Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
қарори
Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 3 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2185-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 27 декабрдаги 108 ва 2010-52-сон қарори (рўйхат рақами 2185, 2011 йил 27 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й, 4-5-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 18 июнь,
68-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 18 июнь,
2019-38-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 18 июндаги 68 ва 2019-38-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 168-бандда:
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кунлик ўртача нақд пул тушуми энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда бўлганда банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда кунлик топшириш;»;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«кунлик ўртача нақд пул тушуми энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан кам миқдорда бўлганда банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш;»
бешинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишинча олтинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. 17-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ҳудудий бўлимлари» деган сўзлар «давлат солиқ хизмати органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 18-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш Бош бошқармаси ҳудудий бўлимининг» деган сўзлар «давлат солиқ хизмати органининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 19-бандда:
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармасининг ҳудудий бўлимлари» деган сўзлар «давлат солиқ хизмати органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат солиқ хизмати органларининг бириктирилган ходими маъмурият ходими билан биргаликда ҳар куни қуйидагиларни амалга оширади:».
5. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
2019 йил 31 май
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2019 й., 10/19/2185-2/3365-сон)