Сирдарё вилояти Сайхунобод туман ҳокимининг
қарори
Сайхунобод туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 28 майдаги 150/22-6-сонли «Сирдарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 12 июндан ўз кучини йўқотади.
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6, 25-моддаларига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга (рўйхат рақами 2452, 25.04.2013 й) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2013 й, 17-сон 229-модда) мувофиқ 2019 йилда Сайхунобод тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш мақсадида, қарор қиламан:
1. Туманда мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона ва ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва жисмоний шахсларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек сервис асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш жадвали 1-иловага* мувофиқ, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1- ва 2-иловалар берилмайди.
2. Техникаларни техник кўрикдан ўтказилганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда йиғим ундирилади.
Бунда, техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмайди.
3. Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг туман бўлими катта инспектори (Д. Санақулов)га:
мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек сервис асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;
мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек сервис асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;
техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифаси топширилсин.
4. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, шунингдек сервис асбоб-ускуналарига эга бўлган корхоналар, ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва жисмоний шахслар:
ҳисобидаги техникаларни белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғишни;
техник кўрикдан ўтказиш билан тўловларни ўз вақтида тўланишини таъминласин.
5. Техникаларни техник кўрикдан ўтказиш давомида комиссия таркибида иш олиб борган ходимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолинсин.
6. Ушбу қарор кучга кириши билан туман ҳокимининг 2018 йил 14 февралдаги 311-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Қарор «Янги Ҳаёт» газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.
8. Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
9. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш тумани ҳокимининг ўринбосарлари З. Узоқов ҳамда Ш. Худойбергенов зиммаларига юклатилсин.
Ҳоким Б. МИРЗАҚУЛОВ
Сайҳун ш.,
2019 йил 1 февраль,
1155-сон