19.02.1999 йилдаги 743-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИДАГИ САЙЛОВ ЯКУНЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарларининг ўтган йил ноябрь—декабрь ойларидаги сайлови якунларини кўриб чиқиб, Олий Мажлис Кенгаши шуни қайд этадики, сайлов ҳамма жойда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонун талабларига тўла мувофиқ тарзда, демократизм ва ошкоралик шароитда, аҳолининг юксак фаоллигида ўтди. Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисида Олий Мажлисга бирор-бир ариза ёки шикоят тушмади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғинларда 8,4 миллион киши ёки республикадаги катта ёшли аҳолининг 70 фоизи иштирок этди. 7574 раис ва 71034 маслаҳатчи сайланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча даражадаги депутатлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари иштирок этган йиғилишларда ўзини ўзи бошқариш органлари қонунчиликни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларини, Ҳукуматнинг, ҳокимият вакиллик органлари ва ҳокимларнинг қарорларини ижро этиш борасида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига кўмаклашиш билан боғлиқ кенг кўламдаги ваколатларини қандай бажараётганликларига катта эътибор берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларни ободонлаштириш кичик корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликлари ташкил этиш, томорқа участкаларидан самарали фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди. Кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, барқарорликни сақлаб туриш, диний мутаассиблик кайфиятидаги кўринишларнинг олдини олиш, оилавий тантаналар ва маросимларни ўтказишда дабдабабозлик ва манманликка йўл қўймасликка оид ишларни кучайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарларининг сайлови Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонун талабларига тўла мувофиқ тарзда, демократизм ва ошкоралик шароитда, аҳолининг юксак фаоллигида ўтганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини аниқ йўналтирилган ижтимоий мадад билан таъминлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ролини ошириш тўғрисида»ги 1999 йил 13 январдаги Фармони талабларига қатъий амал қила бориб, аҳолининг кам таъминланган қатламларига ёрдам кўрсатиш ишида ижтимоий адолат ва ошкоралик принципларига риоя этсинлар, фуқаролар уй-жойлардан фойдаланиш харажатлари ва коммунал хизматлар ҳақини тўлиқ ва ўз вақтида тўлашини ташкил этиш ҳамда назорат қилиш борасидаги ваколатларидан самаралироқ фойдалансинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, маънавий ва ахлоқий нормаларга, шунингдек кўпмиллатли Ўзбекистон халқининг анъаналари ва расм-русумларига риоя этишни кўзлаб диний ташкилотлар (масжидлар, черковлар, синагогалар ва бошқалар) билан алоқаларни ривожлантиришга қаратилган фаолиятни жойларда кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг маънавий ва ахлоқий тарбиясига, уларда халқ ва Ватан олдидаги бурч, ватанпарварлик хислатларини, юксак маънавий фазилатларни шакллантиришга алоҳида эътибор бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
куч-ғайратни хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётидаги мавқеини янада оширишга, уларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлашга, энг яхши оилавий анъаналарни оммалаштиришга йўналтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик жамияти турмуш нормаларидан ҳар қандай четга чиқиш, жойлардаги жамоат тартиби ва тотувликни бузиш ҳолларининг олдини олиш ҳамда бартараф этиш бўйича белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Олий Мажлис Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Котибиятининг тегишли бўлимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар томонидан парламентнинг ўн учинчи сессиясида биринчи ўқишда маъқулланган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси пайтида тушган таклифларни ўрганишга кўпроқ эътибор берсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида янги таҳрирдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини ўрганиш бўйича семинарлар ўтказсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзини ўзи бошқариш органлари ишидаги илғор тажрибани ўрганиб борсинлар ва оммалаштирсинлар, бу масалани Олий Мажлис Кенгаши муҳокамасига киритсинлар, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Олий Мажлисга ҳар йили 15 январдан кечиктирмай фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни тасдиқланган шаклларга мувофиқ тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 19 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
743-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 2-сон, 62-модда)