Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон ва «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 5 апрелдаги ПҚ-4270-сон қарорлари)
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Тадбиркорликни ривожлантиришни тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 11 июнь,
478-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил, 2-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандида:
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кўчмас мулкнинг кадастр паспорти»;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«агар кўчмас мулкнинг қурилиши тугалланмаган бўлса — ер участкасига ҳамда қурилиши тугалланмаган объектга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма»;
қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши қўшилсин:
«Юридик шахсларнинг кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш тарафларнинг ўз хоҳишига кўра амалга оширилади ҳамда мажбурий тусга эга эмас».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 12-сон, 318-модда) билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 5-бандда:
тўққизинчи хатбошидаги «жамланмаси» сўзидан олдин «электрон» сўзи қўшилсин;
ўн биринчи хатбошидаги «ўз ичига олган» сўзидан кейин «электрон» сўзи қўшилсин;
б) 6-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланадиган миқдорда йиғим ундирилади»;
в) қуйидаги мазмундаги 71-банд қўшилсин:
«71. 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида жойлашган кўчмас мулкка, 2020 йил 1 январдан бошлаб эса Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган кўчмас мулкка нисбатан нотариал ҳаракатлар асосида вужудга келадиган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар ҳақидаги маълумотлар Реестрга фақат давлат нотариал идораси орқали тақдим этилган талабномага асосан электрон шаклдаги кадастр паспортини тайёрлаш якунлари бўйича нотариуслар томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда (кўчмас мулк билан битим тасдиқланишидан аввал) ҳуқуқ эгасини ўзгартириш шаклида киритилади ва бир вақтнинг ўзида Реестрдан кўчирма берилади;
2020 йилнинг 1 январидан бошлаб қурилган уй-жойга мулк ҳуқуқини ҳамда қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун уй-жойни фойдаланишга қабул қилиб олиш далолатномаси ва бошқа зарур ҳужжатлар тижорат банклари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар) филиалларига ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юборилади;
2020 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулк объектини «E-IJRO AUKSIO№» ягона электрон савдо майдончасида аукцион орқали сотиш (давлат активлари қисмида) ва риэлторлик хизматлари кўрсатиш натижасида вужудга келадиган унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган маълумотлар тегишлича Давлат активларини бошқариш агентлиги ва риэлторлик ташкилотлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларга ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юборилади;
Реестрдан кўчирма Давлат активларини бошқариш агентлиги, риэлторлик ташкилотлари ва тижорат банклари томонидан мулкдорнинг хоҳишига кўра электрон ва (ёки) қоғоз шаклида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар ва қонун асосидаги ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ушбу бандда назарда тутилган муддатларда берилади.
Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ташкилотларнинг маълумотлари асосида давлат рўйхатидан ўтказиш учун кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида ариза талаб этилмайди.»;
г) 8-бандда:
биринчи хатбошидаги «7-бандида» сўзлари «7 ва 71-бандларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «7-бандида» сўзлари «7 ва 71-бандларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 9-бандга қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Кўчмас мулк объектини техник хатловдан ўтказиш давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан жисмоний ёки юридик шахсларнинг буюртмаси асосида амалга оширилади. Буюртмалар Интернет тармоғи ёки Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) орқали қабул қилинади»;
