Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига республика олий спорт маҳорати мактаблари ва мактаб-интернатларининг фаолиятини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги республика олий спорт маҳорати мактаблари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари ҳамда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг фаолиятини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 12 июль,
583-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 583-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 йил, 9-сон, 50-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари тўғрисидаги низомнинг 41-банди биринчи хатбошидаги «ўқув йили 2 сентябрдан» сўзлари «ўқув йили 2 сентябрдан, республика олий спорт маҳорати мактабларида 1 январдан» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июлдаги 214-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 23-бандида:
а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетини ёки ихтисослаштирилган олимпия захираси мактаб-интернатларини тамомлаганлик тўғрисидаги дипломларга эга бўлган шахслар кўрсатиб ўтилган таълим муассасаларини тамомлагандан кейин тегишли спорт турлари бўйича уч йил мобайнида аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичидан ўтган деб ҳисобланадилар.»;
б) учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«бошқа олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт факультетларини тамомлаганлик тўғрисидаги дипломларга эга бўлган шахслар кўрсатиб ўтилган таълим муассасаларини тамомлагандан кейин уч йил мобайнида аттестациянинг биринчи босқичидан ўтган деб ҳисобланадилар».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорида:
а) 4-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошидаги «(футболдан ташқари)» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 5-банднинг «в» кичик бандида:
иккинчи хатбошидаги «ҳамда мактаб-интернатга» сўзлари чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«республика академияси, ҳудудий академиялар ҳамда мактаб-интернатлар ўқувчилари учун жиҳозлар, спорт анжомлари ва инвентарлар, шунингдек, спорт кийим-боши билан таъминлаш меъёрларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин»;
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 августдаги 660-сон қарорида:
а) 1-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ҳамда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида низом 2-иловага;
Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ҳамда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисида низом 3-иловага»;
б) 2-банддаги «2019/2020» рақамлари «2020/2021» рақамлари билан алмаштирилсин;
в) 3-банддаги «2018/2019 ўқув йили» сўзлари «2018/2019 ва 2019/2020 ўқув йиллари» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 4-банддаги «2019/2020» рақамлари «2020/2021» рақамлари билан алмаштирилсин;
д) 1-иловада:
4-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг ўқувчилари сони 700 нафарни, Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг ўқувчилари сони 600 нафарни ташкил этади»;
27-банддаги «Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин;
28-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Мактаб-интернатга жисмоний тарбия ва спорт соҳасида тегишли олий маълумотга ва спорт-таълим муассасаларида камида 5 йил амалий иш тажрибасига эга шахслар орасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вакиллари олимпия захиралари мактаб-интернати директорини танлаш, тайинлаш ва аттестация қилишда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан белгиланган тартибда иштирок этади»;
е) 2-иловада:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ҳамда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида низом»;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Ушбу Низом ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ҳамда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб аталади) ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш тартибини белгилайди»;
3-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Ўқувчиларни ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатига 6-синфдан, олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига 5-синфдан қабул қилинади. Спорт турлари бўйича ўқувчилар контингенти Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишган ҳолда мактаб-интернат томонидан белгиланади»;
ж) 3-иловада:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ҳамда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисида низом»;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Низом ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати хамда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб аталади) ўқувчиларни озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартибини белгилайди»;
15-бандга қўйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида таълим олаётган кам таъминланган оилалардан бўлган ўқувчилар ота-оналар тўловидан (режалаштирилаётган ўқувчилар умумий сонининг 15 фоизи доирасида) озод қилинади»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
з) 5-илованинг иловасида:
10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«10. Бино, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи:
электромонтёр лавозими 700 тагача ёритиш нуқталари (выключатель, розетка ва коробка) (таълим муассасаси балансида бўлган кўча ёритиш нуқталари ҳам ҳисобланади) учун — 0,5 бирлик, ҳар 700 та ёритиш нуқталари учун — 1,0 бирлик (бироқ таълим муассасасида 3,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);
чилангар (сантехник) лавозими — сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган хар 2800 кв.м. майдон учун — 1,0 бирлик (бироқ таълим муассасасида 5,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);
чилангар лавозими — сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2800 кв.м. майдон учун — 1,0 бирлик (бироқ таълим муассасасида 5,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);
дурадгор лавозими — таълим муассасаси биносининг фойдаланиладиган 3500 кв.м. ва ундан ортиқ майдони учун — 1,0 бирлик (таълим муассасасида 3,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда) киритилади.
Муассаса балансидаги биноларнинг эксплуатация ишлари ихтисослаштирилган ташкилот томонидан шартнома асосида амалга оширилганда, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи ишчилар лавозимлари киритилмайди»;
13-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«локал иситиш тизимида кўмир, торф, мазут ва ҳоказолар билан иситиладиган хар бир қозонхонага ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун — 2,0 бирликдан, табиий газ ёқилғиси билан ишлайдиган хар бир қозонхоналарда (қозонхона ҳажмидан қатъи назар) ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун — 1,0 бирликдан (бунда ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун — 1,0 бирлиги йил давомида сақланади);
алоҳида кичик қозонлар билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун қозонлар сони 6 тагача бўлса — 1,0 бирликдан, 6 ва ундан ортиқ бўлса — 2,0 бирликдан (бунда ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун — 1,0 бирлиги йил давомида сақланади)»;
и) 6-иловага қуйидаги таҳрирда 26-позиция қўшилсин:
|
« |
26. |
Буғдой майсалари кукуни маҳсулоти |
3 |
»; |
к) 7-иловада:
2-банднинг биринчи хатбошисидаги «ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига» сўзлари чиқариб ташлансин;
17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«17. Марказда спортчиларни тайёрлаш бўйича ҳар йилги спортчилар учун назорат нормативлари спорт федерация (уюшма)ларининг тақдимномаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ўқув йили бошлангунга қадар тасдиқланади»;
18-банддаги «ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-иловага қуйидаги таҳрирда 26-позиция қўшилсин:
|
« |
26. |
Буғдой майсалари кукуни маҳсулоти |
3 |
». |
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 09/19/583/3422-сон; 13.08.2020 й., 09/20/480/1168-сон)