25.06.2019 йилдаги 527-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида Вестминстер халқаро мактабини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларга таълим бериш ва тарбиялаш тизимига илғор халқаро амалиётда синовдан ўтказилган усуллар ва замонавий технологияларни жорий этиш, умумий ўрта таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, умумий ўрта таълим тизимига хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида, шунингдек, 2017 ― 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Халқ таълими вазирлиги ва «Westminster International School in Tashkent» масъулияти чекланган жамиятнинг Тошкент шаҳрида Вестминстер халқаро мактабини (кейинги ўринларда Мактаб деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Мактаб фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтидорли болаларни аниқлаш, танлаш ва ўқитиш, уларнинг ҳар томонлама камол топиши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, уларнинг интеллектуал, илмий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гуманитар, табиий ва аниқ фанларни чуқурлаштирилган ҳолда ўрганишни ташкил этиш, ўқувчиларнинг чет тиллари ва ахборот-коммуникация технологияларини ўргатиш, ўқувчиларда ижодий тафаккурни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда ўқитиш ва баҳолашнинг илғор усулларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларда етакчилик кўникмалари ва нотиқлик санъатини ривожлантириш, танқидий фикрлаш, ахборотни излаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш, олинган билимларни амалиётда қўллаш малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари билан ўқув дастурларини жорий этиш, келгусида республикадаги илғор хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларида битирувчилар ўқишини таъминлаш масалаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етакчи хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, таълим жараёнига юқори малакали мутахассислар, шу жумладан чет эллик ва чет элда илғор халқаро таълим амалиётлари ва таълим дастурларини жорий этиш соҳасида фаолият юритаётган ватандошларни жалб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактаб нодавлат таълим муассасаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабда ўқув-услубий ва таълим жараёни Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ва бошқа етакчи хорижий умумтаълим ва олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда хорижий ҳамкорлар деб аталади) билан тузилган шартномалар асосида ҳамкорликда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабда таълим жараёни хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича инглиз тилида олиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактаб битирувчиларига таълим тўғрисидаги давлат намунасидаги ҳужжат билан бир қаторда (шаҳодатнома, аттестат) етакчи хорижий олий таълим муассасаларига кириш имконини берувчи халқаро даражадаги дастурларнинг дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels) берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабга қабул қилиш тартиби ва қоидалари хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим Мактаб томонидан белгиланадиган тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси Мактабнинг таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек белгиланган тартибда фаолиятини лицензиялашда амалий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Natural Eko Gaz» МЧЖнинг Мактабни Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Бойкент кўчаси, 32-уйда жойлашган бино ва иншоотларда жойлаштириш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, Мактабнинг жорий фаолиятини молиялаштириш, бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шунингдек зарур ўқув ва лаборатория ускуналари, мебель, компьютер техникаси, ўқув ва методик адабиётлар билан таъминлаш ҳамда бошқа моддий-техник базасини шакллантириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактаб таъсисчиларининг маблағлари ва ўқувчиларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган тушумлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг, шу жумладан хорижий ҳамкорларнинг маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2019/2020 ўқув йили бошлангунига қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабга унинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашда кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш ва санитария меъёрларини ҳисобга олган ҳолда мактабга туташ ҳудудни ободонлаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги белгиланган тартибда мактаб буюртманомалари бўйича ушбу қарор доирасида жалб этиладиган хорижий ўқитувчилар ва мактаб маъмурий ходимларига, шунингдек уларнинг оила аъзоларига консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги белгиланган тартибда мактаб буюртманомалари бўйича ушбу қарор доирасида жалб этиладиган хорижий ўқитувчилар ва мактаб маъмурий ходимларига, шунингдек уларнинг оила аъзоларига давлат божини ундирмасдан кўп маротабалик визаларни бериш ва узайтириш, шунингдек вақтинчалик яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтиш ва узайтиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон ҳамда «Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3276-сон қарорлари билан қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2025 йил 1 январгача нодавлат умумтаълим муассасалари қуйидаги тўловлардан озод этилгани:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча турдаги солиқлар (ижтимоий солиқдан ташқари) ва йиғимлардан, бунда озод қилинаётган маблағлар уларни замонавий ўқув воситалари билан жиҳозлаш, зарур маҳсулотлар ва жиҳозлар сотиб олиш, бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул таълим хизматларини кўрсатишга мақсадли йўналтирилади;
(10-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат шартномаси асосида таълим-тарбия жараёнига жалб қилинган хорижий ўқитувчи ва мутахассисларнинг ойлик иш ҳақидан ягона ижтимоий тўлов;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича нодавлат умумтаълим муассасаларини жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун олиб кириладиган замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурслар 2025 йил 1 январга қадар муддатга божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандларини танлов асосида муассасадаги жами ўқувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда таълим хизматларини кўрсатиш эвазига келиб тушган даромадлар ҳисобидан бепул (грант асосида) ўқишга қабул қилиши, кейинги йилларда ўқувчиларни бепул (грант асосида) ўқитишни давом эттириш бўйича қарор нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс томонидан таълим олувчининг оилавий шароити ва унинг академик натижаларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилиниши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. 2021 йил 1 январь кунига қадар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, мактаб қурилиши учун мўлжалланган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган қурилиш материаллари ва пол қопламалари, сантехника буюмлари, мултимедиа маҳсулотлари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озод қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, ушбу бандга мувофиқ олиб кирилган ашёлар мақсадсиз фойдаланилган тақдирда имтиёзлар берилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари қонунчиликда белгиланган молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетига ундирилади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 25 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
527-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2019 й., 09/19/527/3339-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)