Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 02.07.2019 йилдаги 547-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Ҳужжат 19.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий инвесторлар билан ишлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг инвестиция имижи ва инвестицион жозибадорлигини янада яхшилаш, мамлакатнинг инвестицион салоҳиятидан хабардорликни ошириш, шунингдек, хорижий инвесторлар билан ишлашни такомиллаштириш ва уларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳини (кейинги ўринларда Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи деб аталади) эксперимент тариқасида (тажриба лойиҳаси) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторларга Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, республика иқтисодий сиёсатининг асосий йўналишлари ва устуворликлари, инвестиция муҳити ва ташқи савдо режими, қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида холисона ахборотни етказиш мақсадида хорижий инвесторлар орасида фаол ахборот-тушунтириш ишлари олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторларни мамлакатда бизнесни юритиш шартлари тўғрисида хабардор қилиш, хорижий ва қўшма корхоналар тузиш ва улар фаолиятини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторларни Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидалари тўғрисида хабардор қилиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ўзаро муносабатлар масалалари бўйича уларга маслаҳатлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлатнинг бошқа ташкилотлари билан самарали ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқий масалалар бўйича малакали ёрдам олишда хорижий инвесторларга кўмаклашиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторларни протокол-ташкилий таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, уларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши дастурларини ишлаб чиқишда, келишилган ташриф дастурига мувофиқ тадбирларни мувофиқлаштиришда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигидан Ўзбекистон Республикасига келаётган хорижий инвесторларнинг рўйхатини доимий асосда олиш, шунингдек, уларнинг ўз вақтида қабул қилиниши ва кузатиб қўйилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш ва доимий равишда янгилаш, уларнинг ҳисобини юритиш, ўзбекистонлик шериклар билан ўзаро ҳамкорлигини назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш, ҳисоботлар тузилиши ва тақдим этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторлар билан доимий алоқани таъминлаш, улар орасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини ва хорижий инвесторлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг инвестицион жозибадорлиги даражаси идрок этилишини аниқлаш юзасидан сўровлар ўтказиш, мамлакатда инвестиция иқлимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи ходимларининг умумий сони иловага мувофиқ 10 нафарни ташкил этади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппаратининг ходимларини доимий асосда хизмат сафарига юбориш ҳисобига шакллантирилади (Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи раҳбари бундан мустасно);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи ўз фаолиятини Ислом Каримов номидаги Тошкент шаҳар халқаро аэропортининг маъмурий биносида қонунчиликда белгиланган тартибда кеча-кундуз режимида (алмашиш асосида) жадвал бўйича амалга оширади (ҳар бир сменада икки нафар ходим). Бунда, Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳининг бир қисми (кундузги ходимларнинг икки ходими) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги биносида жойлаштирилади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи ходимларига асосий иш жойи бўйича назарда тутилган иш ҳақи, устамалар, мукофотлар, тақдирлаш пули, мартаба даражалари учун қўшимча ҳақлар сақланиб қолади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташаббускорлик, хизмат вазифалари ҳалол ва намунали ижро этилганлиги учун Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳининг тегишли ходимларига унинг раҳбарининг тақдимномаси бўйича лавозим маошига 20 % миқдорида устама қўлланилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳининг раҳбари Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади ва ўз фаолиятида унга ҳисобот беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳининг раҳбари Гуруҳ ходимлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва Гуруҳга юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи ходимлари Гуруҳга юкланган вазифаларни бажаришда Гуруҳ раҳбарига бўйсунадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарлари бир ҳафта муддатда амалий иш тажрибасига, юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган, кенг дунёқарашли, чет тилларини ва протокол амалиётини биладиган ваколатли мутахассисларни белгиланган тартибда Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи ихтиёрига хизмат сафарига юборсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бир ҳафта муддатда Ислом Каримов номидаги Тошкент шаҳар халқаро аэропортининг маъмурий биносидан Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи ходимларини жойлаштириш учун бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан зарур шарт-шароитларга эга бўлган тегишли хонани ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи учун битта хизмат автотранспорт воситаси ажратилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи учун ажратилган Ислом Каримов номидаги Тошкент шаҳар халқаро аэропортининг маъмурий биносидаги хона зарур мебель, компьютер техникаси ва инвентарь билан жиҳозланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари доирасида сақланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг буюртманомалари бўйича Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари билан ўзаро алоқа қилиш учун зарур алоқа воситалари таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунигача бўлган муддатда Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 2 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
547-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 547-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимлари доимий асосда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи ихтиёрига хизмат сафарига юбориладиган вазирликлар ва идоралар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Вазирлик/идоранинг номи

Кўмаклашиш гуруҳига хизмат сафарига юбориладиган ходимлар сони

1.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

2

2.

Адлия вазирлиги

2

3.

Ташқи ишлар вазирлиги

1

4.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

1

5.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги

2

6.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги

2

ҲАММАСИ:

10

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2019 й., 09/19/547/3371-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)