ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 4 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3016-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 8 июлдаги 33-сонли ««Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3016-5, 25.07.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги ПҚ-4302-сон «Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 15 майдаги 185-сон буйруғи (рўйхат рақами 3016, 2018 йил 26 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 22-сон, 458-модда) билан тасдиқланган Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 26 июнь,
79-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 26 июндаги 79-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар
1. Қуйидаги мазмундаги 871-банд билан тўлдирилсин:
«871. Уч ёки ундан ортиқ танлов иштирокчилари — маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда давлат харидлари буюртмачининг танловига кўра маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида амалга оширилиши мумкин.».
2. Қуйидаги мазмундаги 1641-банд билан тўлдирилсин:
«1641. Уч ёки ундан ортиқ тендер иштирокчилари — маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда давлат харидлари буюртмачининг танловига кўра маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида амалга оширилиши мумкин.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2019 й., 10/19/3016-2/3379-сон)