдирда, ахборот тизимида тегишли белги қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисобот (маълумот) кўриб чиқилгандан сўнг ахборот тизимида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг (тегишли қисми бўйича) вазир ўринбосари ёки бошқа ваколатли шахслари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисобот (маълумот) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (тегишли қисми бўйича) томонидан тасдиқлангандан сўнг назорат қилувчи органларга лойиҳани амалга ошириш даври ва якунланиши бўйича киритилган маълумотларни кўриш имконияти берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Назорат қилувчи органларга лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ва якунланган тадбирлар бўйича ахборот тизимида изоҳлар ёки эътирозлар қолдириш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Мазкур Регламент талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш ва ундан фойдаланишни ташкил этиш регламентига
ИЛОВA
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа ташаббускорлари ва давлат органларининг «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимидаги ўзаро ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқич

Иштирокчилар

Тадбирлар

Бажариш муддати


1-босқич

(фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш)

Лойиҳа(лар) ташаббускор(лари)

Ахборот тизимида фойдаланувчи сифатида рўйхатдан ўтказиш учун расмий ариза юбориш.

Зарур бўлганда


Тизим оператори
(«UZI
NFOCOM» МЧЖ)
лойиҳа ташаббускори билан биргаликда

1. Маълумотлар диспетчери ахборот тизимида фойдаланувчини унинг расмий аризасига кўра рўйхатдан ўтказади.

2. Назоратчи ахборот тизимида фойдаланувчини унинг расмий аризасига кўра рўйхатдан ўтказади.

3. Тасдиқловчи ахборот тизимида фойдаланувчини унинг расмий арзасига кўра рўйхатдан ўтказади.

Ходимлар ўқитилгандан (тренинг) сўнг уч иш куни мобайнида


2-босқич

(лойиҳани яратиш ва лойиҳа маълумотларини тўлдириш)

Лойиҳа(лар) ташаббускор(лари)

Лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг тасдиқланган Инвестиция дастурига ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилгандан сўнг ахборот тизимида лойиҳа паспорти яратилади ва лойиҳанинг мажбурий жиҳатлари — мақсад, соҳа, лойиҳанинг бошланиш ва тугаш саналари, лойиҳа иштирокчилари тўғрисидаги зарур маълумотлар ва бошқа маълумотлар киритилади.

Қарор қабул қилингандан сўнг етти иш куни мобайнида


Инвестициялар ва ташқи

савдо вазирлиги
ёки

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Янги лойиҳанинг киритилган маълумотларини кўриб чиқиб, тасдиқлаш.

Лойиҳа паспорти киритилгандан сўнг икки иш куни мобайнида


3-босқич

(комплекс тармоқ жадвалини шакллантириш)

Лойиҳа(лар) ташаббускор(лари)

Маълумотлар диспетчери ахборот тизимида амалга ошириладиган лойиҳанинг комплекс тармоқ жадвалини шакллантиради.

Лойиҳа ахборот тизимда рўйхатдан ўтказилгандан сўнг бир ҳафта ичида


Инвестициялар ва ташқи

савдо вазирлиги
ёки

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Молиялаштириш манбаига кўра, амалга ошириладиган лойиҳанинг комплекс тармоқ жадвали ахборот тизими орқали кўриб чиқилади ва келишилади.

Хабар олингандан сўнг уч иш куни мобайнида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси

Ахборот тизимида амалга ошириладиган лойиҳанинг комплекс тармоқ жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлайди.

Хабар олингандан сўнг уч иш куни мобайнида


4-босқич

(комплекс тармоқ жадвалини бажариш)

Лойиҳа(лар) ташаббускор(лари)

1. Маълумотлар диспетчери вазифаларни комплекс тармоқ жадвалида назарда тутилган кетма-кетликда бажаради.

2. Назоратчи вазифаларнинг комплекс тармоқ жадвалида назарда тутилган кетма-кетликда бажарилишини назорат қилади.

3. Тасдиқловчи комплекс тармоқ жадвалида назарда тутилган кетма-кетликда бажарилган вазифаларни тасдиқлайди.

Хар бир вазифа тармоқ жадвалида кўрсатилган муддатда бажарилиши шарт


5-босқич

(ҳужжатларни экспертизага киритиш)

Экспертиза органлари

Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказади ва унга тегишли хулосаларни бириктиради.

