Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда интеллектуал мулк соҳасида, шу жумладан мазкур соҳада давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 февралдаги «Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4168-сон қарорига мувофиқ интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва умумэътироф этилган халқаро нормаларни имплементация қилишга оид фаолияти қониқарсиз деб топилганлиги сабабли Интеллектуал мулк агентлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимига ўтказилди.
Мамлакатимизда интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни давом эттириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ҳисобга олиб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
3. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари — юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган патент божлари ва тўловларнинг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари — юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган патент божлари ва тўловларнинг 80 фоизи миқдоридаги маблағлар, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар ва маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш учун амалга оширилган тўловлар, интеллектуал мулк соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қўлланиладиган маъмурий жарима суммалари, қонунчиликка мувофиқ пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармасига белгиланган тартибда ўтказилади;
(3-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
7. Адлия вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича консультатив ва амалий кўмаклашиш;
интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофаза қилинишини, муаллифларнинг ва бошқа ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқлари муҳофаза қилинишини таъминлаш бўйича, шу жумладан контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқариш, чиқариш, реализация қилишга қарши курашишда ваколатли давлат органларига кўмаклашиш орқали тегишли чоралар кўриш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг интеллектуал мулк соҳасини тартибга солишдаги фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш;
аҳоли ўртасида интеллектуал мулк муҳофазаси соҳасида ҳуқуқий маданиятни ошириш бўйича тарғибот тадбирларини ташкиллаштириш ва ўтказиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Адлия вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
«Интеллектуал мулк соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув маркази» давлат унитар корхонасини «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги қошидаги Интеллектуал мулк консультатив маркази» давлат унитар корхонаси этиб қайта номлаш;
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат юридик университетида «Интеллектуал мулк ҳуқуқи» мутахассислиги бўйича янги магистратура йўналишини очиш ва унга базавий олий маълумотдан қатъи назар интеллектуал мулк соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш вазифасини юклаш;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказига интеллектуал мулк соҳасидаги кадрларнинг малакасини, шу жумладан пуллик асосда ошириш бўйича қўшимча вазифа юклаш.
9. Белгилаб қўйилсинки:
а) Адлия вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири раис ҳисобланадиган интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси билан боғлиқ бўлган апелляцияларни судгача кўриб чиқувчи Апелляция кенгаши ташкил этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Апелляция кенгаши таркибига интеллектуал мулк соҳасидаги мустақил олимлар ва мутахассислар киради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Апелляция кенгашининг таркибида Адлия вазирлиги ходимлари сони Апелляция кенгаши аъзолари умумий сонининг ўттиз фоизидан ошмаслиги лозим;
(9-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
б) қуйидаги мезонларга мувофиқ келувчи товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси (кейинги ўринларда — товар белгиси) Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум деб эътироф этилади:
товар белгиси қўлланиладиган товарлар ва (ёки) хизматларнинг тури Ўзбекистон Республикасининг амалдаги ва (ёки) потенциал истеъмолчилари томонидан ёхуд товар белгиси қўлланиладиган товарлар ва (ёки) хизматларнинг тури уни тарқатилишини таъминлашда иштирок этаётган шахслар томонидан ёхуд товар белгиси қўлланиладиган товарлар ва (ёки) хизматларнинг турига алоқадор бўлган ишбилармонлар доираси томонидан таниб олиниши, бунда товарнинг сифат даражаси ҳақида тушунча мамлакатдаги товар белгиси билан боғлиқ бўлиши керак;
аввалдан хос бўлган ёки фаол фойдаланиш натижасида вужудга келган юқори фарқланиш хусусияти;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шу жумладан Интернет тармоғининг миллий сегменти домен номлари тизимида товар белгисидан кенг фойдаланиш ва унинг реклама қилиниши;
республикада узоқ муддат давомида ва фаол фойдаланиш натижасида вужудга келган тижорат қиймати;
в) Апелляция кенгаши томонидан қарор қабул қилишда юқоридаги мезонлар билан бир қаторда мазкур қарорда акс этмаган ушбу соҳадаги халқаро стандартлар, шу жумладан Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ҳужжатларига мувофиқ қўшимча мезонлар инобатга олиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59-уй манзилидаги бино Адлия вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 1 июль,
ПҚ-4380-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4380-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги «Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2761-сон қарори 4-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3666-сон қарорида:
а) 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш»;
б) 3-бандда:
тўртинчи хатбошидаги «158» рақами «163» рақами билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд «б» кичик бандининг учинчи — еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
в) 1-иловада:
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:
Вазирлик марказий аппарати;
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари;
Давлат хизматлари агентлиги;
Интеллектуал мулк агентлиги;
Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти;
Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази;
«Адолат» ҳуқуқий ахборот маркази» ДУК;
«Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» ДУК;
давлат нотариал идоралари ва архивлари;
Юристлар малакасини ошириш маркази;
Тошкент давлат юридик университети;
юридик коллежлари;
Академик лицей;
«Инсон ва қонун» газетаси таҳририяти» ДУК.
