Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор ва унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 16 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2758-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 22 июнь,
14/12-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 22 июндаги 14/12-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/10-сон «Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2758, 2016 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 йил 8 февраль, 5-сон, 43-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 11 ноябрдаги 31/10-сон «Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2758-1, 2017 йил 28 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 4 декабрь, 48-сон, 1185-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 27 январдаги 3/9-сон «Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2758-2, 2018 йил 8 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 йил 12 февраль, 6-сон, 114-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2019 й., 10/19/2758-3/3436-сон)