Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5245-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 19 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2963-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 октябрдаги ПФ-5553-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 29 декабрдаги 191-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5245-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2963, 2018 йил 12 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 2-сон, 43-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 12 июнь,
71-сон
Келишилган:
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
2019 йил 12 июнь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2019 й., 10/19/2963-1/3303-сон)