Хоразм вилояти Боғот тумани ҳокимининг
қарори
Автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгисини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон 320-модда), «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 32-сон, 270-модда) 169-сонли қарорига асосан, автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Боғот тумани ИИБнинг 2019 йил 7 февралда туман ҳокимлигида ХО-4-607-сон билан рўйхатга олинган 10/-1697-сонли хатини кўриб чиқиб, давлат аҳамиятига эга бўлган Боғот туманидан кесиб ўтувчи 4Р156 «Урганч — Ҳазорасп» автомобиль йўлининг 27 километридан 40 километригача бўлган оралиғига соатига 50 километр 3.24 «Юқори тезлик чекланган» йўл белгисини ўрнатиш мақсадида, қарор қиламан:
1. Боғот тумани ИИБнинг 2019 йил 7 февралда туман ҳокимлигида ХО-4-607-сон билан рўйхатга олинган 10/-243-сонли хати қаноатлантирилсин.
2. Боғот туманидан кесиб ўтувчи умумий фойдаланишдаги давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р156 «Урганч — Ҳазорасп» автомобиль йўлининг 27 километридан 40 километригача оралиғига соатига 50 километр 3.24 «Юқори тезлик чекланган» йўл белгисини ўрнатилишига рухсат берилсин.
3. Ушбу қарор «Боғот садоси» газетасида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари У. Матяқубов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким О. ХОЛБОЕВ
Боғот т.,
2019 йил 9 март,
1095к-сон