Тегишли ҳужжатларни олгандан сўнг белгиланган тартибда


6-босқич

(амалдаги маълумотларни ҳар ой киритиш)

Лойиҳа(лар) ташаббускор(лари)

1. Маълумотлар диспетчери ахборот тизимига жалб қилиш ва ўзлаштириш (молиялаштириш) бўйича амалдаги маълумотларни ҳар ой киритади.

2. Назоратчи ахборот тизимига жалб қилиш ва ўзлаштириш (молиялаштириш) бўйича амалдаги маълумотларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда киритилишини назорат қилади.

3. Тасдиқловчи ахборот тизимига жалб қилиш ва ўзлаштириш (молиялаштириш) бўйича амалдаги маълумотларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда киритилганини тасдиқлайди.

Хар ойнинг 3-санасига қадар


7-босқич

(амалдаги маълумотларни киритиш)

Инвестициялар ва ташқи

савдо вазирлиги
ёки

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

1. Мониторинг мутахассиси амалга оширилган ҳар бир лойиҳа бўйича киритилган ҳақиқий маълумотларни мониторинг ва назорат қилади.

2. Мониторинг бўлими раҳбари амалга оширилган ҳар бир лойиҳа бўйича киритилган ҳақиқий маълумотларни кўриб чиқади.

3. Вазир ўринбосари амалга оширилган ҳар бир лойиҳа бўйича киритилган ва назорат қилинган ҳақиқий маълумотларни тасдиқлайди.

Хар ойнинг 10-санасига қадар


Давлат статистика қўмитаси

Амалга оширилган ҳар бир лойиҳа бўйича киритилган ҳақиқий маълумотларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди.

Ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги биринчи ойнинг
7-кунигача


8-босқич

(лойиҳа маълумотларини ўзгартириш)

Лойиҳа(лар) ташаббускор(лари)

1. Маълумотлар диспетчери амалга ошириладиган лойиҳа бўйича маълумотларни ўзгартиришни бошлайди.

2. Назоратчи амалга ошириладиган лойиҳа бўйича маълумотларни ўзгартириш ҳақида сўровномани назорат қилади.

3. Тасдиқловчи амалга ошириладиган лойиҳа бўйича маълумотларни ўзгартириш тўғрисида назорат қилинган сўровномани тасдиқлайди.

Зарур бўлганда икки иш куни ичида


Зарур бўлганда икки иш куни ичида


Инвестициялар ва ташқи

савдо вазирлиги
ёки

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

1. Мониторинг мутахассиси амалга ошириладиган лойиҳа бўйича маълумотларни ўзгартириш тўғрисидаги сўровномани кўриб чиқади.

2. Мониторинг бўлими раҳбари амалга ошириладиган лойиҳа бўйича маълумотларни ўзгартириш тўғрисидаги сўровнома назорат қилинишни таъминлайди.

3. Вазир ўринбосари амалга ошириладиган лойиҳа бўйича маълумотларни ўзгартириш тўғрисидаги сўровномани тасдиқлайди.

Хабар олгандан сўнг икки иш куни ичида


9-босқич

(лойиҳани ёпиш/якунлаш)

Ташаббускор(лар) лойиҳа(лар)

1. Маълумотлар диспетчери ахборот тизимида (ҳисоботда) лойиҳанинг амалга оширилишини ёпади (якунлайди).

2. Назоратчи лойиҳанинг амалга оширилиши якунлангани тўғрисидаги ҳисоботни назорат қилади.

3. Тасдиқловчи лойиҳанинг амалга оширилиши якунлангани тўғрисида назорат қилинган ҳисоботни тасдиқлайди.

Иш тугаганидан сўнг бир иш куни ичида


Инвестициялар ва ташқи

савдо вазирлиги
ёки

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

1. Мониторинг мутахассиси лойиҳанинг амалга оширилиши якунлангани тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқади.

2. Мониторинг бўлими раҳбари лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисоботни назорат қилади.

3. Вазир ўринбосари лойиҳанинг амалга оширилиши якунлангани тўғрисида назорат қилинган ҳисоботни тасдиқлайди.

Олинган хабардан сўнг уч иш куни ичида

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.07.2019 й., 09/19/616/3465-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)