09.07.2019 йилдаги 572-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 11.07.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг фаолиятини кучайтириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони ҳамда «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш, олий таълим муассасаларига қабул жараёнини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абитуриентларга олий таълим муассасаларининг тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси бир хил бўлган учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовлари июль-август ойларида ўтказилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилиб, биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан — она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи, иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ходимларнинг умумий чекланган сони 186 нафардан иборат бўлган янгиланган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М.М. Каримов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 9 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
572-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 186 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони давлат бошқарув органлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормативлар асосида аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошидан учинчи жумла чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги бешинчи — саккизинчи хатбошилар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Абитуриентларга олий таълим муассасаларининг учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахслар ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар алоҳида ажратилган квоталар доирасида, танланган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари улар учун алоҳида ажратилган квоталар доирасида танловда қатнашиб, етарли балл тўплаган тақдирда танланган биринчи бакалавриат таълим йўналишига тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахслар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари улар учун алоҳида ажратилган квоталар доирасида танловда қатнашиб, ўқишга тавсия этилмаган тақдирда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишларида умумий тартибда тўплаган баллари билан танловда иштирок этади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 105-банднинг учинчи хатбошисидаги «мазкур таълим йўналишида» сўзлари «танлаган бакалавриат таълим йўналишларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қуйидаги мазмундаги 106 ва 107 -бандлар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«106. Терроризм, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномаси асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишига (иккинчи таълимдан ташқари) кириш имтиҳонларисиз қабул қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишига (иккинчи таълимдан ташқари) ўқишга кириш учун давлат гранти асосида олий таълим муассасаларига умумий белгиланган қабул квоталарининг уч фоизи миқдорида давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталари ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларини ажратилган уч фоизли квоталар доирасида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномасига мувофиқ танлов асосида амалга оширилади ҳамда ўринлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, абитуриент кириш имтиҳонларининг энг юқори балидан камида ўттиз фоизини тўплаган тақдирда, кетма-кетлик тартибида тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажратилган уч фоизли давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталарига қабул қилинмаган абитуриентлар тўплаган баллари билан танлаган бакалавриат таълим йўналишларида умумий тартибда танловда иштирок этадилар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«12. Олий таълим муассасаларида ўқишга қабулни сифатли ташкил этиш мақсадида олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган тартибда қабул комиссияси раиси, унинг ўринбосари ва қабул комиссияси котиблари тайинланади. Бунда олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) лавозими бўйича қабул комиссиясига раислик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул комиссиялари аъзоларининг вазифалари қабул комиссияси раиси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентлар доимий (вақтинча) рўйхатда турган жойидан қатъи назар, исталган олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик паспорти ёки ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиш учун энг кам иш ҳақининг ярим баравари миқдорида тўловни амалга оширганлиги тўғрисида тўлов варақаси (квитанция).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриентдан қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва кўзи ожизлар тоифасига кирувчи шахслар ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни қабул комиссиясига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар тоифасига «Меҳрибонлик уйлари»да яшаб таълим олган, 18 ёшга тўлмаган, отаси ҳам, онаси ҳам вафот этган ёки суд қарорига биноан вафот этган деб эълон қилинган болалар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриент ҳақидаги зарур маълумотларни Давлат тест марказининг махсус дастурига киритиб абитуриентга асл ҳужжатларни қайтаради ва QR-код (матрицали штрих код) қўйилган абитуриентнинг қайд варақасини икки нусхада чоп этиб, абитуриентга беради. Абитуриент маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, қайд варақасини ўз имзоси билан тасдиқлайди, бир нусхасини ўзида олиб қолади ва иккинчи нусхасини олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қайтариб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш олий таълим муассасаси қабул комиссиялари томонидан ҳар йили 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам) бўлган муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризалар онлайн тарзда ҳам қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий қисмлар қўмондонлиги тавсияномалари улар берилган кундан ҳамда муддатли ҳарбий хизматни тугатган давридан бошлаб уч йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади (олий таълим муассасасига талабаликка қабул қилинганлиги тўғрисидаги расмий буйруқ бўлса, имтиёздан такроран фойдаланиш мумкин эмас).