Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида
Мамлакатда замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, рақобатбардош ва экспорт учун мўлжалланган дастурий маҳсулотлар ҳамда хизматларнинг маҳаллий ишлаб чиқарилишини ривожлантириш, янги ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий қилишни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-2-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июлдаги 475-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2021 й., 09/21/475/0737-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Миллий университетининг (кейинги ўринларда Университет деб аталади) бюджетдан ташқари (тўлов-контракт маблағлари) манбалари ҳисобига сақланадиган Университет ректорининг илмий консультанти лавозимини жорий этсин.
Белгилансинки, Университет ректорининг илмий консультанти меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори мос равишда Университет проректорлари меҳнатига ҳақ тўлаш базавий лавозим маоши миқдорларига тенглаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4 — 10-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июлдаги 475-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2021 й., 09/21/475/0737-сон)
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 19 июль,
603-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июлдаги 475-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2021 й., 09/21/475/0737-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.07.2019 й., 09/19/603/3453-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2021 й., 09/21/475/0737-сон)