Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 20 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2694-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги ҳамда 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 12 июндаги 335-В, 02-02/12-26-сон қарори (рўйхат рақами 2694, 2015 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 365-модда) билан тасдиқланган Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 10 июнь,
335-13-3-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 10 июнь,
01-02/12-22-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 10 июндаги 335-13-3-сон, 01-02/12-22-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 6-банддаги «муҳр ва штамплар ҳамда бланкалар» деган сўзлар «штамп ва бланкалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Йиғимлардан тушган маблағлар (бундан буён матнда маблағлар деб юритилади) тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг ғазна ҳисобварағига ўтказилади.».
3. 25-банддаги «Жамғарманинг» деган сўз «Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 28-банддаги «, Давлат божхона қўмитаси ва Жамғармага» деган сўзлар «ва Давлат божхона қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 10/19/2694-3/3315-сон)