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини рўйхатдан ўтказишни рад этишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган муддатлар тугагандан сўнг ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш қатъиян ман қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриент томонидан тақдим этилган (топширилган) ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, у ҳолда абитуриент кириш имтиҳонларидан (талабаликка қабул қилинган бўлса олий таълим муассасаси талабалари сафидан) четлаштирилади ҳамда бу ҳақда белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари 20 июлгача бўлган муддатда Давлат тест маркази орқали Давлат комиссиясига таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, абитуриентларнинг сони ҳақида белгиланган шаклдаги маълумотни имтиёзга эга бўлганлар тўғрисидаги маълумотлар билан қўшиб тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар олий таълим муассасаси қабул комиссиясига мазкур банднинг тўртинчи хатбошидаги ҳужжатларни тақдим этади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 13-банднинг биринчи хатбошисидаги «имтиҳонлар» сўзи «имтиҳонлар абитуриентлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиш жараёнида танлаган биринчи олий таълим муассасаси томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«14. Тест синовлари кундузги ва кечки (сменали) таълим шакллари учун ҳар йили июль — август ойларида, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади. Давлат комиссияси томонидан тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриентнинг тест синовидан тўплаган баллари ҳақидаги маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунланганидан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги «абитуриентлар тегишли равишда бир, икки ёки уч» сўзлари «абитуриентлар белгиланган тартибда тасдиқланган» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошидаги «Математика (информатика билан)» сўзлари «Математика» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги биринчи-еттинчи хатбошлар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«25. Танлов кириш имтиҳонларининг (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) фанлар мажмуаси ва ундаги фанлар кетма-кетлигининг мослиги абитуриент белгилаган бакалавриат таълим йўналишлари кетма-кетлиги асосида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовлари натижалари бўйича танловларни ўтказишнинг умумий тартиби қуйидагича амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абитуриентнинг тўплаган баллари у танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлган тақдирда, унинг тест синови натижалари ушбу олий таълим муассасаси бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинади ва унга танлаган иккинчи ва учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этишга рухсат этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абитуриентнинг тўплаган баллари у танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлмай, у танлаган иккинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлган тақдирда, унинг тест синови натижалари ушбу иккинчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинади. Бунда абитуриентга танлаган учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этишга рухсат этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абитуриентнинг тўплаган баллари у танлаган биринчи ва иккинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлмай, у танлаган учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлган тақдирда, унинг тест синови натижалари фақат учинчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абитуриентнинг тўплаган баллари у танлаган биринчи, иккинчи ва учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлмаган тақдирда, унинг тест синови натижалари биринчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битта ёки иккита бакалавриат таълим йўналишини танлаган абитуриент, ўзи танлаган таълим йўналишида танловда иштирок этади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи — бешинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи-ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 20 февралдаги 130-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 5-бандга «тушумлари (5 фоизгача миқдорда)» сўзларидан кейин «, абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган йиғим» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «4 та, шу жумладан, 2 та бириктирилган,» сўзлари «5 та, шу жумладан, 3 та бириктирилган,» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-банднинг 6 ва 15-кичик бандларидаги ва 16-банддаги «ўринбосари» сўзи «ўринбосарлари» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-банднинг 7-кичик бандидаги «ўринбосарининг» сўзи «ўринбосарларининг» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-банднинг 16-кичик бандидаги «ўринбосарини» сўзи «ўринбосарларини» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-банддаги «ўринбосарининг» сўзи «ўринбосарларининг» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«19. Давлат тест маркази директорининг икки нафар ўринбосари бўлади ва улар Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тест маркази директорининг икки нафар ўринбосари мақомига кўра вазир ўринбосарига тенглаштирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-банддаги «директор ўринбосари» сўзлари «директорнинг ўринбосарлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«абитуриент — белгиланган тартибда олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган ва Давлат тест марказининг рухсатномасига эга бўлган, тест синови қоидаларига қатъи амал қилган ҳолда белгиланган гуруҳда тест синовларида иштирок этувчи талабгор»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «, махсус сиртқи» сўзлари чиқариб ташлансин, «1 августдан 15 августгача бўлган муддатда» сўзлари «июль — август ойларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 7-бандга қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳужжатларни рўйхатдан ўтказишнинг муддати якунланганидан сўнг, икки ҳафта муддатда абитуриент рухсатномасини қабул комиссиясидан ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайтидан олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриент учун ушбу сана ва вақт қатъий ҳисобланиб, унга бошқа сана ва вақтда тест синовларида иштирок этиш учун рухсат берилмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«9. Бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ҳамда тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан белгиланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 10, 11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«10. Абитуриент ўзи танлаган ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маркази ёки Тошкент шаҳрида) ташкил этиладиган тест синовларида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) ҳар 30 та тест топшириғига 1 соат вақт белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Абитуриентларнинг тўплаган баллари ҳақидаги маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига, танлов асосида талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган тест синовлари натижалари тест синовлари тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади ҳамда олий таълим муассасаларига етказилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 15-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тегишли жойлар шахсни идентификациялаш воситалари (видеофиксация ва бармоқ изларини текширувчи воситалар) видеокузатув, мобиль алоқа тўлқинини тўсувчи қурилмалар билан таъминланади ҳамда вазирлик ўтказилган тест синовлари жараёни бўйича видео ёзувларни сақлайди ва уларни тест синовлари ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказига топширади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) 18-банддаги «тариқасида,» сўзидан кейин «бино электрон соат, овоз кучайтириш воситалари,» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ҳар йили 15 июндан 15 июлгача абитуриентларни олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтказиш ва абитуриентларга рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида абитуриентнинг