1-ИЛОВА
|
Устувор вазифалар ва тадбирларнинг номи |
Ижро муддати |
Масъул ижрочилар | |
|
I. Фуқаролик жамияти институтлари ташаббусларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш | |||
|
1.1. |
«ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат субсидиялари ажратишнинг тартиби ва шартлари тўғрисида»ги Низомга ва «Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисида»ги Низомга ўзгартиришлар киритиш. |
май |
Б. Матмуратов, Ж. Ширинов, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги |
|
1.2. |
Парламент комиссияси фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича комиссия аъзоларидан иборат бўлган Ишчи гуруҳ аъзоларининг таркибини қайта кўриб чиқиш ва уларнинг фаолияти бўйича ахборотини Парламент комиссияси йиғилишларида эшитиб бориш. |
Парламент комиссияси қарорига асосан |
И. Ходжиев, Ишчи гуруҳ раҳбарлари |
|
1.3 |
«Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ давлат органлари ҳузурида фаолият кўрсатадиган жамоатчилик кенгашларининг ташкилий-ҳуқуқий тузилмаси, аниқ мақсад ва вазифаларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. |
июль-август |
Б. Матмуратов, Ж. Ширинов, Адлия вазирлиги, ФЖШМҚМИ, ЎзННТМА |
|
II. «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида ижтимоий шерикликни кучайтириш | |||
|
2.1. |
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда Парламент комиссияси, Жамоат фонди ва ҳудудлардаги Жамоат комиссиялари масъулиятини оширишга қаратилган семинарлар ва давра суҳбатлари ҳамда давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий шерикликни қўллаб қувватлашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш. |
Парламент комиссияси қарорига асосан |
И. Ходжиев, ҳудудларга бириктирилган масъуллар |
|
2.2. |
Парламент комиссияси, Жамоат фонди ва жойлардаги Жамоат комиссиялари фаолияти тўғрисида ҳамда ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлардан аҳолини хабардор қилиш, эълон қилинган танловлар тўғрисида уларнинг хабардорлигини ошириш мақсадида семинар-тренинглар, давра суҳбатлари, учрашувлар, маҳорат дарслари ташкил этиш. |
Парламент комиссияси қарорига асосан |
И. Ходжиев, ҳудудларга бириктирилган масъуллар |
|
2.3. |
Самарқанд вилоятида ННТ ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш борасидаги ишларни оммалаштириш мақсадида Парламент комиссиясининг сайёр йиғилишини ўтказиш; |
Парламент комиссияси қарорига асосан |
И. Ходжиев, ҳудудларга бириктирилган масъуллар |
|
ННТ ва фуқаролик жамияти институтларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисоботлар топшириш, уларга давлат хизматлари кўрсатиш, долзарб ижтимоий муаммоларни ҳал этишда ижтимоий шериклик муносабатлари, жамоатчилик назоратининг шаклланиши юзасидан Халқ депутатлари вилоят кенгашлари ҳузуридаги Ижтимоий шериклик комиссиясининг ахборотларини эшитиш. |
июнь-июль | ||
|
2.4. |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ННТ ва фуқаролик жамияти институтлари фаолияти, маҳаллий давлат вакиллик ҳамда ижро органлари билан уларнинг ижтимоий шериклик муносабатлари, жамоатчилик назоратининг шаклланишини жойларга чиқиб ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлаш. |
Парламент комиссияси қарорига асосан |
И. Ходжиев |
|
2.5. |
Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияларининг ҳудудий ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги ҳамда «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонунларда белгиланган давлат томонидан қўллаб-қувватлаш вазифаларини амалга ошириш натижалари ва муаммоларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари сессияларида муҳокама қилиш. |
август |
И. Ходжиев, ҳудудларга бириктирилган масъуллар |
|
III. ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини уларга давлат субсидиялари, грантлар ҳамда ижтимоий буюртмалар бериш орқали қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирларни амалга ошириш | |||
|
3.1. |
ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг 2019 йилда давлат субсидиясини олишга доир буюртмаларини кўриб чиқиш, субсидиялашнинг мақсадга мувофиқлиги, ажратилаётган давлат субсидияларининг ҳажмлари тўғрисида қарорлар қабул қилиш. |
май |
И. Ходжиев, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги |
|
3.2. |
«Олий Мажлис ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2019 йилги фаолияти ва уни ривожлантириш дастурлари»ни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. |
май |
И. Ходжиев ҳудудларга бириктирилган масъуллар |
|
3.3. |
ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ижтимоий буюртмалар орқали қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини давлат органларининг буюртмалари асосида аниқлаш. Ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат ижтимоий буюртмасини бериш юзасидан 2019 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида танлов ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш; ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ўтказилган танлов якунлари бўйича келиб тушган лойиҳавий таклифларини кўриб чиқиш. Ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат ижтимоий буюртмаларини беришнинг мақсадга мувофиқлиги ва уларнинг ҳажмлари тўғрисида қарорлар қабул қилиш. |