е) 11-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кўчмас мулк объекти мулкдорлари ёхуд ушбу объект бўйича ашёвий ҳуқуқлар эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, чекланган ёки бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган кундан бошлаб, бир ой муддатда Низомнинг 21, 22, 23, 30, 31, 38, 39, 40, 41, 42, 43-бандларида кўрсатилган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида ариза билан кўчмас мулк жойлашган жойдан қатъий назар, Давлат хизматлари марказларига ёки Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали, гаров хати расмийлаштирилганда ва ипотека шартномаси рўйхатдан ўтказилганда эса — кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилишлари шарт»;
иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Ариза билан бирга кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун йиғим тўланганлиги ҳақида ҳужжат тақдим этилади»;
ё) 12-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Мазкур Низомнинг 71-бандида кўрсатилган Давлат активларини бошқариш агентлиги, риэлторлик ташкилотлари ва тижорат банклари (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур маълумотларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга юборади»;
ж) 13-бандга қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:
«кўчмас мулк объекти билан боғлиқ битим нотариал тартибда тасдиқланмасдан тақдим этилганда, мулкдор ва харидорнинг шахсини аниқлаштириш учун қўшимча маълумотларни талаб қилиш ҳуқуқига эга»;
з) 14-бандда:
иккинчи хатбошидаги «Марказга» сўзидан кейин «ёки тегишли ташкилотга» сўзлари қўшилсин;
учинчи хатбошидаги «Марказ» сўзидан кейин «ёки тегишли ташкилот» сўзлари қўшилсин;
олтинчи хатбошидаги «Марказни» сўзидан кейин «ёки тегишли ташкилотни» сўзлари қўшилсин;
и) 16-банддаги «Марказга» сўзидан кейин «ёки тегишли ташкилотга» сўзлари қўшилсин;
й) 18-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
«Ташкилот кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида хабарномани олгандан сўнг юридик ва жисмоний шахсларга кўчирмани мулкдорнинг хоҳишига кўра электрон ва (ёки) қоғоз шаклида беради;
к) 35-бандда:
иккинчи хатбошидаги «нотураржой» сўзи чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбошидаги «участкаларида» сўзидан кейин, «, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасида» сўзлари қўшилсин;
л) 39-бандда:
тўртинчи хатбошидаги «2019 йил 1 январгача тузилган» сўзлари чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбошидаги «нотариал тартибда тасдиқланган» сўзи чиқариб ташлансин;
ўн иккинчи хатбошидаги «нотариал тартибда тасдиқланган» сўзи чиқариб ташлансин;
ўн учинчи хатбошидаги «нотариал тартибда тасдиқланган» сўзи чиқариб ташлансин;
м) 55-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«2020 йил 1 январдан бошлаб, қарз олувчининг қурилган уй-жойга мулк ҳуқуқини ҳамда қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда давлат рўйхатидан ўтказишни таъминлаш, шунингдек, уй-жойга бўлган рўйхатдан ўтказилган мулк ҳуқуқи ҳақидаги ҳужжатнинг ва кредит шартномасининг нусхаларини қонун асосидаги ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида штамп босилган ҳолда банкка тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади»;
н) 3-иловада:
«Тадбирлар» устунидаги «1-босқич» позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Давлат хизматлари марказига ёки Интерактив давлат хизматлари ягона порталига кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманома беради.
2. Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни тасдиқлашда, кўчмас мулкнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқлар юзага келиши, чекланиши (сақлаш) ва бекор қилиниши ҳолларидан ташқари — давлат нотариал идораларига, кўчмас мулк объектлари (давлат активлари қисмида) «E-IJRO AUKSIO№» ягона электрон савдо майдончасида аукцион орқали сотилганда — Давлат активларини бошқариш агентлигига, нотурар кўчмас мулк объектлари билан битимларда — риэлторлик ташкилотларига, қурилиши тугалланган уй-жойни расмийлаштиришда — тижорат банкларига (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) мурожаат қилади.
3. Рўйхатга олиш учун йиғим тўлайди»;
«2-босқич», «4-босқич», «6-босқич» ва «8-босқич» позициялари «Масъул шахслар» устунидаги «Давлат хизматлари маркази» сўзларидан кейин «ташкилот» сўзи қўшилсин.
«3-босқич», «5-босқич» ва «7-босқич» позициялари «Тадбирлар» устунидаги «Давлат хизматлари маркази» сўзларидан кейин «ёки тегишли ташкилот» сўзи қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/543/0830-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/543/0830-сон; 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон; 26.08.2023 й., 09/23/424/0655-сон)