Адлия органлари ва муассасалари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита Вазирликка бўйсунадилар»;
9-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш»;
8-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8) ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш соҳасида:
давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича олиб борилган ишларни ўрганади, шунингдек, уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайёрлайди;
давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳуқуқий ахборотдан кенг кўламда фойдаланишини таъминлаш, уларнинг фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;
ижрочилар ва аҳолини қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан ошириш, ушбу фаолиятни ташкил қилишда принципиал янги ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
аҳолининг турли қатламлари, шу жумладан тадбиркорлар ва ёшларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
ижрочилар ва аҳолини қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан яхшилаш мақсадида кенг жамоатчилик фикрини ўрганади ва таҳлил қилади, ушбу соҳада ишларни янада такомиллаштириш борасида таклифлар ишлаб чиқади»;
қуйидаги мазмундаги 17-кичик банд билан тўлдирилсин:
«17) интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш бўйича асосий йўналишларни ишлаб чиқишни амалга оширади;
интеллектуал мулк соҳасининг ривожланиш ҳолатини, шу жумладан мазкур соҳадаги халқаро рейтинглар ва индекслар мезонлари ва методологиялари асосида ҳар томонлама таҳлил қилиш ва баҳолашни амалга оширади;
интеллектуал мулк соҳасида қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлайди;
интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши аҳволини ўрганади;
интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, солиқ ва бошқа давлат органлари билан ҳамкорлик бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради;
интеллектуал мулк соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётини ўрганади ва таҳлил қилади;
интеллектуал мулк соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти самарадорлигини назорат қилиш ва баҳолашнинг амалга оширилишини ташкил этади»;
20-банд қуйидаги мазмундаги 19 — 22-кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«19) корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга миллий интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича консультатив ва амалий кўмаклашиш;
20) интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофаза қилинишини, муаллифларнинг ва бошқа ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқлари муҳофаза қилинишини таъминлаш бўйича, шу жумладан контрафакт маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тарқатиш ва реализация қилишга қарши курашда ваколатли давлат органларига кўмаклашиш орқали тегишли чора-тадбирлар кўриш;
21) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг интеллектуал мулк соҳасидаги фаолиятини тартибга солишда ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш;
22) аҳоли ўртасида интеллектуал мулк муҳофазаси соҳасида ҳуқуқий маданиятни ошириш бўйича тарғибот тадбирларини ташкиллаштириш ва ўтказиш»;
34-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, солиқ ва бошқа давлат органлари билан ҳамкорлик натижалари тўғрисида ҳисобот беради»;
37-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, солиқ ва бошқа ҳудудий давлат органлари билан ҳамкорлик қилади»;
46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«46. Вазирлик ҳузурида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири раис ҳисобланган интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси билан боғлиқ бўлган апелляцияларни судгача кўриб чиқувчи Апелляция кенгаши ташкил этилади.
Апелляция кенгашининг таркибига интеллектуал мулк соҳасидаги мустақил олимлар ва мутахассислар киради. Апелляция кенгаши таркибида адлия органлари ва муассасаларининг ходимлари сони Апелляция кенгаши аъзолари умумий сонининг ўттиз фоизидан ошмаслиги лозим.
Вазирликда бошқа кенгаш, маслаҳат ва экспертлик органлари тузилиши мумкин»;
г) 2 ва 3-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 163 бирлик.
* Марказий аппаратнинг умумий штатлар сонига кирмайди.
Бошқарув ходимларининг чекланган сонига мазкур қарорнинг 3-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин».
д) 4-илованинг изоҳи қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бошқарув ходимларининг чекланган сонига мазкур қарорнинг 3-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.»;
е) 5-илованинг изоҳи қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошқарув ходимларининг чекланган сонига мазкур қарорнинг 3-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.»;
ж) 6-илованинг изоҳи қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари бошқарув ходимларининг чекланган сонига мазкур қарорнинг 3-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин».
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 442-сон қарорида:
а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги «жамиятда ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онгни оширишга» сўзлари «адлия органлари фаолиятини такомиллаштиришга» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банддаги «25» рақами «20» рақами билан алмаштирилсин;
в) илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 июндаги 442-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти
ТУЗИЛМАСИ
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларнинг умумий чекланган сони — 20 бирлик».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4380-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-1536-сон қарори.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2637-сон қарори.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 07/19/4380/3360-сон; 20.05.2020 й., 06/20/5997/0634-сон, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон; 29.01.2021 й., 07/21/4965/0074-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон; 26.04.2022 й., 07/22/221/0357-сон; 29.12.2022 й., 07/22/462/1135-сон; 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)