14.07.2019 йилдаги 584-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сон Фармонини ижро этиш юзасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (кейинги ўринларда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил деб аталади) фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сон Фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларининг солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат қилишга масъул бўлган ўринбосарларига бириктирилган транспорт воситалари, шунингдек, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратининг ходимлари ҳудудларда фаолиятни самарали амалга ошириши учун зарур бўлган компьютер техникаси Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2019 йилда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратига транспорт воситалари, идора мебели, компьютер техникаси, ташкилий техника, шунингдек, бошқа товар-моддий бойликлар ва хизматларни жорий сақлаш ва сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан асосланган ҳисоб-китоблар бўйича 1,7 млрд сўм маблағ ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратига навбатчи автотранспорт воситалари сифатида фойдаланиш учун 2 та енгил хизмат автомобилини сақлаш учун қўшимча лимит ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратига ва унинг ҳудудларда фаолият юритувчи ходимларига белгиланган нормативларга мувофиқ техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг қўшимча штат бирликларини ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2020 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратини жорий сақлашга маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппарати молия секторининг бухгалтери ва моддий бухгалтери (кассир)га Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош бухгалтери ва бош бухгалтернинг ўринбосари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг техник ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматчи ходимлари, шу жумладан, операторларга мутахассис лавозими учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 январдаги 6-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.01.2023 й., 09/23/6/0010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг хизмат кўрсатувчи ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Транспорт бўлимининг тегишли хизмат кўрсатувчи ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 январдаги 6-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.01.2023 й., 09/23/6/0010-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратининг навбатчи транспорт воситаларини Тошкент шаҳрида сақлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Транспорт бўлими томонидан, ҳудудларда эса — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бепул асосда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппарати автотранспорт воситаларини расмийлаштириш, қайта расмийлаштириш ва давлат рақами белгиларини беришда давлат божлари ва йиғимлар тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратига автотранспорт воситаларини расмийлаштириш, қайта расмийлаштириш ва давлат рақами белгилари берилишида кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппарати буюртманомаси бўйича белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппарати алоқанинг зарур турлари, шу жумладан, Ҳукумат алоқаси билан жиҳозланишини, шунингдек, Интернет ахборот тармоғидан кенг полосали фойдаланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими такомиллаштирилиши ва унинг узлуксиз ишлаши қўллаб-қувватланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 14 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
584-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 09/19/584/3430-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.01.2023 й., 09/23/6/0010-сон)