қайд варақаси ҳамда эслатмани бериш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар ҳақидаги маълумотларни шу куннинг ўзида Давлат тест марказининг махсус дастури ҳамда қайд дафтарларига киритиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«таълим йўналишлари, ўқитиш тили ва таълим шакли бўйича олий таълим муассасасига рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони, шу жумладан, фан олимпиадалари ғолиблари, ҳарбий ва бошқа имтиёзга эга бўлган ҳамда тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва кўзи ожизлар тоифасига кирувчи абитуриентлар ҳақидаги маълумотларни абитиуриентлар ва ота-оналар эътибори учун ҳар куни эълон қилиб бориш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ҳар йили 24 июлдан кейин тест синовлари бошлангунига қадар мурожаат қилган абитуриентларга рухсатномани чоп этиб тасдиқлаб тарқатиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) 25-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«25. Қабул комиссияси ҳар йили 16 июль куни халқаро ва республика фан олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари ҳамда шу каби тест синовларисиз ўқишга кириш имтиёзига эга бўлган абитуриентлар ҳақида қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби томонидан имзоланган маълумотларни Давлат тест марказига тақдим этади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тест синовларини ўтказиш жараёнида қўлланиладиган шакллар ва жадвалларни ишлаб чиқиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича учинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидан «1 августгача ва ундан кейин» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«белгиланган тартибда абитуриентлар ҳақида тушган маълумотлар асосида гуруҳларни шакллантириш ва уларнинг бинолар бўйича ўтириш ўринларини белгилаш ҳамда тест синовлари ва танловни ташкил этиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбошидан «таълим йўналишлари кесимида» ва «мазкур Низомга 5-иловада келтирилган 2-шаклга мувофиқ» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) 29-бандга қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тест синови бўлиб ўтадиган биноларни захира энергия манбаи билан таъминлаш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«31. Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога кириш жойларида ташкил этилган назорат хизмати постларида хизмат олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ходимлари томонидан текширув вақтида абитуриент ва гуруҳ назоратчиларида микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар мавжудлиги, шунингдек, бармоқ излари ва фотосурати текширилган вақтда шахси тасдиқланмаганлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақида Давлат тест марказининг вакилини хабардор қилиниб, уларни тест синовларига киритмаслик тўғрисида далолатнома расмийлаштиради»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«гуруҳ назоратчиларига абитуриент томонидан тест синовлари қоидалари бузилганда, уни тест синовларидан четлаштириш тўғрисида кўрсатма бериш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи хатбошидан «мазкур Низомга 7-иловада келтирилган тест материаллари қутиси реестри асосида» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидан «мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошидан «титул варақаларини, мазкур Низомга 9-иловада келтирилган 1-шакл бўйича» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи хатбошидан «мазкур Низомга 9-иловада келтирилган 2-шакл бўйича» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«гуруҳларда тест синовларини ўтказиш тартибини бузган абитуриентларнинг тест синовларидан четлаштирилишини назорат қилиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тест синовлари учун белгиланган вақт тугагандан сўнг 20 дақиқа ичида жавоблар варақаси пакети, тест топшириқлари китоби қутиси гуруҳларда муҳрланишини назорат қилиш ҳамда гуруҳ назоратчиларидан муҳрланган жавоблар варақаси пакети ва тест материаллари қутиларини қабул қилиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхати солинган ва муҳрланган пакетни, тест материаллари ҳамда бино бўйича тўпланган жавоб варақалари пакетлари солинган ва муҳрланган қутиларни Давлат тест маркази вакилига (Давлат фельдъегерлик хизматига) топшириш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошидан «титул варақалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбошидан «титул варақасидаги расми» ва «(расмлар шу абитуриентга тегишлилигига ишонч ҳосил қилиб),» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ва титул варақалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«пакетлар» сўзидан кейин «ва муҳрлар» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«абитуриентларга тест топшириқлари китоби ва мазкур Низомга 11-иловада намуна сифатида келтирилган жавоблар варақаларини тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақасининг нуқсонсизлигини текшириб чиқиш ҳамда уларнинг тегишли бўлимларини расмийлаштириш бўйича абитуриентларга кўрсатма бериш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн биринчи хатбошидан «ва титул варақасини» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йигирманчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ишлатилмаган тест топшириқлари китоби пакети ҳамда ишлатилган тест топшириқлари китобларини тест материаллари қутисига солиб муҳрлаш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йигирма иккинчи хатбошидаги «материаллари қутисини» сўзлари «материалларини» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидан «жавоблар варақаси билан бирга» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«гуруҳда ортиқча тест топшириқлари китоби бўлмаса, бино раҳбаридан захирадаги шу таълим йўналиши ва тилига мос бўлган тест топшириқлари китобини беришни сўрайди. Бу жараённи далолатнома билан расмийлаштиради»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги «соат 13:00», «соат 13:30» сўзлари тегишлича «соат 14:00», «соат 14:30» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбошидаги «жойга фамилияси, исми, отасининг исмини ёзиб, имзо қўйиш;» сўзлари «жойларни расмийлаштириш;» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
т) 52-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тест синовлари жараёнида бир-бири билан гаплашса»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича бешинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у) 53-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«53. Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 21 августдан 30 августгача (белгиланган иш вақтига мувофиқ) бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган апелляция комиссиясига мазкур Низомга 13-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф) 57-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Абитуриент мурожаат қилганда унга апелляция шикояти бўйича қабул қилинган қарордан кўчирма берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
х) Низомга 2 — 10-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ц) Низомга 1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ташкил этиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқич

