27.02.2019 йилдаги 45-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўловлар тарифларини белгилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги «Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5580-сонли Фармони ва 2017 йил 21 апрелдаги «2017 — 2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2916-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 февралдаги «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 95-сон қарорларига мувофиқ вилоятнинг шаҳарлари ва туманларида қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўловлар таърифларини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 6, 14-моддалари ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосланиб, қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вилоят «Тоза ҳудуд» Давлат унитар корхонаси ва унинг туман (шаҳар) филиаллари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўловлар таърифлари, нархларни тартибга солувчи орган билан келишилган ҳолда 2019 йил 1 бошлаб жисмоний шахслар учун ҳар бир оила аъзосидан ойига 2 800 сўм (икки минг саккиз юз) сўм, юридик шахслар 1 метр3 учун 45 000 (қирқ беш минг) сўм (ҚҚС сиз) белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоят молия бош бошқармаси ( А.Рахимов), давлат активларини бошқариш бошқармаси (М. Қувондиқов), туман ва шаҳар ҳокимликларига жойларда вилоят «Тоза ҳудуд» Давлат унитар корхонаси ва унинг туман (шаҳар) филиаллари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати кўрсатилишида белгиланган тўловлар таърифларига қатъий риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман, шаҳар ҳокимликлари вилоят «Тоза-ҳудуд» давлат унитар корхонаси ва унинг туман (шаҳар) филиаллари билан биргаликда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари орқали ҳамда бошқа қулай, самарали усуллардан юридик шахслар, жумладан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати кўрсатилиши тартиби ва бу хизмат учун белгиланган тўловлар тарифларини етказиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сирдарё вилоят ҳокимининг 2017 йил 30 сентябрдаги «Юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўловлар таърифларини белгилаш тўғрисида»ги 447-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қарор матни «Сирдарё ҳақиқати» газетасида чоп этилсин ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж. Ибрахимов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Ғ. МИРЗАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гулистон ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 27 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-сон