май |
И. Ходжиев, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги |
|
3.4. |
Ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларга давлат грантлари ажратиш юзасидан 2019 йилда ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида танловлар ўтказишга доир қарорлар қабул қилиш. Ҳаракатлар стратегиясини, «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури ижросини таъминлашда ННТнинг инновацион лойиҳаларини қўллаб- қувватлаш. Ўсиб келаётган ёш авлодни маънан етук, жисмонан соғлом этиб тарбиялашга, уларда тадбиркорлик, илмий-ижодий ва интеллектуал салоҳиятни шакллантиришга кўмаклашиш. Хорижий ва маҳаллий ОАВда юксак ҳуқуқий тафаккурни, инсон ҳуқуқлари маданиятини, жамоатчилик назоратининг инновацион шакл ва механизмларини кенг тарғиб этиш. Аҳолининг ижтимоий-маънавий, экологик, тиббий маданиятини оширишда, ижтимоий тадбиркорлик, туризмнинг инновацион турларини жорий этишда ННТ фаоллигини кучайтириш. |
май |
И. Ходжиев, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги |
|
Жамиятда динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни рағбатлантириш. Танловларга келиб тушган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларнинг белгиланган шартлар ва талабларга мувофиқлигини баҳолаш, танлов ғолибларини аниқлаш бўйича қарорлар қабул қилиш. |
танловлар ўтказилганидан кейин бир ой ичида | ||
|
3.5. |
Утган йилларда тежаб қолинган ва Жамоат фондига қайтарилган молиявий маблағлардан 2019 йилда фойдаланишга доир қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш. |
июль-август |
И. Ходжиев, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги |
|
3.6. |
ННТ, ОАВ фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда давлат органларининг 2020 йилга мўлжалланган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик дастур ва лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш турлари ҳамда ҳажмларига доир таклифларини ўрганиш ва тахлил қилиш. |
май-июнь |
И. Ходжиев, Парламент комиссияси барча аъзолари |
|
IV. Жамоат фонди маблағларидан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилиш, амалга оширилаётган лойиҳалар ва дастурларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари | |||
|
4.1. |
Парламент комиссияси ва Жамоат фондининг 2018 йилги фаолияти ва 2019 йилдаги фаолиятининг устувор йўналишлари тўғрисидаги ахборотни тайёрлаш ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг Кенгашларида кўриб чиқиш учун киритиш. |
май |
И. Ходжиев |
|
4.2. |
Парламент комиссияси қарорига асосан 2018 йилда ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат субсидияси ва ижтимоий буюртма тарзида ажратилган маблағлардан лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботларни эшитиш. |
Парламенткомиссиясиқароригаасосан |
И. Ходжиев |
|
4.3. |
ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Тафтиш комиссиясига Жамоат фондининг 2018 йилдаги молиявий-хўжалик фаолиятини режали текширувдан ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва кўмаклашиш. |
май |
А. Тухтабоев, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги |
|
4.4. |
2017-2018 йилларда ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг грант лойиҳаларини амалга ошириш натижаларининг мониторингини юритиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш. |
май-июнь |
А. Тухтабоев, Т. Каримов, |
|
4.5. |
ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига Жамоат фондининг давлат субсидияси ва ижтимоий буюртма тарзида ажратилган маблағларидан 2018 йилда мақсадли ва самарали фойдаланилгани устидан мониторинг ўтказиш, Парламент комиссиясининг мажлисларида ҳисоботлар эшитувини ташкил этиш. |
июнь |
И. Ходжиев, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги |
|
4.6. |
2018 йилда ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг грант лойиҳаларини амалга ошириш натижаларини ўрганиш ва тахлил қилиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш. |
Парламент комиссияси қарорига асосан |
И. Ходжиев, ҳудудларга бириктирилган масъуллар |
|
V. Давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга ҳуқуқий, услубий, маслаҳат ва бошқача тарзда кўмаклашиш | |||
|
5.1. |
Жамоат фонди ва жойлардаги жамоат комиссияларининг 2018 йилдаги фаолиятини таҳлил қилиш ва Парламент комиссиясининг мажлисида кўриб чиқиш ҳамда улар ишининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш. |
Парламент комиссияси қарорига асосан |
И. Ходжиев, ҳудудларга бириктирилган масъуллар |
|
5.2. |
Ҳудудларга бириктирилган Парламент комиссияси аъзолари томонидан Жамоат комиссиялари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида улар учун яратилган зарур шарт-шароитларни ўрганиш, мониторинг қилиш ва Парламент комиссияси йиғилишига таклифлар тайёрлаш. |
Парламент комиссияси қарорига асосан |
И. Ходжиев ҳудудларга бириктирилган масъуллар |
|
5.3. |
Парламент комиссияси аъзолари томонидан Жамоат комиссиялари билан ҳамкорликда ННТни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий шерикчиликни яхшилашга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш. |
