Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг
қарори
Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига ўзгартириш киритиш ҳакида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 12 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2894-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 февралдаги ПҚ-4168-сон «Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/4-сон қарори билан тасдиқланган Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2894, 2017 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 569-модда) 5-банд олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Фан ва технологияларни ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш ва ижтимоий соҳалар тараққиётига улкан ҳисса қўшган ихтиро ёки селекция ютуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги хулосаси олинади.».
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий аттестация комиссияси раиси А. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 31 май,
265/7-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 10/19/2894-2/3276-сон)