Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сонли «Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига айлантирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 11 февраль,
74-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1 ва 2-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 30 сентябрдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги тўғрисида низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 9-сон, 35-модда):
4-банд биринчи гапдан кейин қуйидаги мазмундаги гап билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва ижтимоий таъминот маҳаллий органлари ҳузурида тегишли ҳудудий бўлинмалари ва бўлимлари бўлган Пенсия жамғармаси ташкил этилади»;
7-банднинг «б» кичик бандидаги тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар ва ажратмалар тўпланиши ва жамланишини амалга оширади; пенсиялар ва ижтимоий суғурта бўйича нафақалар белгиланган миқдорларда тўланишига сарфланадиган харажатларни маблағ билан таъминлайди».
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 30 сентябрдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган Ҳудудий ижтимоий таъминот бошқармаси тўғрисида Намунавий низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 9-сон, 35-модда):
7-банднинг еттинчи хатбошидаги «ушбу масалаларда Ижтимоий суғурта жамғармаси аппарати билан ўзаро ҳамкорлик қилиш» сўзлари чиқариб ташлансин;
8-банднинг «б» кичик бандидаги учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар ва ажратмалар тўпланиши ва жамланишини амалга оширади; пенсиялар ва ижтимоий суғурта бўйича нафақалар белгиланган миқдорларда тўланишига сарфланадиган харажатларни маблағ билан таъминлайди».
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 30 сентябрдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган Туман, шаҳар ижтимоий таъминот бўлими тўғрисидаги Намунавий низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 9-сон, 35-модда) еттинчи банднинг бешинчи хатбошидаги «таъминлашда Ижтимоий суғурта жамғармасининг маҳаллий органлари билан ҳамкорлик қилиш» сўзлари «ва таъминлаш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6—10-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда)
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февралдаги 38-ф-сон фармойишининг 4-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февралдаги 38-ф-сон фармойишига иловада:
1-банддаги «Ижтимоий суғурта жамғармаси» сўзлари «Пенсия жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин, «ижтимоий таъминот органларини четлаб ўтиб» сўзлари эса чиқариб ташлансин;
2-банддаги «туман (шаҳар) ижтимоий суғурта бўлимлари» сўзлари «Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банддан «ва ижтимоий суғурта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13—15-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 2-сон, 5-модда, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й.,5-сон, 20-модда; 7-сон, 36-модда)