Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг
буйруғи
Чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш қийматининг чекланган даражасини белгилаш тарифини тасдиқлаш ҳаҚида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 11 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами № 3167]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарори билан тасдиқланган Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касб малакасини тасдиқлаш фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш қийматининг чекланган даражасини белгилаш тарифи Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баробари миқдорида тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Вазир Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 3 июнь,
№ 23-2019-Б-сон
Келишилган:
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2019 йил 3 июнь
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
2019 йил 3 июнь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/3167/3270-сон)