Талаблар

Масъуллар

Бажариш муддати

I босқич

Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш учун рўйхатдан ўтказиш.

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари ёки Давлат хизматлари марказлари

ҳар йили

15 июндан

15 июлгача

II босқич

Халқаро ва республика фан олимпиадалари, танлов ва мусобақалар ғолиблари ва шу каби тест синовларисиз ўқишга кириш имтиёзига эга бўлган абитуриентлар ҳақидаги маълумотни қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби томонидан имзоланган ҳолда Давлат тест марказига тақдим этади.

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари

ҳар йили

16 июлда

III босқич

Тест синовлари ўтказиладиган биноларни тест синовларига тайёр ҳолатга келтиради ҳамда бу ҳақда Давлат тест маълумот хабар беради.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, олий таълим муассасалари қабул комиссиялари

ҳар йили

16 июлда

IV босқич

Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижаларини махсус дастур орқали базага киритади, расмийлаштиради ва Давлат тест марказига тақдим этади.

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари

ҳар йили

22 июлда

V босқич

Мурожаат этган абитуриентларга рухсатномасини чоп этиб, тақдим этади.

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари

ҳар йили

24 июлдан

VI босқич

1. Тест синовлари ўтказиладиган куни абитуриентларни белгиланган тартибда бинога киритилишини таъминлайди.

2. Тест синовларини белгиланган тартибда ўтказилишини таъминлайди.

Давлат тест маркази, Ички ишлар вазирлиги, олий таълим муассасалари қабул комиссиялари

ҳар йили

июль-август

VII босқич

Тест синовлари бўйича абитуриентларнинг тўплаган умумий балларини ДТМнинг расмий dtm.uz сайтида эълон қилади.

Давлат тест маркази

тест синови ўтказилган куннинг эртасига

VIII босқич

Танлов натижаларини эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси, Давлат тест маркази

тест синовлари тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта ичида

IХ босқич

Абитуриентларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқади ва унинг натижаларини эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси, Давлат тест маркази

ҳар йили

21 август — 30 сентябрь

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ч) Низомга 11-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жавоблар варақаси намунаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон; 17.09.2020 й., 09/20/562/1294-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон; 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)