май |
И. Ходжиев, ҳудудларга бириктирилган масъуллар |
|
5.4. |
Парламент комиссияси аъзолари томонидан ҳудудларда ННТ вакиллари ва давлат бошқаруви органларининг вакиллари иштирокида ННТнинг мавжуд муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишга қаратилган ўқув-семинарлари ташкил этиш. |
Парламент комиссияси қарорига асосан |
И. Ходжиев, ҳудудларга бириктирилган масъуллар |
|
5.5. |
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси йиғилишларини ташкил этиш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборотларини эшитиш. |
Парламент комиссияси қарорига асосан |
И. Ходжиев, ҳудудларга бириктирилган масъуллар |
|
5.6. |
Жамоатчилик комиссияларининг 2018 йилдаги фаолияти якунларини сарҳисоб қилишга ва 2019 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлашга бағишланган мажлисларини ўтказишда амалий кўмаклашиш. |
Парламент комиссияси қарорига асосан |
И. Ходжиев, ҳудудларга бириктирилган масъуллар |
|
VI. Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ОАВда кенг ёритиш | |||
|
6.1. |
Парламент комиссияси, Жамоат фонди ва жойлардаги жамоат комиссиялари фаолиятининг аҳамиятини очишга бағишланган мавзудаги махсус телекўрсатувларни намойиш этиш, таҳлилий мақолалар бериб бориш. |
йил давомида |
Ф. Абдухолиқов, С. Юсупов, Комиссия аъзолари |
|
6.2. |
Парламент комиссияси, Жамоат фонди ва жойлардаги жамоат комиссиялари фаолиятини ёритиш, шу жумладан матбуот конференциялари, брифинглар ўтказиш, мақолалар, интервьюлар эълон қилишни ташкил этиш ва бошқалар бўйича медиа- режани ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. |
йил давомида |
С. Юсупов, Ф. Абдухолиқов |
2-ИЛОВА
|
1. |
Саидов Акмал Холматович |
— |
Парламент комиссиясининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг раиси |
|
2. |
Тажиев Бахадир Садуллаевич |
— |
Парламент комиссияси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг раиси |
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари | |||
|
3. |
Ходжиев Иброхим Икрамович |
— |
Парламент комиссиясининг масъул котиби, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг аъзоси |
|
4. |
Ширинов Джахонгир Джабборович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раисининг ўринбосари |
|
5. |
Каримов Тулкинжон Пайзиевич |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси |
|
6. |
Умаралиев Акмалжон Акбаралиевич |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг аъзоси |
|
7. |
Тухтабаев Абдурашид Турсунович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси |
|
8. |
Якубов Шухрат Умматалиевич |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг аъзоси |
|
9. |
Жумабоев Акмалжон Адилович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси |
|
10. |
Саидахметова Нилуфар Зокиржоновна |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси |
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари | |||
|
11. |
Матмуратов Батир Джолдасович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг раиси |
|
12. |
Шин Агрепина Васильевна |
— |
??збекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг аъзоси |
|
13. |
Баратова Сайёра Рахматовна |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси |
|
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг вакиллари | |||
|
14. |
Сатторов Дилшод Нигматович |
— |
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари |
|
15. |
Ташкулов Акбар Джураевич |
— |
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари |
|
16. |
Ҳайдаров Абдулазиз Абдулаҳатович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бошқарма бошлиғи в.б. |
|
17. |
Махмудов Зикрилла Аббосович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи |
|
ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари | |||
|
18. |
Абдухаликов Фирдавс Фридунович |
— |
Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмасининг раиси |
|
19. |
Алимова Васила Саттаровна |
— |
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг директори |
|
20. |
Бурханов Акмал Эшондедаевич |
— |
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси |
|
21. |
Камилова Умида Кабировна |
— |
Ўзбекистон Экологик ҳаракати Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари |
|
22. |
Комилов Рустам Тўйчиевич |
— |
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти директори |
|
23. |
Кудратходжаев Шерзодхон Таджитдинович |
— |
«Халқаро пресс-клуб» нодавлат-нотижорат ташкилотининг раиси |
|
24. |
Назаров Раҳматулла Джурабаевич |
— |
Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг халқ дипломатияси марказининг раҳбари |
|
25. |
Насриев Илхом Исмоилович |
— |
Ўзбекистон нодавлат нотиорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг раиси |
|
26. |
Қодиров Алишер Келдиевич |
— |
«Маърифат» тарғиботчилари жамиятининг раҳбари |
|
27. |
Саъдуллаев Алишер Зафарович |
— |
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари |
|
28. |
Туляков Элдор Собиржонович |
— |
«Тараққиёт стратегияси» марказининг ижрочи директори |
|
29. |
Юсупов Саидабдулазиз Камолиддинович |
— |
Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг директори |