Ҳужжат кучини йўқотган 24.07.2021 13.04.2019 йилдаги ПҚ-4286-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 24.07.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сурхондарё вилоятида 900 МВт қувватга эга комбинацияланган циклли иссиқлик электр станциясининг қурилиши» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПҚ-5193-сонли «Сурхондарё вилоятида қуввати 1500-1600 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси қурилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизнинг энергетика тармоғини жадал ривожлантириш, унинг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг янги қувватларини қуришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилишни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикаси билан ҳамкорлиги доирасида Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан «Yildirim Enerji Нolding A.Ş» (Туркия) компанияси (кейинги ўринларда — инвестор) билан Сурхондарё вилоятида 900 MВт қувватли комбинацияланган циклли иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳасини (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳаси) амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) инвестор кафолати асосида жалб қилинадиган тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобига молиялаштириш орқали Сурхондарё вилоятида 900 МВт умумий қувватли комбинацияланган циклли иссиқлик электр станциясини қуриш ҳамда уни электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида келишув кучга кирган кундан бошлаб 36 ой мобайнида фойдаланишга топшириш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва инвестор ўртасида электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида келишувни 30 йил муддатга тузиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги инвестиция лойиҳаси доирасида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг уч ойлик сотиб олиш ҳажмини қоплаш учун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга фоизсиз бюджет ссудаси ажратилишини кўзда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун инвестиция келишувини инвестор билан Ўзбекистон Республикаси номидан белгиланган тартибда тузсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция келишуви тузилгандан сўнг икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан биргаликда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича тармоқ жадвалини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида инвестор билан тузиладиган келишувлар ва контрактларни тайёрлашда кўмаклашиш ва экспертиза қилиш учун «White & Case» халқаро юридик компаниясини тўғридан-тўғри музокаралар орқали жалб қилишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда инвесторга инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга фойдаланиш учун бепул асосда ер участкасининг белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ажратиладиган ер участкаси чегараси олдига зарур бўлган муҳандислик-коммуникация тармоқлари, шу жумладан сув таъминоти, газ таъминоти, электр энергияси таъминоти ва канализация ўтказиб берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида, истисно тариқасида қуйидагилар озод этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2023 йил 1 январга қадар белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган, шу жумладан «вақтинча олиб кириш» божхона режимида олиб кириладиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган материаллар, ускуна, махсус ва транспорт техникалари, уларнинг эҳтиёт қисмлари, приборлар ва асбоблар, техник ва лойиҳа ҳужжатлари, дастурий таъминот — божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) импорт қилинадиган материаллар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик жиҳоз, приборлар, эҳтиёт қисмлар, асбоблар — республикада аккредитациядан ўтган тегишли синов лабораториялари мавжуд бўлмаган ҳолда мажбурий сертификация амалиётидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Инвесторга 2020 йил 1 августга қадар, истисно тариқасида, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида лойиҳалаш ишларини ва молиялаштиришни қурилиш-монтаж ишлари билан параллел равишда олиб боришга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасини ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан тегишли даражадаги давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги инвесторнинг буюртманомаларига кўра инвестиция лойиҳасини амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштирилиши ва муддати узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги инвесторнинг буюртманомалари кўра инвестиция лойиҳасини амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ҳамда муддати узайтирилишини давлат божини ундирмаган ҳолда белгиланган тартибда таъминласин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 13 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4286-сон